Ўзбекистон аҳолисининг рақамли саводхонлик даражаси тадқиқ қилинади
9 январь 2025, 18:39

Ўзбекистон аҳолисининг рақамли саводхонлик даражаси тадқиқ қилинади

Ўзбекистон аҳолисининг рақамли саводхонлик даражаси тадқиқот қилинади. Ушбу мақсадлар учун Швейцария ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги томонидан 2 млрд сўмлик грант маблағи ажратилди.

Гулбаҳор Изентаева яна Савицкий номидаги музей раҳбари этиб тайинланди
9 январь 2025, 16:49

Гулбаҳор Изентаева яна Савицкий номидаги музей раҳбари этиб тайинланди

2017−2020 йилларда Савицкий номидаги музейни бошқарган Гулбаҳор Изентаева яна муассаса раҳбари этиб тайинланди. Собиқ директор Тигран Мкртичевнинг шартномаси ўтган йилнинг декабрь ойида якунланганди.

Япония Ўзбекистондаги шифохоналарни 215 минг долларлик тиббий ускуналар билан таъминлайди
9 январь 2025, 16:12

Япония Ўзбекистондаги шифохоналарни 215 минг долларлик тиббий ускуналар билан таъминлайди

Япония ҳукумати Ўзбекистондаги шифохоналар учун тиббий ускуналар тўпламини харид қилиш бўйича 215 минг долларлик грантлар ажратди. Жиҳозлар болалар онкология маркази, перинатал марказ ва шошилинч тиббий ёрдам марказининг Бухоро филиали учун олинади.

«Очиқ бюджет» доирасида ўтказиладиган жараёнлар тақвими эълон қилинди
9 январь 2025, 15:53

«Очиқ бюджет» доирасида ўтказиладиган жараёнлар тақвими эълон қилинди

2025 йил учун «Очиқ бюджет» порталида жамоатчилик иштирокида ўтказиладиган лойиҳалар тақвими эълон қилинди. Унга кўра, «Ташаббусли бюджет» ғолиблари Наврўз ва Мустақиллик байрамларида эълон қилинади.

Қамчиқ довонида икки киши қор уюми остида қолиб ҳалок бўлди
9 январь 2025, 15:32

Қамчиқ довонида икки киши қор уюми остида қолиб ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида 31 ёшли сайёҳ селфига тушиш учун тақиқланган ҳудудга кириб, пастга сирпаниб кетди. Бироқ унга ёрдам бермоқчи бўлган шериги билан қор уюми остида қолиб, ҳалок бўлди.

Ўтган декабрь совуқ ва булутли бўлди — Ўзгидромет
9 январь 2025, 15:09

Ўтган декабрь совуқ ва булутли бўлди — Ўзгидромет

2024 йилнинг декабрь ойи Ўзбекистонда булутли кунлари кўп бўлган қуруқ ва совуқ ой бўлди. Совуқ ҳавонинг энг юқори чўққисида ҳарорат кечалари -8−13 даражагача тушди, ёғингарчилик эса ойлик меъёрнинг 70 фоизидан камроқ бўлди.

Ўзбекистонда 2027 йилдан пластик пакетлар тақиқланиши мумкин
9 январь 2025, 14:38

Ўзбекистонда 2027 йилдан пластик пакетлар тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда 2027 йилдан полиэтилен пакетларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва улардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф қилинмоқда. Пластик қадоқдаги товарларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан уларни йиғиш ва утилизация қилиш учун махсус жойларни талаб қилиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда 2028 йилгача ов қилишга мораторий жорий қилиниши мумкин
9 январь 2025, 14:34

Ўзбекистонда 2028 йилгача ов қилишга мораторий жорий қилиниши мумкин

Ўзбекистонда 2025 йил 1 сентябрдан 2028 йил 1 январга қадар ов қилишга мораторий жорий қилиниши режалаштирилмоқда. Овчиларга муқобил машғулот сифатида ўқ отиш спортига ихтисослаштирилган полигонларда хизмат кўрсатилади. Булар 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.

Россиянинг Запорожьега берган зарбаси оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди
9 январь 2025, 14:31

Россиянинг Запорожьега берган зарбаси оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди

Запорожьега Россия қўшинлари томонидан қилинган ҳаво ҳужуми оқибатида 10 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 113 киши жароҳат олди. Украина расмийларига кўра, шаҳарга иккита авиабомба ташланган.

Арманистон ҳукумати ЕИга аъзо бўлиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади
9 январь 2025, 12:51

Арманистон ҳукумати ЕИга аъзо бўлиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

Арманистон ҳукумати Европа Иттифоқига аъзо бўлиш жараёнини бошлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Энди ҳужжат парламентга юборилади. Бош вазир Никол Пашинян бундай қарор фақат умумхалқ референдуми орқали қабул қилиниши мумкинлигини айтди.

Кўп қаватли уйлар яқинидаги ерларни бетонлаштирганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин
9 январь 2025, 12:23

Кўп қаватли уйлар яқинидаги ерларни бетонлаштирганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин

Ўзбекистонда 1 июлдан кўп қаватли уйлар массивларидаги тупроқ ва яшил қопламали умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзбошимчалик билан бетонлаштирганлик, қурилма ва конструкцияларни ўрнатганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиши мумкин. Бу давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.

2025 йилдан меҳнати самарали деб топилган тиббиёт ходимларига устама тўланиши мумкин
9 январь 2025, 11:45

2025 йилдан меҳнати самарали деб топилган тиббиёт ходимларига устама тўланиши мумкин

2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасига кўра, меҳнати самарали деб топилган тиббиёт ходимларининг маошига қўшимча устама тўланиши мумкин. Бунинг учун ходимларнинг меҳнат самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари ишлаб чиқилади.

Ўзбекистонда «Бир миллион яшил оила» умуммиллий ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда
9 январь 2025, 11:32

Ўзбекистонда «Бир миллион яшил оила» умуммиллий ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

Президент фармони лойиҳасига кўра, 2025 йилда «Экофаол фуқаро» ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган «Бир миллион яшил оила» умуммиллий ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Фарғонада уйда сақланаётган Калифорния форси илони ҳайвонот боғига ўтказилди
9 январь 2025, 11:29

Фарғонада уйда сақланаётган Калифорния форси илони ҳайвонот боғига ўтказилди

Фарғона шаҳридаги хонадонда Калифорния форси илони боқилаётгани аниқланган. Фуқарога бу қонунга зид экани тушунтирилгандан сўнг илон Фарғона ҳайвонот боғига ўтказилган.

Аи-80 бензини сотуви 2025 йил охиригача чекланиши мумкин
9 январь 2025, 09:56

Аи-80 бензини сотуви 2025 йил охиригача чекланиши мумкин

Президент фармони лойиҳаси билан 2025 йил якунигача Ўзбекистонда «Евро-4»дан паст экологик тоифадаги ёқилғини сотиш ва ишлатишни чеклаш таклиф этилмоқда. Аввалроқ Аи-80 бензиндан воз кечиш мақсади 2028 йилга қолдирилганди. Шунингдек, ИЭСларда мазутдан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Тошкент ҳайвонот боғидаги жирафа нобуд бўлди
9 январь 2025, 09:18

Тошкент ҳайвонот боғидаги жирафа нобуд бўлди

Тошкент ҳайвонот боғидаги жирафа ҳалок бўлди. Унинг ўлимига ошқозон буралиши сабаб бўлди. Ҳозирда зоопаркда иккита жирафа қолган. 2022 йилда олиб келинган биринчи жирафа ҳам касаллик туфайли нобуд бўлганди.

Лос-Анжелесдаги ўрмон ёнғинлари туфайли камида 5 киши ҳалок бўлди
9 январь 2025, 09:14

Лос-Анжелесдаги ўрмон ёнғинлари туфайли камида 5 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўрмон ёнғинлари туфайли камида 5 киши ҳалок бўлди, 100 мингдан ортиқ кишини эвакуация қилиш режалаштирилган. Калифорния ҳукумати фавқулодда ҳолат эълон қилган. Дастлабки зарар миқдори 50 млрд доллардан ортиққа баҳоланмоқда.

Facebook ва Instagram фактчекерлардан воз кечмоқда. Цукерберг қилмоқчи бўлган асосий ўзгаришлар
9 январь 2025, 07:58

Facebook ва Instagram фактчекерлардан воз кечмоқда. Цукерберг қилмоқчи бўлган асосий ўзгаришлар

Meta фактчекерлардан воз кечади, «цензура миқдорини кескин камайтиради», Facebook, Instagram ва Threads каби платформаларида кўпроқ сиёсий контентни тавсия қилади, дея маълум қилди Марк Цукерберг. Айрим танқидчилар ҳамда ОАВ бу ўзгаришларни «шунчаки Трампга хушомад ва ортга қадам» деб баҳоламоқда.

Ўзбекистон АҚШнинг янги маъмурияти билан яқин ҳамкорликни йўлга қўймоқчи
9 январь 2025, 06:58

Ўзбекистон АҚШнинг янги маъмурияти билан яқин ҳамкорликни йўлга қўймоқчи

Ўзбекистон АҚШнинг янги маъмурияти вакиллари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш ва олий даражадаги ташрифни ташкил этишни режалаштирмоқда, дейилади 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида. Мамлакат АҚШ билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришни ҳам кўриб чиқмоқда.

Канадада Ўзбекистон бош консулхонаси очилиши мумкин
9 январь 2025, 06:45

Канадада Ўзбекистон бош консулхонаси очилиши мумкин

Ўзбекистонда, 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасидан маълум бўлишича, Канадада бош консулхона очиш имконияти кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, Бразилия, Аргентина ва Америка қитъасининг бошқа давлатлари билан алоқаларни ривожлантириш кўзда тутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг