Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги бўйича регламент тасдиқланди
4 январь 2025, 18:11

Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги бўйича регламент тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги бўйича техник регламент тасдиқланди. Ҳужжат билан газ ёқилғисида ишловчи аппаратларнинг рўйхати тасдиқланмоқда.

Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлигини мониторинг қилиш тўғрисидаги низом тасдиқланди
4 январь 2025, 17:40

Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлигини мониторинг қилиш тўғрисидаги низом тасдиқланди

Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилишини масофадан мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Репортаж: Тошкент автобусларига энди нақд пул ўтмайди
4 январь 2025, 17:13

Репортаж: Тошкент автобусларига энди нақд пул ўтмайди

Тошкент автобусларида йўл ҳақи энди фақат карта ва QR-кодли чипталар билан тўланади. Бир марталик QR-кодли чиптани Paynet, MultiPay ёки Oson инфокиоскларидан сотиб олиш мумкин. «Газета.uz» автобус бекатида чипта олиш амалиётини синаб кўрди. Бу вақтда тизимдаги айрим камчиликлар ҳам юзага чиқди.

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган электрон савдо платформалари фаолияти тақиқланади
4 январь 2025, 16:20

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган электрон савдо платформалари фаолияти тақиқланади

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 1 июлдан бошлаб электрон тижорат операторлари сифатида фақат Ўзбекистон резидентлари — давлат рўйхатидан ўтган юридик шахслар фаолият юритиши мумкин.

Суд Трампга ноқонуний тўловлар бўйича 10 январь куни ҳукм чиқаради
4 январь 2025, 15:52

Суд Трампга ноқонуний тўловлар бўйича 10 январь куни ҳукм чиқаради

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг порноактрисага қилган тўловларини яшириш учун ҳужжатларни қалбакилаштиргани бўйича суд ҳукми 10 январь куни — унинг инаугурациясидан 10 кун олдин эълон қилинади. Судья сиёсатчига нисбатан қамоқ ёки жарима тайинлаш нияти йўқлигидан огоҳлантирди.

Давлат боғчаларида давомат тизими автоматлаштирилади
4 январь 2025, 15:03

Давлат боғчаларида давомат тизими автоматлаштирилади

Ҳукумат қарори билан мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси белгиланди. Унга кўра, ходимлар ва тарбияланувчилар давомати, озиқ-овқат харажатлари «Болалар боғчаси» ахборот тизими орқали ҳисобга олиб борилади.

Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг вазифалари белгиланди
4 январь 2025, 12:34

Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг вазифалари белгиланди

Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг вазифалари белгиланди. Ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш бўйича таҳлилий ҳужжатларни ҳамда ички ва ташқи сиёсатга оид таклифларни мунтазам равишда президентга киритиб бориш шулар жумласидан.

Тошкентда мотоциклда 310 км/соат тезликда ҳаракатланган блогер жаримага тортилди
4 январь 2025, 12:08

Тошкентда мотоциклда 310 км/соат тезликда ҳаракатланган блогер жаримага тортилди

Ҳайдовчи Тошкентда BMW спорт мотоциклида соатига 310 км тезликда ҳаракатланиб, бу ҳақда ижтимоий тармоқларда видео жойлаштирди. У тезликни оширгани учун жаримага тортилди.

2025 йилда жисмоний шахслар учун ижара тўловининг янги минимал ставкалари белгиланди
4 январь 2025, 12:06

2025 йилда жисмоний шахслар учун ижара тўловининг янги минимал ставкалари белгиланди

2025 йил 1 январдан бошлаб бино ёки автомобилни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун энг кам ижара ставкалари оширилди. Халқ депутатлари кенгашлари ижара ставкаларига оширувчи коэффициентларни қўллашлари мумкин бўлади.

Хонанда Бахтиёр Султонов 60 ёшида вафот этди
4 январь 2025, 11:18

Хонанда Бахтиёр Султонов 60 ёшида вафот этди

«Бедана» қўшиғи билан халққа танилган хонанда Бахтиёр Султонов 60 ёшида вафот этди.

Қорақалпоғистонда маст аскар 5 кишини пичоқлади, улардан бири вафот этди
4 январь 2025, 10:45

Қорақалпоғистонда маст аскар 5 кишини пичоқлади, улардан бири вафот этди

Нукус шаҳридаги ФВВга қарашли ҳарбий қисмда бир йиллик хизматни ўтаётган 19 ёшли аскар 5 кишини пичоқлади. Оқибатда улардан бири вафот этди, қолганларига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Иш Ҳарбий прокуратура юритувига олинди.

Men G‘olib Run ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасига рўйхатдан ўтиш бошланди
4 январь 2025, 09:00

Men G‘olib Run ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасига рўйхатдан ўтиш бошланди

3 январь куни Yugur.uz платформасида Men G‘olib Run оммавий югуриш мусобақасига рўйхатдан ўтиш бошланади. Ҳар йиллик спорт тадбири Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллигини нишонлашга бағишланади.

Нима тайёрлаймиз: тортлар
4 январь 2025, 00:27

Нима тайёрлаймиз: тортлар

Шоколад ва ялпизли торт, медовик, «Граф вайроналари», «Наполеон» ва бошқа торт рецептлари — Zira.uz жамланмасида.

Германия ва Франция ТИВ раҳбарлари ЕИ номидан Сурияга борди
4 январь 2025, 00:01

Германия ва Франция ТИВ раҳбарлари ЕИ номидан Сурияга борди

Германия ва Франция ташқи ишлар вазирлари Европа Иттифоқи номидан Сурияга бориб, музокаралар ўтказди. Улар Сурия халқига ҳокимиятни тинч йўл билан топширишда ёрдам бериш, ҳуқуқлар кафолатлари, Россиянинг у ердаги ҳарбий базаларини ёпиш каби масалаларни муҳокама қилди.

2025 йилда Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги нишонланади
3 январь 2025, 23:11

2025 йилда Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги нишонланади

Президент 2025 йилда Туркистон жадидлик ҳаракати асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Мутафаккир ҳаётига оид ижодий учрашув, илмий конференция ва танловлар ўтказилиб, Қаршидаги кўчага унинг номи берилади.

Тошкент шаҳрида 5 январь куни ҳарбий парад ўтказилади
3 январь 2025, 22:00

Тошкент шаҳрида 5 январь куни ҳарбий парад ўтказилади

Тошкент шаҳрида 5 январь куни Қуролли Кучлар 33 йиллиги муносабати билан Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари ўтказилади. Парад «Ғалаба боғи»дан бошланиб, Magic City’гача давом этади. Соат 11:00 дан 13:00 гача бир қатор кўчалар ёпилади.

«Афросиёб» поезди энди Каттақўрғонда тўхтаб ўтади
3 январь 2025, 21:33

«Афросиёб» поезди энди Каттақўрғонда тўхтаб ўтади

2025 йилда «Афросиёб» тезюрар поезди Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида тўхтаб ўтишни бошлайди. Шунингдек, Самарқанд ва Каттақўрғон ўртасида электропоезд қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд ҳокимлиги президент қарорига (жамоатчилик учун очиқ эмас) таяниб маълум қилди.

Ғайрат Дўстов озод этилди: апелляция суди ҳибс муддатини қисқартирди
3 январь 2025, 20:55

Ғайрат Дўстов озод этилди: апелляция суди ҳибс муддатини қисқартирди

Суд апелляцион инстанцияси метан-заправка ёпилгани ҳақидаги кескин нутқидан сўнг 15 суткага қамалган ҳайдовчи Ғайрат Дўстовнинг ҳибс муддатини 8 суткага қисқартирди ва озод қилди. Судьянинг қилган ишидан пушаймонлиги ва ҳолат жанжалга арзиши ҳақидаги саволига у «йўқ, арзимайди», деб жавоб берди.

Тоқаев Қозоғистонда иккинчи ва учинчи АЭС қурилишини истисно қилмади
3 январь 2025, 19:58

Тоқаев Қозоғистонда иккинчи ва учинчи АЭС қурилишини истисно қилмади

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатда иккинчи ва учинчи АЭС қурилишини истисно қилмади. «Мен Қозоғистон атом энергетикаси ривожланган давлатга айланиши керак, деб ҳисоблайман. Унинг келажаги порлоқ», — деди у.

Давлат бюджети бу йил ҳам аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади — президент
3 январь 2025, 19:15

Давлат бюджети бу йил ҳам аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади — президент

Президент 2025 йил учун давлат бюджети ижросини таъминлашга доир йиғилиш ўтказди. Маҳаллий бюджетлар даромадини ва мустақиллигини ошириш, харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлаб қолиш режалаштирилмоқда. Давлат бюджети бу йил ҳам аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади, деди Мирзиёев.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг