Бош вазир Россия халқига ҳамдардлик билдирди
25 март 2024, 10:41

Бош вазир Россия халқига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон бош вазири Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига бориб, Москва вилоятида юз берган теракт муносабати билан Россия халқига ҳамдардлик билдирди. Бир қатор вазирлар ва парламент палаталари раҳбарияти вакиллари ҳам ҳамдардлик китобига ўз ёзувларини қолдирди.

«Катта дубулға» турнири: Ўзбекистонлик дзюдочилар 2 та медални қўлга киритди
25 март 2024, 10:32

«Катта дубулға» турнири: Ўзбекистонлик дзюдочилар 2 та медални қўлга киритди

Грузияда ўтган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида Ўзбекистондан борган 18 нафар спортчининг 2 нафари — Сардор Нуриллаев ва Шарофиддин Болтабоев кумуш медаль олди. Тошкентда ўтган аввалги турнир ўзбекистонликларга омадлироқ келганди (6 та медаль).

Президент Наманган вилоятига боради
25 март 2024, 10:08

Президент Наманган вилоятига боради

Душанба куни Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари иқтисодий лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради. Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши ҳам режа қилинмоқда.

Тошкентда 4 та енгил автомобиль тўқнашиши оқибатида 6 киши жароҳатланди
25 март 2024, 09:30

Тошкентда 4 та енгил автомобиль тўқнашиши оқибатида 6 киши жароҳатланди

Тошкентда кечаси Жаҳон тиллари университети яқинида тўртта автомобиль тўқнашиб кетди, оқибатда олти киши жароҳат олди. Кеча тунда, шунингдек, Бунёдкор шоҳ кўчасида олтита автомобиль тўқнашиб кетди.

Қумқўрғондаги сел талафотларини бартараф этиш учун Сурхондарёнинг барча туманларидан ёрдам чақирилди
24 март 2024, 11:29

Қумқўрғондаги сел талафотларини бартараф этиш учун Сурхондарёнинг барча туманларидан ёрдам чақирилди

Қумқўрғондаги сел талафотларини бартараф этишга Сурхондарёнинг бошқа туманларидан 10 минг киши, 350 дан ортиқ юк ва махсус транспорт воситалари жалб қилинди. Ички йўллар шағаллаштирилиб, аҳоли хонадонлари ва бошқа объектлар дезинфекцияланди, дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилди. Фото.

2023 йилда «Ўзбекнефтгаз»нинг соф фойдаси икки баробардан кўпроққа камайди
24 март 2024, 10:59

2023 йилда «Ўзбекнефтгаз»нинг соф фойдаси икки баробардан кўпроққа камайди

«Ўзбекнефтгаз»нинг соф фойдаси 2023 йилда 611,6 млрд сўмни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 52,6 фоизга қисқарди. Охирги уч йилда унинг даромадлари беш бараварга — 3,3 трлн сўмдан 611 млрд сўмгача камайди. Молиявий кўрсаткичларнинг пасайиши капитал, тақсимланмаган ва ялпи фойдада кузатилган.

Салим Абдувалиев (Салимбой) 6 йилга қамалди
23 март 2024, 17:25

Салим Абдувалиев (Салимбой) 6 йилга қамалди

«Салимбой» номи билан танилган тадбиркор Салим Абдувалиев ўқотар қуролларнинг ноқонуний муомаласида айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди
23 март 2024, 15:59

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди

Ўзбекистон президенти Россия президенти билан телефон орқали мулоқотда ҳамдардлик билдирди ва зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини таъкидлади. Давлат раҳбарлари икки мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид бўлган кучга қарши курашишга келишиб олди.

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ўз миссиясини якунлади
23 март 2024, 13:57

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ўз миссиясини якунлади

2018 йилнинг май ойидан бери Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси бўлиб ишлаб келган Улуғбек Мақсудов ўз дипломатик миссиясини якунлади.

Москвадаги теракт қурбонлари сони 93 кишига етди, гумонланувчилар қўлга олинди
23 март 2024, 13:43

Москвадаги теракт қурбонлари сони 93 кишига етди, гумонланувчилар қўлга олинди

Россия Тергов қўмитаси «Крокус Сити Ҳолл»га уюштирилган ҳужумда иштирок этган 4 киши ҳибсга олингани, шунингдек, теракт қурбонлари сони 93 кишига етганини маълум қилди. «Ўлганлар сони яна ортиши мумкин», — дейилади хабарда.

Самарқандда эгизак чақалоқлар сумкага солинган ҳолда уй йўлагига ташлаб кетилди
23 март 2024, 11:59

Самарқандда эгизак чақалоқлар сумкага солинган ҳолда уй йўлагига ташлаб кетилди

Самарқанд шаҳрида туғилганига 4−5 кун бўлган 2 чақалоқ кўп қаватли уйнинг кириш йўлагида қолдириб кетилди. Сумкага солинган қиз чақалоқларни ҳудуд ҳамшираси топиб олди. Уларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда. Болаларни ким қолдириб кетгани ҳозирча номаълум.

«Антиструмин» дорисини ишлаб чиқарган Samo`нинг лицензияси вақтинча тўхтатилди
23 март 2024, 11:35

«Антиструмин» дорисини ишлаб чиқарган Samo`нинг лицензияси вақтинча тўхтатилди

Болаларнинг оммавий заҳарланишига сабаб бўлган, йод таркибли «Антиструмин» таблеткаларини ишлаб чиқарган Samo МЧЖ қўпол қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйгани аниқланиб, унинг лицензияси вақтинча тўхтатилди.

1 июлдан скутер ва мопедлар учун давлат рақамларини жорий этиш таклиф қилинмоқда
23 март 2024, 11:10

1 июлдан скутер ва мопедлар учун давлат рақамларини жорий этиш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда 1 июлдан скутер ва мопедларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда давлат рақамларини беришни жорий этиш режалаштирилмоқда. 2025 йилдан эса уларни рўйхатдан ўтказмасдан бошқаришни тақиқлаш таклиф қилиняпти.

ИШИД-К Москвадаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, АҚШ буни тасдиқлайди — NYT
23 март 2024, 05:10

ИШИД-К Москвадаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, АҚШ буни тасдиқлайди — NYT

ИШИД-Хуросон (ИШИД-К) Москва яқинидаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб ёзмоқда The New York Times. Бу маълумотни АҚШ разведка хизматлари тасдиқлади. Улар Россияни март ойи бошида эҳтимолий ҳужум ҳақида огоҳлантирган, бир неча кун олдин эса Владимир Путин буни «шантаж» деб атаганди.

Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига гуллар қўйиб кетилмоқда
23 март 2024, 04:49

Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига гуллар қўйиб кетилмоқда

Москва вилоятида теракт содир этилгани ҳақидаги хабарлардан сўнг Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига гуллар келтирила бошланди.

Москвадаги терактда жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмади — элчихона
23 март 2024, 01:17

Москвадаги терактда жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмади — элчихона

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Москва вилоятидаги «Крокус сити ҳолл» биносида рўй берган портлаш ва отишмада жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаганини маълум қилди. Дипломатик миссия ҳуқуқ-тартибот идоралари билан алоқада, дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев Москвадаги теракт муносабати билан Владимир Путинга таъзия йўллади
23 март 2024, 01:04

Шавкат Мирзиёев Москвадаги теракт муносабати билан Владимир Путинга таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти Москвадаги теракт муносабати билан Россия президентига таъзия йўллади. Мактубда мамлакат тинч аҳолига қарши террорчилик ҳаракатини кескин қоралаши қайд этилди.

Ўзбекистон ТИВ Москвадаги терактни қоралади
23 март 2024, 00:56

Ўзбекистон ТИВ Москвадаги терактни қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Москвадаги терактни қоралади. «Терроризмни оқлаб бўлмайди, биз бегуноҳ фуқароларга нисбатан қилинган зўравонликни бир овоздан рад этишга чақирамиз», — дейилади баёнотда.

Uzbekistan Airways Москвадаги йўловчилардан аэропортларга вақтлироқ келишни сўради
23 март 2024, 00:42

Uzbekistan Airways Москвадаги йўловчилардан аэропортларга вақтлироқ келишни сўради

Uzbekistan Airways Домодедово ва Внуково халқаро аэропортларидан парвоз қиладиган йўловчиларни Москва аэропортларига белгиланган вақтдан олдинроқ келишларини сўради. Ҳозирча парвозлар жадвалида ўзгаришлар бўлгани йўқ.

Москвадаги концерт залида теракт содир этилди, ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
23 март 2024, 00:29

Москвадаги концерт залида теракт содир этилди, ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

Москвадаги «Крокус сити ҳолл» концерт залида қуролланган шахслар одамларга қарата ўт очди, камида 40 киши ҳалок бўлгани, 100 дан ортиқ киши жароҳатлангани хабар қилинди. Шунингдек, бинода бир неча портлаш ва ёнғин содир бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг