Туркиянинг Anadolu клиникаси саратон касаллигига чалинган беморга қандай ёрдам бергани ҳақида ўртоқлашди. Ўзбекистонлик беморлар шифохонанинг Тошкентдаги ваколатхонасида бепул консультацияга ёзилишлари мумкин.
Сервер қурилмаларини кўчириш ишлари сабаб 21−24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) хизматлари амалга оширилмайди. Давлат хизматлари, нотариуслар, лицензиялаш ва тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш марказлари тизимлари вақтинча ишламайди.
Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили 27-сонли манзил колонияда мониторинг ўтказди. Барча маҳкумлар тиббий текширувдан ўтказилганда уларнинг 47 нафарига «Остеомиелит», «Остеохондроз» ташҳислари қўйилди. Уларга стационар даво муолажалари буюрилди.
Ўзбекистон World Happiness Report`нинг энг бахтли мамлакатлар рейтингида 7 поғона кўтарилиб, 47-ўринни эгаллади. Мамлакат МДҲ давлатлари орасида энг юқори бахт даражасига эга. Ўзбекистонликларнинг энг бахтлилари кексалар, энг бахтсизлари эса 30−44 ёшдагилардир (аксар мамлакатларда бунинг тескариси).
Президент Ўзбекистонда электропоездлар ва метро поездлари ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди, поездлар дизайнини ўзгартириб, йўловчиларга қулайликни оширишни буюрди. «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбари ушбу поездлар импорт қилинаётганларидан анча арзон эканини айтди.
Uzum миллий рақамли экотизими ва Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати ҳаво сифатини мониторинг қилиш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишиб олди.
Энди Тошкентдаги ҳаво сифатини Air Tashkent порталида ҳам кузатса бўлади. Ҳокимлик ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти пойтахтга 10 та ҳаво сифатини назорат қилувчи станция ўрнатди (режада яна 30 та). Шунингдек, сайтда Тошкентда бўлган ёнғинлар, қозонхоналар манзили ва бошқа маълумотлар бор.
Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев BYD компанияси Ўзбекистон ҳукуматидан электромобиллар импортини чеклашни сўраганига изоҳ берди. «Қайсидир хўжалик субъекти фикри билан бирдан чеклов қабул қилинмайди, мувозанатли қарор қабул қилинади», — деди у. Қўмита ўз таклифини бериши айтилди.
7 та кинопремьера, савдо марказлари ва боғлардаги байрам тадбирлари, болалар учун шоулар, театрдаги спектакллар, кўргазмалар, юмористик тадбирлар, ижодий маҳорат дарслари, Наврўз байрами ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Herbalife минтақавий вице-президенти Нина Канделаки компания аёллар тадбиркорлигини қандай қўллаб-қувватлаётгани ҳамда Herbalife билан ҳамкорликнинг афзалликлари ҳақида ўртоқлашди.
Ўзбекистонда 21−27 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг бир қанча ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Қамчиқ довонида қор ёғиши мумкин.
Сергели туманида 75 гектар майдонда 92 млн долларли Ёшлар боғи қурилмоқда. У ҳудуд жиҳатдан «Янги Ўзбекистон» боғидан сўнг иккинчи ўринда туради. Унда хиёбонлар, амфитеатр, дам олиш жойлари, экстремал спорт майдончалари ва ижарага бериладиган томорқалар бўлади. Лойиҳани якунлаш муддати — 2026 йил.
Рақобат қўмитаси UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғи хусусийлаштирилиши бўйича келишувни ўрганаётганини маълум қилди. Қўмита расмийси бозор концентрациясига таъсир қилувчи битимлар олдидан қўмита розилиги олиниши кераклиги, лекин қонунчиликда баъзи истиснолар борлигини айтди.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари, собиқ президент Назарбоевнинг жияни Самат Абиш 2022 йил январидаги намойишлар бўйича саккиз йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд унинг болалари борлиги ва пушанмонлигини енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида тан олди.
Chery Euro-5 экологик синфига мансуб бўлган — Arrizo 6 Pro ва Tiggo 8 Pro бензинли автомобилларини ҳамда Euro-6 экологик синфига мансуб — Tiggo 7 Pro ва Tiggo 8 Pro Max автомобилларини таклиф қилади.
Қирғизистоннинг Андижон билан чегарадош ҳудудида 2 та яширин ерости йўли аниқланди. Йўлаклардан товар-моддий бойликларни бир давлатдан бошқа давлатга олиб ўтишда фойдаланилган.
Даврон Хидоятов «Ўзавтосаноат» бошқарув раисининг инновация ва инвестициялар бўйича ўринбосари, Александр Сахапов эса сотувни ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Хидоятов ўтган ҳафта 2021 йилдан буён ишлаб келаётган Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимидан кетганди.
Ижтимоий тармоқларда Хoliqjon Vines тахаллуси билан танилган вайнер Холиқжон Самадов 7 суткага, унинг шериклари эса 5 суткага қамалди. Улар Бухорода автомобилда йўл белгисига қасддан шикаст етказиш ҳолати тасвирланган видео тарқатган.
Наврўз байрамида ёғингарчилик кузатилиб, ҳарорат пасайса-да, 23−24 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудида қуёшли об-ҳаво бўлади. Ҳарорат кундузи +17…+20, баъзи жойларда 22 даража илиққачани ташкил этади.
Қўқон аэропортини реконструкция қилиш ишлари якунланди. 20 март куни аэропорт биринчи техник парвозни қабул қилди, мунтазам парвозлар эса 1 апрелдан бошланади. Аэропорт 2001 йилдан бери фуқаролик самолётлари учун ёпилган ва ҳарбий ҳаво кучлари томонидан фойдаланилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг