Президент фармони билан қандолатчилик корхоналарига экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 2 йил муддатгача 3 миллион АҚШ долларигача маблағ ажратилади.
«Биокимё» спирт заводининг давлатга тегишли 51 фоиз улуши 118 млрд сўмга (9,6 млн доллар) сотилди. Харидор умумий овқатланиш ва озиқ-овқат етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи Mega comfort business бўлди.
Учкўприк туманида Isuzu Damas билан тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди, 4 нафар шахс эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.
Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасида фуқаро шифокорга қарата стул отди. Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари бошланган.
Янгийўл шаҳридаги туғуруқхонада эрта туғиш хавфи ташхиси билан қабул қилинган 26 ёшли аёл вафот этди. Унинг ўлимига талоқ артериясининг, ичак тутқич томирларнинг спонтан ёрилиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Унинг ҳомиласи ҳам туғилмай нобуд бўлган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, аскиячи Мамасидиқ Шераев вафот этди. У Жиззах, Фарғона театрларида актёр, қизиқчи бўлиб ишлаган. Марғилонда аскиячилик мактаблари фаолиятига раҳбарлик қилган.
Депутатлар қабул қилган қонун лойиҳасига кўра, энди дарахт ва буталарни ноқонуний кесган юридик шахслар 99 миллион сўмгача молиявий жарима тўлашидан ташқари, уларга ҳар бир ноқонуний кесилган дарахт учун 100 туп кўчат экиш ва уларни уч йил давомида парваришлаш мажбурияти юклатилади.
Қонунчилик палатаси депутатлари давлат бюджети лойиҳасини кўриш жараёнида энергетик ичимликларнинг 1 литри учун 2000 сўм миқдорида акциз солиғи белгилашни таклиф этишди.
Шароф Уралов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти пробация хизмати бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар вазирликнинг Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлашни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Шавкат Мирзиёев банк тизими бўйича ўтказилган йиғилишда давлат банкларига шунча кўмак берилаётганига қарамай, уларнинг рентабеллиги хусусий ва хорижий банкларга нисбатан анча паст даражада эканини таъкидлади. «Ҳар бир тижорат банки дунёқарашини мутлақо ўзгартириши керак», — деди президент.
Тошкент шаҳрида 82-сонли автобус йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб келган маст фуқарони уриб юборди. 47 ёшли йўловчига тан жароҳати олгани сабабли воқеа жойида тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
«Россиянинг кумуш маржони» ва «Император» йўналиши бўйлаб саёҳат ёки Санкт-Петербургнинг гастрономик ёки бизнес туризмга эътибор қаратмоқ — Ўзбекистонга Нева устидаги шаҳарни саёҳлик йўналишлари тақдим этилди.
Ўзбекистонда бодринг нархи кескин — 9 минг сўмдан 25 минг сўмга, узум эса 45 минг сўмдан 90 минг сўмгача кўтарилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўтган йилларда ҳам нархлар ноябрь ойи ўрталарида ошганини эслатиб, буни мавсумий ҳолат сифатида изоҳлади. Аномал совуқ таъсирида 18 фоиз маҳсулот йўқотилган.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Эронга қарши бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш ўйини ўзи ва футболчилар учун синов бўлишини таъкидлади. «Футболчиларни руҳлантиришим шартмас, улар ғалаба учун ҳамма нарсани қилади», — деди у.
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг йиғилишида Ўзбекистонда 14 863 та кўприк борлиги, шундан 32 фоизи, яъни 4834 таси қониқарсиз, 5−6 фоизи эса яроқсиз ҳолатда экани таъкидланди.
Ҳукуматнинг махсус қарори билан вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахслар реестрини юритиш тартиби тасдиқланди. Унга киритилган шахсларни ишга қабул қилиш билан боғлиқ жараёнлар ушбу ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида назорат қилиб борилади.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкент шаҳри шошилинч тиббий ёрдам маркази фельдшерини беморга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб қондиришда гумонлаб, қўлга олди.
Тошкент вилоятида икки минг йиллик «Қанқа шаҳристони» ёдгорлигига 3 киши томонидан умумий 13,9 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди. Гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлиги ва темирйўл транспортидан фойдаланиш, рақамлаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот алмашиш бўйича меморандум имзоланди.
Режиссёр Руслан Солиевнинг жадидчилик тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи «Армон» фильми YouTube’га чиқарилди. Юзлаб ижодкорлар иштирокида икки йил тайёрланган фильмнинг суратга олиш ишлари Ўзбекистондан ташқари Россия ва Туркияда бўлиб ўтган. Унда қўшни мамлакат санъаткорлари ҳам суратга тушган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг