20 мартдан Тошкентдаги шаҳарлараро қатновчи йўловчи поездлари ягона тарифга ўтказилади. Йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўлов қилади.
Ўзбекистонда 7−8 март кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилишда давом этади. Дам олиш кунлари эса ҳаво ўзгариб туради, баъзи ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.
Нукус шаҳрининг «Гулзор» маҳалласида аҳоли норозилигига қарамай, футбол майдончаси ўрнида турар жой биноси қурилиши бошланди. Ўтган йили шаҳар ҳокимлиги ушбу маҳаллани намуна сифатида кўрсатганди.
Бугун, 7 мартдан мамлакатдаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари очилади. Энергетика вазирлиги табиий газ босимининг меъёрий схемага қайтганини маълум қилди.
Самарқанд вилоятида туғилган 16 ёшли қиз Қашқадарёдаги хонадонларнинг бирида фоҳишаликка мажбурланганини айтиб, болалар омбудсманига мурожаат қилди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистоннинг Сингапур ва Австралиядаги элчиси Қаҳрамон Шокиров ўз миссиясини якунлади. У ТИВ марказий аппарати бошқарма бошлиғи этиб тайинланди.
Миришкор туманида соат 00:33 ва 00:34 да 4,4 ҳамда 4,6 магнитудали зилзилалар қайд этилди. Уларнинг сезилиш кучи 2−3 бални ташкил этди.
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги Рамазон ойи олдидан Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни алмашиш бўйича музокаралар тўхтаб қолди, анклавдаги гуманитар вазият эса ёмонлашишда давом этмоқда, деб ёзди Reuters.
Дональд Трампнинг партиядаги ягона рақиби Никки Ҳейли президентлик пойгасини тарк этишини маълум қилди. Аммо у ҳозирда Республикачилар партиясидан президентликка ягона номзод бўлиб қолаётган Трампни қўллаб-қувватламади.
Бутунжаҳон метеорология ташкилоти прогнозларига кўра, Эль-Ниньо табиат ҳодисаси заифлашмоқда, аммо глобал иқлимга таъсир қилишда давом этади, бу эса март ва май ойлари орасида деярли барча қуруқлик ҳудудларида меъёрдан юқори ҳарорат бўлишига олиб келади.
ХДП Юнус Ражабий маҳалласидаги футбол майдони ва яшил ҳудудни бузиб, ўрнида бино қуришга қарши чиққан фуқароларни қўллаб-қувватлади. Аввалроқ «Газета.uz» мазкур вазият ҳақида ёзганди. Партия Тошкент шаҳри ҳокимлигига сўров юбориб, собиқ ҳоким қарорини қайта кўриб чиқишни сўрамоқда.
Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида маст эркак ўқитувчи хотини билан гаплашиш учун мактабга кирмоқчи бўлди. Эркакнинг қўлида болта бор эди. У чақирув бўйича етиб келган Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди.
Қирғизистон ҳукумати жамоат жойларида тамаки чекканлик учун жарима миқдорини уч баравар — 33,5 долларгача оширди. Болаларга тамаки маҳсулотлари сотганлик учун жарима миқдори ҳам оширилди.
Вилоят ҳокими қарори асосида Фарғона шаҳри марказидаги «Ёшлар кўли» 24 кунлик компанияга бериб юборилганди. Давактив агентлиги ўрганишлар натижасида мазкур ҳолатда бир қатор қонун талаблари бузилганини аниқлади. Шу сабабли ер майдони Спорт вазирлиги балансига қайтарилади.
Ҳокимларнинг ер ажратиш ваколати тугаганига 2,5 йил бўлди. Бироқ Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров «Ёшлар кўли»нинг ўрнини «бино ва иншоотларни» берганлик ниқоби остида ажратиб бериб, президент қарорига нотўғри ишора қилди. Ер топширилган компания қарор чиқишидан 24 кун олдин рўйхатдан ўтган.
Канададаги ҳоспис асосчиси Facebook`да беморлардан бири вафотидан олдин «Дюна 2» фильмини кўришни истаётгани ҳақида ёзди. Фильм режиссёри Дени Вильнёв премьерадан 1,5 ой олдин унга ассистенти орқали фильм нусхаси ва компьютерини юборди. Бемор фильмни томоша қилганидан бир неча кун ўтгач вафот этди.
Ўзбекистонда 2023−2024 йилларнинг қишидаги ҳаво ҳарорати 1,5−2,6 даража юқори бўлди. Февраль ўтган қишда энг қорли бўлди, декабрда эса энг паст ҳарорат кузатилди.
Қўқон (Фарғона), Зарафшон (Навоий), Термиз (Сурхондарё), Янгибозор (Хоразм) ва Бўстон (Қорақалпоғистон) шаҳарларида «Болалар ва ёшларга дўстона маҳаллий бошқарув» ташаббуси синовдан ўтказилди. У ҳокимият органларнинг ёшлар манфаатини таъминловчи қарорлар қабул қилишини таъминлашга қаратилган.
Ангрен шаҳридаги 2 та мактабда «Телефонсиз мактаб» тизими жорий этилди. Аввалроқ Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев телефондан фойдаланишни тақиқлаган мактабга 300 млн сўм ваъда қилганди. Ҳокимликка кўра, бу орқали «ўқувчиларнинг эътибори билимларни янада чуқурроқ эгаллашга қаратилди».
Ўзбекистон пойтахтидаги экологик вазиятдан келиб чиқиб, шаҳар ҳудуди экологик ҳудудларга ажратилади. Транспорт воситаларининг ҳавога чиқараётган зарарли моддалари даражасига қараб уларга ёрлиқ ёпиштирилади. Ёрлиқ рангига қараб айрим экологик зоналарга кириш босқичма-босқич чекланади. Видео.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг