InnoWeek.Uz-2023 халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида «MUNIS лойиҳасининг амалга оширилиши: жорий ва келгуси режалар» мавзусидаги панель сессияси ташкил қилинди.
1 ноябрдан Тошкент аэропорти эстакадасида белгиланган вақт (енгил автомобиллар 5 дақиқа, туристик автобус ва микроавтобуслар 10 дақиқа)дан кўп турган машиналарга жарима ёзилади. Жарима сариқ чизиқда тўхтаган ҳайдовчиларга ҳам белгиланади.
«Док-1 Макс» иши бўйича судда ўзбекистонлик амалдорлар ҳиндистонлик яна бир ишлаб чиқарувчининг 11 та дори воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш учун 88 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 50 минг доллар олгани маълум қилинди.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида йил давомида 39 млрд куб метр сув истеъмол қилинган. Шундан 36 фоизи ёки 14 млрд куб метри тупроқ ўзанли канал ва ариқларда йўқолган, деди президент. Яна 5−6 млрд куб метр сув суғоришнинг эскирган усуллари туфайли йўқотилмоқда.
Рақобатни ривожлантириш қўмитаси бензин сотиб олишдаги чекловлар туфайли тақчиллик эҳтимоли борлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Қўмитага кўра, 17 октябрдан бензин хариди лимити 5 тоннадан 10 тоннага оширилган. Тақчиллик ва нархларнинг ошишига йўл қўймаслик бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.
АҚШ президенти Жо Байден аҳолига телемурожаатида ҲАМАС ҳамда Россия президенти Владимир Путин «демократияни бутунлай йўқ қилмоқчи»лигини ва Америка террорчилар ва золимларнинг ғалаба қозонишига йўл қўймаслигини айтди. У америкаликларни Украина ва Исроилни қўллаб-қувватлашда давом этишга чақирди.
Фаоллар фермерлар ва кластерлар ўзаро тенг муносабатга киришолмаслиги, фермерларда нарх бўйича тортишиш имкони йўқлигини таъкидлашганди. Бунга жавобан, қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов пахта нархини бозор иқтисодиёти қонунлари бўйича харидорлар ва сотувчилар белгилашини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев «минтақавий хавфсизликка қарши таҳдидлар кучайиб, янги хатарлар вужудга келаётган» даврда Тошкентда ўтказилаётган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг 2-йиғилиши иштирокчиларига мурожаат йўллади.
Илк бор Тошкентда АҚШда ўқишга қизиқувчи ёшлар учун EducationUSA минтақавий форуми ва Американинг 50 дан ортиқ университетлари иштирокида ярмарка бўлиб ўтди. Тадбирда 1200 га яқин ёшлар қатнашди.
Самарқанд вилоятида Исроилда ишлаб келаётган турмуш ўртоғи билан телефон орқали жанжаллашгандан сўнг 3 нафар вояга етмаган фарзандини ўлдирган 36 ёшли эркак умрбод озодликдан маҳрум қилинди.
Шанба, якшанба кунлари Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлади. Айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, ҳарорат кечалари +12, кундузи +23 даража атрофида бўлади.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида танишлари ёрдамида 16 ва 10 минг доллар эвазига АҚШга ишлаш учун юборишни ваъда қилганлар қўлга олинди.
Фарғона вилоятида Cobalt автомобилидан Iphone 15 Pro, Iphone 15 Pro Max, Samsung Galaxy S23 Ultra каби 550 га яқин смартфон топилди. Уларнинг тахминий қиймати салкам 5,8 млрд сўмни ташкил этади.
Сентябрь охирида Тошкент шаҳри Сергели туманидаги омборхонада юз берган портлаш оқибатида 1370 та хонадон (илгари 600 га яқин экани айтилганди) ва 246 та уй (25) зарар кўрган. Ҳукумат комиссияси етказилган зарар 14,5 млрд сўмни ташкил этганини билдирди. Мактаб ва болалар боғчаси ҳам зарар кўрган.
Асака тумани ҳокими Бегзод Умматов вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Насибилло Мўминов тайинланди.
Сергелидаги портлаш юз берган омборхонада катта миқдорда кимёвий моддалар сақлангани аниқланди, дея маълум қилди ҳукумат комиссияси. Портлаш оқибатида жами 14,5 млрд сўм зарар етказилган. Қўзғатилган жиноят иши доирасида 4 кишига «қамоққа олиш», яна бир нафарига «гаров» эҳтиёт чораси қўлланилган.
20−25 октябрь кунлари Тошкентдаги Бобур кўчасининг ярми аэропортдан Нукус кўчасигача ёпилади. Шунингдек, 20−22 октябрь кунлари Ботир Зокиров кўчасининг Алишер Навоий ва Ислом Каримов шоҳ кўчалари оралиғидаги ярми ҳам ёпилади.
Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон иқтисодиёти 5,8 фоизга ўсди. Президент иштирокидаги йиғилишда йил якунлари бўйича ЯИМ ўсиши камида 5,6 фоиз бўлиши кутилаётгани айтилди. Шавкат Мирзиёев 2024 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурни пухта ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.
Эроннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Қашқадарё вилоятида фермер 13 йил давомида ноқонуний равишда даласини ичимлик суви билан суғориб келгани аниқланди. Етказилган зарар миқдори 282,7 млн сўмни ташкил этди. У 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, давлатга етказилган зарарни ҳам қоплайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг