Ўзбекистонда «Асакабанк», «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Алоқабанк»ни хусусийлаштириш яна кейинроққа қолдирилди. Мамлакатнинг бу йирик давлат банклари акциялари 2025 йилда сотилиши режалаштирилмоқда.
1 февралдан маҳаллий йўналишлардаги ётоқли поездлар чипталари ҳам қимматлайди. Билетлар нархи 10,5 фоизга ошади. Аввалроқ тезюрар поездларда ҳам нарх ошиши ҳақида хабар берилганди.
Сурхондарё вилоятида автомактабларга лицензия берилмаяпти. Автодромларга қўйилган янги талаблар сабаб номзодларни имтиҳонлардан ўтказиш ишлари тўхтатилган. Шу муносабат билан ЙҲХХга сенатор сўрови юборилди. Аввалроқ «Газета.uz» бу муаммо бошқа ҳудудларда ҳам бор эканини ёзганди.
7 январда Ўзбекистонга Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келади, кўплаб ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Ҳафта давомида кундузги ҳарорат +5…+8 дан 0…-3 гача ўзгариб туради.
Бухоронинг Жондор туманида яшовчи 17 ёшли йигит 17 млрд сўмлик (1,3 млн доллар) криптоактивларнинг ноқонуний айланмасида гумонланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди. Йигит айбига иқрор бўлгани ва терговга ёрдам бергани учун жиноят иши ҳаракатдан тугатилди.
Ўзбекистоннинг айрим банкларида АҚШ долларининг сотув курси 13 000 ва ундан юқори этиб белгиланди. Сотиб олиш курси эса 12 940 сўмгача кўтарилди.
UzAuto Motors 7 январь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt автомобили учун яна контрактацияни очади.
ФВБ ходимлари Тошкентнинг Яшнобод туманида 10 метр чуқурликка тушиб кетган фуқарони қутқарди. Фуқаро енгил тан жароҳати олган, ҳозирда шифокорлар назорати остида.
ССВ ОАВда эълон қилинаётган метапневмовирус 2001 йилдан бери дунёда қайд этилган мавсумий касаллик эканини маълум қилди. ЎРВИ билан касалланганларнинг 1,2 фоизида инфекция аниқланган. У ЎРВИ белгилари билан ўтади, баъзан бронхиолит ва пневмония чақиради, кўп ҳолларда асоратсиз ўтиб кетади.
Zamin жамғармаси ва Ўзгидромет қўшма лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи яна учта автоматик станция ишга туширилди. Ўзбекистонда бундай станцияларнинг умумий сони 19 тага етди.
Ўзбекистонда жорий ҳафта боши илиқроқ, ўрталари булутли ва совуқ (баъзи вилоятларда қор), охирида эса ҳарорат аста кўтарилиб, қуруқ бўлиши кутилмоқда. 8 январга ўтар кечаси Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида қор ёғиши, ҳарорат тунда -10 даражагача пасайиши мумкин.
«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 1 февралдан бошлаб поезд чипталари нархи яна оширилишини маълум қилди. Хусусан, «Афросиёб» билетлари 20−25 фоизга, «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» билетлари эса 30 фоизга кўтарилади.
Суд Россия томонида Украинага қарши курашган 22 ёшли ўзбекистонликни шартли жазога ҳукм қилди. Айбланувчининг айтишича, у депортация ўрнига, шунингдек, моддий аҳволи туфайли армияга қўшилишни танлаган. Ҳарбий ҳаракатлардаги иштироки учун у медаль ва Россия фуқаролигини олган.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 2027 йилда ишга туширилиши кутилаётган янги темирйўл қурилади. Линиянинг қурилиши мавжуд Сариағаш — Тошкент участкасидан юкларни янги тармоққа йўналтириш ва Ўзбекистонга экспорт ташиш ҳажмини ошириш имконини беради, дея таъкидлади ҚТЙ.
Ботир Турсунов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби ўринбосари бўлди. У бунга қадар Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси маслаҳатчи-вакили ва ШҲТ котибияти ҳузуридаги доимий вакил бўлиб келаётганди.
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги новвойхона яширин равишда тармоққа уланиб, қарийб 1,33 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Ҳолат бўйича далолатнома тузилди, далилий ашёлар тегишли органларга юборилди.
Ўзбекистон суди Россия томонида туриб Украинадаги урушда қатнашган 39 ёшли эркакни 4 йил 2 ойга озодликдан чеклади. Айбланувчининг айтишича, жангларда у 10 дан ортиқ украиналик аскарни ўлдирган. Ҳукм, хусусан, айбига иқрор бўлгани учун юмшатилди.
Дала четлари, шахсий томорқалар, хонадонлар, кўп қаватли уйлар олди ва маҳаллаларнинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш режалаштирилмоқда. Махсус ишчи гуруҳ тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, уруғ ва кўчат танлаш бўйича тавсиялар беради.
Ижтимоий тармоқларда электр энергияси истеъмоли 200 кВт/соатдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўм тўланиши бўйича ёлғон маълумотлар тарқалмоқда, дея хабар қилди Энергетика вазирлиги. Лимитдан ошгандаги қўшимча тўлов миқдори аҳолига эмас, тадбиркорларга камайган.
«Тошкент-Шарқий» аэропорти рўпарасида, «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида қурилаётган 25,5 гектар ер участкаси 522,7 млрд сўмга сотилди. Аукционда битта таклифдан сўнг Valid Trading ғолиб бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг