Нима тайёрлаймиз: Сомса
28 октябр 2023, 10:29

Нима тайёрлаймиз: Сомса

Товуқли арабча сомса, бедана тухумли сомсалар, жулен, «Лола», «Пармуда» ёки кабоб-сомса ва бошқалар — Zira.uz сомсани қандай қилиб мазали ва ноодатий тайёрлаш рецептлари билан бўлишади.

Шайхонтоҳур туманидаги Ecobozor савдо мажмуасида ёнғин чиқди
28 октябр 2023, 10:00

Шайхонтоҳур туманидаги Ecobozor савдо мажмуасида ёнғин чиқди

Шанба тонгида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган Ecobozor мажмуасида ёнғин чиқиб, бозорнинг ташқи девор қопламаси ва шу жойдаги кафега зарар етди. ФВВ ҳеч ким жароҳат олмаганини маълум қилди.

Пара Осиё ўйинларининг 5-кунида ўзбекистонликлар 11 та медалга эга чиқди
28 октябр 2023, 09:40

Пара Осиё ўйинларининг 5-кунида ўзбекистонликлар 11 та медалга эга чиқди

Пара Осиё ўйинларининг 5-куни ўзбекистонлик пара сузувчилар ва пара атлетларга омадли келди. Эркин усулда сузиш баҳсларида шоҳсупанинг учала ўрнини ҳам ўзбекистонликлар эгаллади. Жамоа турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.

Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан элчихонага келишни вақтинча тўхтатиб туриш сўралди
28 октябр 2023, 09:27

Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларидан элчихонага келишни вақтинча тўхтатиб туриш сўралди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқаролардан ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмаслик ва элчихонага консуллик хизматларини олиш учун келишни вақтинча тўхтатиб туришни сўради.

Россия Марказий банки асосий ставкани кетма-кет тўртинчи марта оширди
27 октябр 2023, 22:53

Россия Марказий банки асосий ставкани кетма-кет тўртинчи марта оширди

Россия Марказий банки асосий ставкани 13 фоиздан 15 фоизга оширди. Ушбу қарор инфляция босимининг сезиларли даражада ошгани ва кредитлашнинг юқори ўсиш суръатлари билан изоҳланди. Россия Марказий банки 2023 йил июлидан бери кетма-кет тўртинчи марта асосий ставкани оширди.

Сирдарёда қалбаки 8300 дан ортиқ доллар мусодара қилинди
27 октябр 2023, 22:42

Сирдарёда қалбаки 8300 дан ортиқ доллар мусодара қилинди

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида 8370 долла қалбаки долларни муомалага киритмоқчи бўлган икки киши қўлга олинди.

Ўзбекистондаги бешта археологик ёдгорлик очиқ осмон остидаги музейга айлантирилади
27 октябр 2023, 22:30

Ўзбекистондаги бешта археологик ёдгорлик очиқ осмон остидаги музейга айлантирилади

Тошкентдаги «Чилонзор Оқтепа», Сурхондарё вилоятидаги «Далверзинтепа», Андижон вилоятидаги «Мингтепа», Самарқанд вилоятидаги «Шероз қалъа» ва Қорақалпоғистондаги «Қўйқирилган қалъа» археологик ёдгорликларида очиқ осмон остидаги музейларни яратиш устида иш олиб борилмоқда.

27 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
27 октябр 2023, 22:00

27 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Бекор қилинган «мобил қуллик», рақамни сақлаб, мобил компанияни ўзгартириш қўлланмаси, вақтинча ёпилган метро бекатлари, соддалашган IMEI тизими, 2026 йилгача электр энергиясининг эркин улгуржи бозори ташкил этилиши, ёғингарчиликсиз дам олиш кунлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Dongfeng Uzbekistan қулай шартларда автомобиль харидини таклиф қилмоқда
27 октябр 2023, 21:00

Dongfeng Uzbekistan қулай шартларда автомобиль харидини таклиф қилмоқда

Dongfeng Uzbekistan компанияси 1 йилдан 3 йилгача қулай шартларда ҳамда кечиктирилган муддат учун пеняларсиз автомобиль харид қилишни таклиф этмоқда.

Ўзбекистон Европа Иттифоқи учун муҳим хомашё етказиб берувчисига айланиши мумкин
27 октябр 2023, 20:14 1

Ўзбекистон Европа Иттифоқи учун муҳим хомашё етказиб берувчисига айланиши мумкин

Ўзбекистон ва Евроиттифоқ иқлимга безарар саноат, рақамли технологиялар, аэрокосмик ва мудофаа соҳаларини ривожлантириш учун зарур бўлган фойдали қазилмалар — муҳим хомашё соҳасида ўзаро англашув меморандумини муҳокама қилишни бошлади.

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?
27 октябр 2023, 20:00

Тошкентда дам олиш кунлари қаерларга бориш мумкин?

Олтита кинопремьера, спектакллар, итлар кўргазмаси, «Humo» хоккей клуби ўйинлари, Аёл Йўли фестивали, Озод Шукруллоев ҳамда DJ King Macarella концертлари, болалар учун маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Қозоғистон Миллий банки чет элликларга банк карталарини бериш талабларини кучайтиришни таклиф қилди
27 октябр 2023, 19:17

Қозоғистон Миллий банки чет элликларга банк карталарини бериш талабларини кучайтиришни таклиф қилди

Қозоғистон Миллий банки мамлакат норезидентларига вақтинча ёки доимий яшаш учун рухсатномасиз банк карталари беришни тақиқлашни режалаштирмоқда. Регулятор бундай чораларни гиёҳванд моддалар ёки қимор ўйинлари билан боғлиқ ноқонуний операциялар хавфини камайтириш зарурати билан изоҳлади.

Нукус ва Бобур кўчаларидаги таъмирлаш ишлари 2−3 ноябрь кунлари якунланиши маълум қилинди
27 октябр 2023, 17:30

Нукус ва Бобур кўчаларидаги таъмирлаш ишлари 2−3 ноябрь кунлари якунланиши маълум қилинди

Тошкент ҳокимлиги тирбандликларга сабаб бўлаётган Нукус ва Бобур кўчаларидаги таъмирлаш ишлари 2−3 ноябрь кунлари якунига етказилишини маълум қилди.

Яна бир бор томонларни қуролли можарони тўхтатишга чақирамиз — Ўзбекистон ТИВ Исроил-Фаластин уруши бўйича
27 октябр 2023, 17:25

Яна бир бор томонларни қуролли можарони тўхтатишга чақирамиз — Ўзбекистон ТИВ Исроил-Фаластин уруши бўйича

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Фаластин, Исроил ва яна 7 та мамлакатнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари қабул қилиниб, Ғазо секторидаги вазият ҳақида гаплашилди. Болалар қурбон бўлаётган можарони тўхтатишга яна бир бор чақирамиз, дейди Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов.

Суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколати вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказилади
27 октябр 2023, 16:25

Суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколати вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказилади

Сенат маъқуллаган қонунларга кўра, суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколати вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказилади. Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилмоқда.

Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари энергия тизими яхлит ишлаши учун шароитлар яратишни таклиф қилди
27 октябр 2023, 15:55

Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари энергия тизими яхлит ишлаши учун шароитлар яратишни таклиф қилди

Бош вазир Абдулла Арипов МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида ҳамдўстлик мамлакатлари энергетика тизимларининг яхлит ишлаши учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, МДҲнинг ягона электрон тижорат платформасини яратишни таклиф этди.

Perfectum рақамли эволюцияни бошламоқда
27 октябр 2023, 15:00

Perfectum рақамли эволюцияни бошламоқда

Perfectum алоқани янада яхшилаш мақсадида 5G New Radio технологиясини жорий этишга қарор қилди. Лойиҳани амалга ошириш учун Республика радиочастоталар кенгаши томонидан частота ресурси ажратилди.

Ўзбекистоннинг Австриядаги янги элчиси иш бошлади
27 октябр 2023, 14:53

Ўзбекистоннинг Австриядаги янги элчиси иш бошлади

Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси этиб тайинланган Бахтиёр Ибрагимов Вена шаҳрига етиб борди. Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

Сенат қўшимчалар киритилган «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
27 октябр 2023, 14:51

Сенат қўшимчалар киритилган «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

Сенаторлар ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонуни маъқуллади. Қонунга йўлнинг таъмирлаш ишлари вақтида қатнов қисмининг кўпи билан 50 фоизи чекланиши, пулли тўхтаб туриш жойларига доир талаблар каби қўшимчалар киритилган.

Хитой Давлат кенгашининг собиқ бош вазири Ли Кэцян вафот этди
27 октябр 2023, 14:43

Хитой Давлат кенгашининг собиқ бош вазири Ли Кэцян вафот этди

Хитой Давлат кенгашининг собиқ бош вазири Ли Кэцян 68 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг