Қозоғистонда нефть маҳсулотларини автомобиль транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилади. Сўнгги чеклов 2022 йил июль ойида жорий қилинганди.
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари 21 мартдан баҳорги таътилга чиқади. IV ўқув чорак дарслари 28 март кунидан бошланади.
Тошкент-Хива йўналишига Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компанияси тезюрар электропоезди қўйилади. У 7 та вагон ва 351 та ўриндиққа эга бўлади, шунингдек, 250 км/соат тезликда ҳаракатлана олади. Аввалроқ Ўзбекистон бу компаниядан 6 та тезюрар поезд сотиб олишни режалаштирганди.
Президент таннарх баландлиги, айрим «уддабуронлар» даромад ортидан қувиб, қадоқлашда сифатсиз маҳсулот қўшиб юбораётгани оқибатида Ўзбекистон маҳсулотлари ташқи бозорда лидерликни йўқотаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, биргина узум экспортидан 500 млн доллар олиш мумкин.
Ғарбий Африкадаги Гамбия давлати Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 148-давлат бўлди. Ҳукуматлар номидан тегишли коммюнике икки давлатнинг БМТдаги доимий вакиллари томонидан Нью-Йоркда имзоланди.
Президент Хитойнинг BYD компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда гибрид автомобиллар ва электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади. 2024 йилда майда узелли йиғиш усулида ишлаб чиқариш қувватини 50 мингтага, кейинчалик эса 500 мингтагача етказиш режалаштирилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги қуюв-механика заводи ишини кўздан кечирди. 2023 йилда 267 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган заводда 10 млн долларлик 170 та вагон ва эҳтиёт қисмлар экспорт қилинган бўлса, 2024 йилда экспорт ҳажмини 15 млн долларга етказиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда пенсиянинг минимал миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслигини белгиланди. Қонун билан пенсиялар миқдорини йил давомида истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олиб ошириб бориш тартиби аниқлаштирилди.
Миллий терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги қўшма саралаш босқичида Гонконгга қарши ўйинни интиқиб кутаётгани, ўзбекистонлик футболчилар Осиёнинг энг яхши жамоаларига қарши кураша олиши ҳақида гапирди. Унга кўра, мамлакат илк бор ЖЧга чиқоладиган жамоага айланди.
Кўкдала туманида ўтказилган сайилда газ баллони портлади. Оқибатда 37 киши жароҳатланди, улардан 7 нафари шифохонага ётқизилди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.
«Ўзавтосаноат» билан биргаликда Жиззах вилоятида гибрид ва электромобиллар йиғишни йўлга қўйган BYD компанияси Ўзбекистон ҳукуматидан электромобилларнинг «тартибсиз» импортини чеклашни сўради. Бу сўров импорт қилинган моделларнинг маҳаллий иқлим ва йўл шароитига мослаштирилмагани билан изоҳланган.
Бўка туманида машҳур брендлар номи остида қалбаки косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган цех аниқланди. Қиймати 10 млрд сўмлик 280 минг донадан ортиқ сифатсиз маҳсулот вақтинча сақловга олинди.
Baraka Market дўконлар тармоғи Baraka Club мобил иловасининг янги версиясини ишга туширди ва содиқлик дастурини янгилади.
WBA чемпионлик камарини қўлга киритган ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов муддатидан олдин юқори лавозимга кўтарилди. Ички ишлар вазири унга майор махсус унвонини берди.
Ўзбекистонда бош вазир раҳбарлик қиладиган мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти бўйича комиссия тузилади. Президент савдо уйларини тадбиркорлар бошқарувига бериш, томорқасида мева-сабзавот етиштираётганларни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида кўриш ва бошқаларни қўллаб-қувватлади.
Бандихон туманида вояга етмаганга уйланишини айтиб шилқимлик қилган 22 ёшли йигит 5 суткага қамалди. Судда йигит қизни яхши кўриб қолгани, лекин қизга шилқимлик қилмаганини айтиб кўрсатув берди.
Ўзбекистонда 100 ёшга тўлган ёки ундан ошган 514 нафар фуқаро пенсия ва нафақа олади. Уларнинг 78,6 фоизи (404 нафари) аёллардир. Бир асрдан бери умр кўраётганларнинг энг кўпи Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, шунингдек, водий вилоятларида яшайди.
Ўзбекистонда якшанба куни бўлиб ўтган Россия президенти сайловида 4661 киши (2018 йилда 5500 дан ортиқ) овоз берди. Мамлакатда жараён учун иккита участка ҳозирланди — Тошкент ва Самарқандда. Пойтахтда пешин вақтида Россия элчихонаси олдидаги навбат юзлаб метрларга чўзилди (фото).
Фарғонада «Агробанк» филиали собиқ ходимлари учта ҳолатда салкам 4 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди. Уларга нисбатан суд ҳукми ўқилиб, тегишли жазолар тайинланган.
«Газета.uz» мақоласидан бир неча соат ўтиб, Тошкентнинг Амир Темур хиёбони ёнидаги реклама конструкцияси демонтаж қилинди. Аввалроқ у ерда реклама жойлаштириш ноқонуний экани, сабаби яқин атрофда маданий мерос объектлари борлиги ҳақида ёзгандик. Ҳолатга расмий изоҳ берилганича йўқ. Фото.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг