Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон филиалига янги раҳбар тайинланди
8 январь 2025, 11:04

Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон филиалига янги раҳбар тайинланди

Ильяс Нуримбетов Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон филиали директори этиб тайинланди. У тайинловга қадар ССВ Тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади
8 январь 2025, 10:56

Июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz даги электрон шакли расман тан олинади. Уларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропорт, вокзал каби тегишли ҳужжатларни сўрайдиган ташкилотларда талаб этилмайди.

Тошкентга учиб келаётган самолётда борт кузатувчисига шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди
8 январь 2025, 09:46

Тошкентга учиб келаётган самолётда борт кузатувчисига шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Сочи — Тошкент йўналиши билан учиб келаётган самолётда маст эркак борт кузатувчи қизнинг танасини бир неча марта ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилди. Суд унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Транспорт вазирлиги Тошкент автобусларида йўл ҳақини нақд пулда тўлайдиган йўловчилар учун жаримани рад этди
8 январь 2025, 01:12

Транспорт вазирлиги Тошкент автобусларида йўл ҳақини нақд пулда тўлайдиган йўловчилар учун жаримани рад этди

ЎзА Тошкент автобусларида йўл ҳақини нақд пулда тўлайдиган йўловчилар «чиптасиз саёҳат» моддаси бўйича жаримага тортилиши ҳақида хабар берди. Хабарни аксарият ОАВ ва «Тошшаҳартрансхизмат» қайта чоп этди. Транспорт вазирлиги эса маълумотни рад этди.

Тунги барни реклама қилиш учун қизларнинг кетига урган йигит 5 суткага қамалди
7 январь 2025, 23:34

Тунги барни реклама қилиш учун қизларнинг кетига урган йигит 5 суткага қамалди

Тошкент суди бар рекламасида етти қизнинг кети ва оёғига урган йигитни 5 суткага қамади. У бар реклама учун пул тўламаганини айтиб, қилган иши қандай оқибатларга олиб келишини тушунганини билдирди ва ҳолат бошқа такрорланмаслигига ишонтирди. Бар маъмуриятига нисбатан жазо белгиланмади.

Тошкент ҳокими иссиқлик таъминоти субсидиялари учун 100 млрд сўм ажратиш қарорини яшириб қўйди, аммо уй олган етим болалар маълумотларини эълон қилди
7 январь 2025, 20:16

Тошкент ҳокими иссиқлик таъминоти субсидиялари учун 100 млрд сўм ажратиш қарорини яшириб қўйди, аммо уй олган етим болалар маълумотларини эълон қилди

Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов иссиқлик таъминотига субсидия учун 100 млрд сўм ажратиш бўйича қарор имзолади ва ҳужжатни чеклашни талаб қилувчи маълумотлар бўлмаса-да, уни яшириб қўйди, ёзди Daryo. Етим болаларга уй-жой ажратиш қарори эса исм-шарифлар ва манзиллар очиқ ҳолда эълон қилинди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Европа дипломатиясининг янги раҳбари билан илк телефон мулоқотини ўтказди
7 январь 2025, 19:27

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Европа дипломатиясининг янги раҳбари билан илк телефон мулоқотини ўтказди

ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов ҳамда ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича янги тайинланган олий вакили Кая Каллас ўртасида илк телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Томонлар бу йил Самарқандда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё — ЕИ саммитини интиқлик билан кутаётганини алоҳида таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Хитойда юз берган зилзила юзасидан Си Цзиньпинга таъзия йўллади
7 январь 2025, 19:03

Шавкат Мирзиёев Хитойда юз берган зилзила юзасидан Си Цзиньпинга таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти Хитой жануби-ғарбидаги кучли зилзила оқибатида юзга яқин инсон ҳалок бўлгани юзасидан мамлакат раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади. У қурбонлар оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тезроқ шифо топишини тилади.

Utair’нинг Петербург-Самарқанд рейси Внуковога фавқулодда қўнди
7 январь 2025, 18:45

Utair’нинг Петербург-Самарқанд рейси Внуковога фавқулодда қўнди

Utair авиакомпаниясининг Санкт-Петербургдан Самарқандга учаётган самолёти стабилизатордаги носозлик туфайли Москванинг Внуково аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.

Қибрайда дориларни электрон рецепт асосида бериш тизими синовдан ўтказилмоқда
7 январь 2025, 18:12

Қибрайда дориларни электрон рецепт асосида бериш тизими синовдан ўтказилмоқда

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида дорилар рецептини электрон ёзиш ва бериш тизими синовдан ўтказилмоқда. Пилот лойиҳада туман марказий поликлиникаси ва 8 та дорихона қамраб олинган.

Марказий банк бир фойдаланувчига бериладиган банк карталари сонини 20 тагача чеклади
7 январь 2025, 17:48

Марказий банк бир фойдаланувчига бериладиган банк карталари сонини 20 тагача чеклади

Марказий банк бир мижозга бериладиган банк карталари сонини вақтинча чеклади. Энди бир банкда 5 тагача, жами эса 20 тагача, шу жумладан, виртуал ва кобейджинг карталарини (валюта карталаридан ташқари) олиш мумкин. Агар бир йил давомида картадан фойдаланилмаса, банклар уларни блоклайди.

Корея суди президент Юн Сок Ёлнинг ҳибсга олинишига оид ордерни узайтирди
7 январь 2025, 17:26

Корея суди президент Юн Сок Ёлнинг ҳибсга олинишига оид ордерни узайтирди

Сеул округ суди мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилгани учун импичмент эълон қилинган президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш ордерини узайтирди. Терговчиларнинг Юнни ушлашга бўлган аввалги уринишлари қўриқчилар қаршилик кўрсатгани сабабли муваффақиятсизликка учраганди.

Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга қарийб 700 млрд сўм зарар етказилди
7 январь 2025, 16:36

Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга қарийб 700 млрд сўм зарар етказилди

Тошкентдаги Чирчиқ дарёсидан ноқонуний қум-шағал қазилгани оқибатида табиатга қарийб 700 млрд сўм зарар етказилди. Айбдорларга чора кўриш мақсадида ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди.

Ислом тараққиёт банки гуруҳи Ўзбекистонда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 40 млн доллар ажратади
7 январь 2025, 15:59

Ислом тараққиёт банки гуруҳи Ўзбекистонда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 40 млн доллар ажратади

Ўзбекистонда Ислом тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилади. Бунинг учун банк ва Ислом бирдамлиги тараққиёт жамғармаси 40 млн доллар ажратади.

Ўзбекистон ноябрь ойида олтиннинг дунёдаги иккинчи йирик харидорига айланди
7 январь 2025, 15:53

Ўзбекистон ноябрь ойида олтиннинг дунёдаги иккинчи йирик харидорига айланди

Ўзбекистон Марказий банки ноябрь ойида 9 тонна олтин сотиб олди ва ушбу қимматбаҳо металлни энг кўп харид қилган иккинчи давлат бўлди.

Трампнинг Гренландия ҳақидаги баёнотидан сўнг Дания ўз гербини ўзгартирди
7 январь 2025, 15:06

Трампнинг Гренландия ҳақидаги баёнотидан сўнг Дания ўз гербини ўзгартирди

Дания қироли Трампнинг оролни сотиб олиш ҳақидаги баёнотидан кейин мамлакат гербини ўзгартириб, унда Гренландия рамзини катталаштирди. Дизайн Фарер ороллари ва Гренландия устидан назоратни сақлаб қолиш ниятини кўрсатади. Аввалроқ Дания бош вазири Трампга «Гренландия сотилмайди» дея жавоб берганди.

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади
7 январь 2025, 14:47

Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади

Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди. Ҳукумат қарорига кўра, «яшил» истеъмол кредитлари ажратиладиган хизматлар тури кўпайтирилмоқда.

Qanot Sharq авиакомпанияси 20 дан ортиқ рейсини бекор қилди
7 январь 2025, 14:31

Qanot Sharq авиакомпанияси 20 дан ортиқ рейсини бекор қилди

Qanot Sharq авиакомпанияси А320 самолётларига техник хизмат кўрсатиш туфайли январь-март ойларига мўлжалланган 20 дан ортиқ рейсини тўхтатади. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон шаҳарларидан Москва ва Санкт-Петербургга бориб қайтиш рейсларидир.

Тибетда 6,8 магнитудали зилзила юз берди, ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
7 январь 2025, 13:52

Тибетда 6,8 магнитудали зилзила юз берди, ўнлаб одамлар ҳалок бўлди

Тибетнинг баланд тоғли туманларидан бирида 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Камида 53 киши ҳалок бўлди, 62 киши жароҳат олди. Зилзилалар Непал, Бутан ва Ҳиндистонда ҳам сезилди.

Ўзбекистондаги вазирлик ва ҳокимликларга мебель ва офис жиҳозлари харажатларини қисқартириш топширилди
7 январь 2025, 13:12

Ўзбекистондаги вазирлик ва ҳокимликларга мебель ва офис жиҳозлари харажатларини қисқартириш топширилди

Ўзбекистон президенти вазирлик, идора ва ҳокимликларга 2025 йилда бюджет маблағларини тежаш ва самарадорлигини ошириш чораларини кўриш топшириғини берди. Давлат органларига иш ҳақини ошириш, хизмат автомобиллари, қимматбаҳо мебель ва офис жиҳозларини сотиб олиш бўйича таклифлар киритиш тақиқланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг