Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида олтита автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.
Президент Шавкат Мирзиёев «ҳар бир сўмни жуда тежамкорлик, ақл билан ишлатиш» ҳамда бюджет тақчиллиги ошишига йўл қўймаслик зарурлигини таъкидлади, деди иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов. 2024 йилдан бошлаб кредитлар тўлиқ инфратузилмага эга тадбиркорларга берилади.
Ғазо секторига гуманитар ёрдам юкланган 20 та юк машинасидан иборат биринчи карвон етиб борди. Қоҳирадаги саммитда БМТ раҳбари чекловсиз ва узлуксиз инсонпарварлик ёрдами етказишга, шунингдек, зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.
23−24 октябрь кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги маъмури Саманта Пауэр Ўзбекистонда бўлади. У Марказий Осиёда минтақавий алоқалар бўйича биринчи С5+1 вазирлар конференциясини ўтказади. Учрашув ҳақида Нью-Йоркда бўлиб ўтган С5+1 саммити чоғида эълон қилинди.
Олмалиқ кон-металлургия комбинати тизимида қарийб 30 йил экскаватор машинисти сифатида ишлаган Ўзбекистон Қаҳрамони Жонсаид Турдиев 69 ёшида вафот этди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Ўзбек тили байрами билан табриклади. Давлат тилини ривожлантириш бошқа тиллар ва маданиятлар ривожи билан уйғунликда кўриб чиқилишини таъкидлади. Шунингдек, у лотинчадаги алифбони такомиллаштиришда жамоатчилик фикрини инобатга олиш зарурлигини қайд этди.
«Йўлларда шунча одам ўлиб кетяпти, ижтимоий тармоқларга қараб бўлмайди», — деди президент йиғилишда. «Нега президент ташвиш қилиб, ҳаммани „ёндириши“ керак? Нимага депутатлар „ёнмайди“?» — сўради у. Қарийб бир ярим йил аввал ҳам у амалдорларни бундай «фавқулодда ҳолат»га бефарқликда айблаганди.
25 ноябргача MDIS Tashkent`да 2023−2024 ўқув йиллари учун қишки қабул давом этади. Шунингдек, 4,5 — 5,0 баллик IELTS сертификатига эга абитуриентлар интенсив тайёрлов курсларига ёзилишлари мумкин.
20 октябрдан Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона туну кун ишлаш режимини тўхтатди. Маъмуриятнинг «Газета.uz»га билдиришича, қарор куз-қиш мавсумида электрни тежаш, тунда ишлаш учун қўшимча штатлар ажратилмагани, шунингдек, фойдаланувчиларни назорат қилиш имкони чеклангани учун қабул қилинган.
Россиялик депутат Михаил Делягинга кўра, ўзбекистонлик мигрантларнинг болалари учун хусусий мактаблар қуриш таклифи Россия фуқароларига нисбатан «камситиш» ва бу Россиянинг йўқ бўлишига олиб келиши мумкин. Ўзбекистонлик депутатлар бу айбловлар «муносабатларда ҳушёрликка даъват этишини» таъкидлади.
Болалар боғчасига йўлланма олиш учун энди Давлат хизматлари марказига бориш шарт эмас. Йўлланмани шакллантиришда ота-онага боғча раҳбарига кўрсатилиши керак бўлган SMS код юборилади. Бу вақтни ва ҳисоб-китобларга кўра, йилига 6 тонна қоғозни тежайди.
Нонни фақат тандирда эмас, қозонда ҳам ёпиш мумкин. Қовурилган пиёз солиб ёки хамиртурушсиз тайёрласа ҳам бўлади. Zira.uz туркча, ирландча, японча сутли нонларни тайёрлаш усулларини тақдим этади. Рецепт.
Тошкент шаҳрида UNG Petro тармоғидаги («Ўзбекнефтгаз») ёнилғи қуйиш шохобчаларида импорт қилинган Аи-100 бензинини сотиш бошланди. Унинг нархи 1 литри учун 15,8 минг сўмни ташкил этмоқда.
Канада 41 нафар дипломатини дахлсизлик ҳуқуқи бекор қилиниш хавфи туфайли Ҳиндистондан чақириб олди. Канада бош вазири Канада сикхлар жамоаси етакчисининг ўлдирилишида Ҳиндистон разведка хизматлари иштироки ҳақида маълум қилганидан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескинлашди.
Ўзбекистонда қатор сайтлардан фойдаланувчи маълумотлари сизиб чиққани маълум бўлди. ONESEC директори Дмитрий Палеевнинг «Газета.uz»га айтишича, гап бузиб кириш ҳақида эмас, балки стилерлар — браузерлардан аутентификация маълумотларини ўғирлайдиган вирусларнинг эски базаси ҳақида бормоқда.
Олтита кинопремьера, Eco-niyat ярмаркаси, Offroad-тадбири, Rhythm of the Dance шоуси, Мот концерти, Tashkent Modernism. Index кўргазмаси, болалар учун кўнгилочар дастурлар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида маҳаллий аҳамиятга эга умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларида оғир юкларни ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини соат 08:00 дан 22:00 га қадар чеклаш таклиф этилмоқда.
InnoWeek.Uz-2023 халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида «MUNIS лойиҳасининг амалга оширилиши: жорий ва келгуси режалар» мавзусидаги панель сессияси ташкил қилинди.
1 ноябрдан Тошкент аэропорти эстакадасида белгиланган вақт (енгил автомобиллар 5 дақиқа, туристик автобус ва микроавтобуслар 10 дақиқа)дан кўп турган машиналарга жарима ёзилади. Жарима сариқ чизиқда тўхтаган ҳайдовчиларга ҳам белгиланади.
«Док-1 Макс» иши бўйича судда ўзбекистонлик амалдорлар ҳиндистонлик яна бир ишлаб чиқарувчининг 11 та дори воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш учун 88 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 50 минг доллар олгани маълум қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг