Тошкентда пиёдалар ўтиш жойида машина уриб юборган эркак ҳалок бўлди
16 июнь 2023, 20:26

Тошкентда пиёдалар ўтиш жойида машина уриб юборган эркак ҳалок бўлди

Тошкентда тартибга солинмаган ўтиш жойида автомобиль уриб юборган яна бир пиёда ҳалок бўлди.

Сурхондарёда ўқитувчи аёлларни дўппослаган эркак педагог 1,5 йилга қамалди
16 июнь 2023, 19:38

Сурхондарёда ўқитувчи аёлларни дўппослаган эркак педагог 1,5 йилга қамалди

Апрелда аёл ҳамкасбларини дўппослаган Узун туманидаги 31-мактабнинг эркак ўқитувчисига нисбатан суд ҳукми ўқилди. У 1,5 йил муддатга қамалди. Шунингдек, ундан икки нафар жабрланувчига етказилган маънавий ва моддий зарарлар ундирилган.

Андижонда янги микро ГЭСлар ишга туширилди
16 июнь 2023, 19:00

Андижонда янги микро ГЭСлар ишга туширилди

Андижон вилоятида «Завроқ» микрогидроэлектр станциясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бундан ташқари, Олтинкўл туманида янги чархпалак типидаги микро ГЭС ҳам янги қувватда ишга туширилди.

Тошкентда 24 ёшли қиз Хитой фуқаросини пичоқлаб қўйди
16 июнь 2023, 18:35

Тошкентда 24 ёшли қиз Хитой фуқаросини пичоқлаб қўйди

Тошкентда 24 ёшли қиз ўзи билан яшаб келган Хитой фуқаросини пичоқлаб, ўлдиргани аниқланди. У психотроп модда таъсирида бўлгани ва воқеага рашк сабабчи экани айтилмоқда.

Жиззахда ҳарбий хизматни ўтаётган 19 ёшли аскар вафот этди
16 июнь 2023, 18:20

Жиззахда ҳарбий хизматни ўтаётган 19 ёшли аскар вафот этди

Миллий гвардия Жиззах вилояти бошқармасида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган 19 ёшли аскар вафот этди. Самарқанд ҳарбий госпиталига олиб кетилган аскарнинг ўлимига ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабаб сифатида келтирилмоқда.

Қашқадарёда фуқаро Қизил китобга киритилган 43 бош эчкемарни ўлдиргани аниқланди
16 июнь 2023, 18:02

Қашқадарёда фуқаро Қизил китобга киритилган 43 бош эчкемарни ўлдиргани аниқланди

Касби туманида фуқаро Қизил китобга киритилган 43 бош бўз эчкемарни ўлдириб, терисини шилиб олгани аниқланди. Бундан ташқари, унинг уйида бўлган яна 20 бош жонивор Муборак туманидаги чўлга қўйиб юборилди.

Афғонистонда ҳам, минтақада ҳам террорчилик таҳдиди кучаймоқда — БМТ ҳисоботи
16 июнь 2023, 17:50

Афғонистонда ҳам, минтақада ҳам террорчилик таҳдиди кучаймоқда — БМТ ҳисоботи

БМТ ҳисоботида айтилишича, «Толибон» бир қатор террористик гуруҳлар билан алоқада ва терроризм таҳдиди Афғонистонда ҳам, минтақада ҳам кучаймоқда. «Толибон» раҳбарияти ичида ҳам келишмовчиликлар бор. «Толибон» бу ҳисоботни «асоссиз ва нохолис» деб атади.

Veolia Energy Tashkent Сергели ва Бектемир туманларида қозонхоналар қуришни бошлади
16 июнь 2023, 17:50

Veolia Energy Tashkent Сергели ва Бектемир туманларида қозонхоналар қуришни бошлади

Бектемир ва Сергели туманларида Veolia Energy Tashkent томонидан 130 дан ортиқ уй-жой ва 30 дан ортиқ ижтимоий объектни ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтказиш бўйича пилот лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу биноларни самарали иситиш имконини беради. Лойиҳа доирасида янги қозонхоналар қурилмоқда.

Ўзбекистонда ҳарорат 20 июндан пасая бошлайди
16 июнь 2023, 17:13

Ўзбекистонда ҳарорат 20 июндан пасая бошлайди

Ўзгидромет узоқ давом этган юқори ҳарорат Кавказдан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши сабабли пасайишини билдирди. 20 июндан республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳарорат 4−6 даражага пасаяди, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, тошқинлар юз бериши мумкин.

HRW нашида ортидан қамалган йигит иши бўйича апелляцияни адолатли кўриб чиқишга чақирди
16 июнь 2023, 17:05 1

HRW нашида ортидан қамалган йигит иши бўйича апелляцияни адолатли кўриб чиқишга чақирди

Human Rights Watch ташкилоти нашида ортидан қамалган талаба Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан қўзғатилган иш бўйича апелляцияни адолатли кўриб чиқишга чақирди. Ташкилот қўзғатилган иш унинг дин ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқини бузишини қайд этди.

Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида тошқин хавфи эълон қилинди
16 июнь 2023, 16:38

Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида тошқин хавфи эълон қилинди

18−21 июнь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш 2023 йилнинг IV чорагидан бошланади
16 июнь 2023, 16:25

Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш 2023 йилнинг IV чорагидан бошланади

Ўзбекистон ҳукумати ва «Газпром» ўртасида Россия газини мамлакатга етказиб бериш бўйича шартнома, шунингдек, республика газ узатиш тизимини газни қабул қилишга тайёрлаш бўйича «йўл харитаси» имзоланди.

Экопартия номзоди 2009 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотишни тақиқлашни таклиф қилди
16 июнь 2023, 16:01

Экопартия номзоди 2009 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотишни тақиқлашни таклиф қилди

Экологик партиядан президентликка номзод Абдушукур Хамзаев 2030 йилдан бошлаб 2009 йилдан кейин туғилганларга ёшидан қатъи назар сигарет сотишни тақиқлашни таклиф қилди. Шунингдек, у 2030 йилдан ички ёнув двигателли автомобилларни сотиш ва импорт қилишни тақиқлаш тарафдорилигини таъкидлади.

Осиё инфратузилма инвестициялари банки ва Ислом тараққиёт банки Сурхондарёда ЭС қуриш учун инвестиция киритади
16 июнь 2023, 14:15

Осиё инфратузилма инвестициялари банки ва Ислом тараққиёт банки Сурхондарёда ЭС қуриш учун инвестиция киритади

Осиё инфратузилма инвестициялари банки ва Ислом тараққиёт банки Сурхондарёда 1560 МВт қувватга эга бўлган буғ-газ электр станцияси қуриш учун давлат кафолатисиз 325 млн евро инвестиция киритади.

Қонунчилик палатасига давлат бюджети тўғрисидаги ҳисобот кечикиб киритилди, Шерзод Кудбиев бунга изоҳ берди
16 июнь 2023, 13:40 1

Қонунчилик палатасига давлат бюджети тўғрисидаги ҳисобот кечикиб киритилди, Шерзод Кудбиев бунга изоҳ берди

Депутат Бекмирза Эшмирзаев иқтисодиёт ва молия вазиридан давлат бюджети ижроси бўйича ҳисобот Қонунчилик палатасига белгиланган муддатдан 15 кун кечикиб киритилганининг сабабини сўради. Вазир бу шахсан унинг камчилиги эканини айтиб, бу ҳолат бошқа такрорланмаслигига умид қилишини таъкидлади.

Фарғонада тирик мушукни ёқиб юборганлар жаримага тортилди
16 июнь 2023, 13:04

Фарғонада тирик мушукни ёқиб юборганлар жаримага тортилди

Қувасой шаҳрида мушукни қафасга солиб, уни тириклайи ёқиб юборган шахслар жаримага тортилди.

Бухоро вилоятида тўр билан балиқ овлаган браконьерлар қўлга олинди
16 июнь 2023, 13:00

Бухоро вилоятида тўр билан балиқ овлаган браконьерлар қўлга олинди

Бухоро вилоятидаги Қорақир табиий сув омбори ҳудудида тақиқланган тўрлар билан 327 та турли турдаги балиқни овлаган эркаклар қўлга олинди.

Қамчиқ довонида юк машинаси хандаққа тушиб кетди
16 июнь 2023, 12:52

Қамчиқ довонида юк машинаси хандаққа тушиб кетди

Қамчиқ довонида MAN юк автомобилининг тормоз тизими ишламай қолиб, хандаққа тушиб кетди. ФВВ қутқарувчилари махсус техникалар ёрдамида машинани чиқариб олди.

«Июнь ойида ҳароратнинг юқори бўлиши истисно эмас» — Ўзгидромет
16 июнь 2023, 12:38

«Июнь ойида ҳароратнинг юқори бўлиши истисно эмас» — Ўзгидромет

Ўзгидромет ёз ноодатий иссиқ билан бошланганига изоҳ берди. Охирги марта бундай иссиқ 2021 йилда июнь ойининг биринчи ярмида кузатилган ва у барча кузатувлар давомидаги энг иссиқ ҳаво бўлиб, ҳарорат +46 даражага етган. Жорий июнь бундай қийматларга «ета олмади».

Қорақалпоғистонда фермер 620 гектарни $400 минг эвазига фуқарога расмийлаштириб беришга урингани айтилмоқда
16 июнь 2023, 11:48

Қорақалпоғистонда фермер 620 гектарни $400 минг эвазига фуқарога расмийлаштириб беришга урингани айтилмоқда

Қорақалпоғистонда фермер мансабдор танишлари орқали жами 620 гектар ерни $400 мингга фуқаро номига расмийлаштириб бермоқчи бўлгани, пулнинг ярмини олган вақтида ушлангани айтилмоқда. Шунингдек, Самарқанд ва Наманган вилоятларида ҳам ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг