Гулистонда йигит мактабга Миллий гвардиянинг қалбаки гувоҳномаси билан киришга уринди
7 март 2024, 22:46

Гулистонда йигит мактабга Миллий гвардиянинг қалбаки гувоҳномаси билан киришга уринди

Гулистонда 11-синф ўқувчиси Миллий гвардия ходимининг қалбаки гувоҳномаси билан бегона мактабга кирмоқчи бўлди. Ундан сохта ҳужжатни топшириш сўралганда, қаршилик кўрсатди. Шаҳар прокуратураси у нима учун мактабга кирмоқчи бўлганини ўрганмоқда.

2024 йил феврали кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди
7 март 2024, 22:14

2024 йил феврали кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди

Ўтган февраль ойи бутун дунё бўйлаб кузатувлар тарихидаги рекорд даражада иссиқ февраль бўлди. Бу, шунингдек, ҳаво ҳарорати бўйича кетма-кет рекорд қўйилаётган тўққизинчи ой ҳисобланади. Сайёранинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати ўртача кўрсаткичдан 3,3 даражага юқори бўлган.

1 апрелдан иссиқлик таъминоти хизматларига ҚҚСнинг ноль ставкаси бекор қилинади. Бу тарифларга қандай таъсир қилади?
7 март 2024, 21:12

1 апрелдан иссиқлик таъминоти хизматларига ҚҚСнинг ноль ставкаси бекор қилинади. Бу тарифларга қандай таъсир қилади?

Veolia Energy Tashkent 1 апрелдан иссиқлик таъминоти хизматлари (ва бир қатор бошқа коммунал хизматлар) учун ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинишини эслатиб, бу абонентларнинг аванс тўловларига қандай таъсир қилишини тушунтирди.

«Боқий Бухоро» нега шаҳар марказида қуриляпти? Бухоро вилояти бош архитектори билан интервью
7 март 2024, 20:44

«Боқий Бухоро» нега шаҳар марказида қуриляпти? Бухоро вилояти бош архитектори билан интервью

Бухоро марказида «Боқий Бухоро» маданий-этнографик парки лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Уни қуриш учун 32,6 гектар майдонда 29 та объект бузилиши режалаштирилган. Ҳозирда бир қатор бинолар қисман бузиб бўлинган. «Газета.uz» мухбири вилоят бош архитектори Зуҳриддин Муҳиддинов билан суҳбатлашди.

Швеция расман НАТОга қўшилди
7 март 2024, 20:40

Швеция расман НАТОга қўшилди

Расмий равишда НАТОга қўшилган Швеция Шимолий Атлантика альянсининг 32-аъзосига айланди. Ҳарбий блокка қўшилишдан олдин Стокгольм 200 йилдан ортиқ вақт давомида бетарафлик сиёсатига амал қилган.

Бешта вилоятдаги тез ёрдам хизматларига 70 та Volkswagen Caddy автомобили топширилди
7 март 2024, 20:14

Бешта вилоятдаги тез ёрдам хизматларига 70 та Volkswagen Caddy автомобили топширилди

Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон, шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Фарғона вилоятларидаги филиалларига 70 та Volkswagen Caddy автомашиналари берилди.

2024 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди
7 март 2024, 18:37

2024 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил учун закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдорини эълон қилди.

«Қизларнинг ўқиб, олий маълумотли бўлиши бутун жамият равнақи учун хизмат қилади» — президент
7 март 2024, 18:27

«Қизларнинг ўқиб, олий маълумотли бўлиши бутун жамият равнақи учун хизмат қилади» — президент

Президент 8 март байрами муносабати билан хотин-қизларга йўллаган мурожаатида оила бахти, фарзандлар камоли ҳамда бутун жамият равнақи учун аёллар ва қизларнинг таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар эгаллаши муҳимлигини таъкидлади.

Ўзбекистоннинг БМТдаги янги доимий вакили тайинланди
7 март 2024, 18:04

Ўзбекистоннинг БМТдаги янги доимий вакили тайинланди

Элдиёр Тошматов Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили бўлди. Бунгача у Сенат раиси котибияти раҳбари бўлган.

Lenovo Group 2023−2024 йиллар учинчи чораги молиявий натижаларини тақдим қилди
7 март 2024, 17:00

Lenovo Group 2023−2024 йиллар учинчи чораги молиявий натижаларини тақдим қилди

2023−2024 йиллар давомида Lenovo`нинг даромади ўсишда давом этди. Кўрсаткичларнинг ижобий динамикаси асосий бизнеснинг барқарорлиги ва ўзгаришларнинг самарадорлиги билан боғлиқ.

16−18 март кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
7 март 2024, 16:46

16−18 март кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

16−18 март кунлари (шанба, якшанба ва душанба) Ўзбекистонда Наврўз арафасида анъанавий умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади. Бу йилги тадбир «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида ўтказилади.

11 мартдан Тошкент метросининг янги 2 та бекати йўловчилар учун очилади
7 март 2024, 16:01

11 мартдан Тошкент метросининг янги 2 та бекати йўловчилар учун очилади

Душанбадан Ер усти ҳалқа йўлининг Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) бекатлари йўловчилар учун иш фаолиятини бошлайди. У ерда синов тариқасида (йўловчиларсиз) поездлар ҳаракати қарийб 2 ой олдин бошланганди.

Ўзбекистонда таровеҳ намози ўқиладиган вақтлар эълон қилинди
7 март 2024, 15:17

Ўзбекистонда таровеҳ намози ўқиладиган вақтлар эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 10 март, якшанба куни таровеҳ намозининг ҳудудларда ўқиладиган вақтларини эълон қилди.

Пойтахтдаги саноат корхоналари Тошкент вилоятига кўчирилади
7 март 2024, 15:09

Пойтахтдаги саноат корхоналари Тошкент вилоятига кўчирилади

Президент Тошкент вилояти туманлари раҳбарларининг сусткашлигини, бу ерда савдо, ер-сув, транспорт-транзит имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаётганини танқид қилди. Йиғилишда вилоятдаги туман ва шаҳарларнинг «ўсиш нуқталари» белгиланди.

Юқори кўрсаткичлар ва кейинги қадамлар: ANORBANK 2023 йил якунларини эълон қилди
7 март 2024, 13:00

Юқори кўрсаткичлар ва кейинги қадамлар: ANORBANK 2023 йил якунларини эълон қилди

ANORBANK 2023 йил натижалари ҳақида маълумот берди. Банкнинг фойдаси 139,5 млрд сўмга етди. Натижа банкнинг молиявий стратегияларининг барқарорлиги ва самарадорлигини кўрсатади.

Илзат Касимов инвестициялар вазири ўринбосари этиб тайинланди
7 март 2024, 12:41

Илзат Касимов инвестициялар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Илзат Касимов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Ўзбекистон Белиз билан дипломатик муносабат ўрнатди
7 март 2024, 11:58

Ўзбекистон Белиз билан дипломатик муносабат ўрнатди

Ўзбекистон ва Белиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди. Марказий Америкада жойлашган Белиз Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 147-давлат бўлди.

Фарғонада Cobalt 5 нафар пиёдани уриб юборди, улардан 2 нафари ҳалок бўлди
7 март 2024, 11:33

Фарғонада Cobalt 5 нафар пиёдани уриб юборди, улардан 2 нафари ҳалок бўлди

Данғара туманида Cobalt ҳайдовчиси йўл четида кетаётган 5 нафар пиёдани уриб юборди. Оқибатда 2 киши воқеа жойида ҳалок бўлди, 3 киши шифохонага ётқизилди.

Тошкентдаги шаҳарлараро қатновчи йўловчи поездлари ягона тарифга ўтади
7 март 2024, 11:28

Тошкентдаги шаҳарлараро қатновчи йўловчи поездлари ягона тарифга ўтади

20 мартдан Тошкентдаги шаҳарлараро қатновчи йўловчи поездлари ягона тарифга ўтказилади. Йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўлов қилади.

Дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради
7 март 2024, 11:20

Дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради

Ўзбекистонда 7−8 март кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилишда давом этади. Дам олиш кунлари эса ҳаво ўзгариб туради, баъзи ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг