Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 60 млрд доллардан ошди
27 декабрь 2024, 13:00

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 60 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг давлат ва хусусий қарзни ўз ичига олувчи ташқи қарзи 9 ой якунларига кўра 60,2 млрд долларга етди. Йил бошидан буён бу кўрсаткич 7,2 млрд долларга кўпайди.

Asaxiy Books ва Xalq Banki китобхонлик ривожи йўлида янги шартнома имзолади
27 декабрь 2024, 13:00

Asaxiy Books ва Xalq Banki китобхонлик ривожи йўлида янги шартнома имзолади

Asaxiy Books ва Xalq Banki китобхонликни ривожлантириш мақсадида янги шартнома имзолади. Бу ҳамкорлик муҳим китобларни ўзбек тилига таржима қилиш, китоб нархларини барқарор сақлаш ва болалар адабиётини ривожлантиришга ёрдам беради.

Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси ташкил этилади
27 декабрь 2024, 12:20

Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси ташкил этилади

Президент қарори билан Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси ташкил этилиши белгиланди. Академия фаолияти 2025 йилнинг 1 октябридан йўлга қўйилиб, унда илмий-тадқиқот лабораторияси, ўқув-симуляцион марказ ва меҳмонхона бўлади.

Ҳиндистон собиқ бош вазири Манмоҳан Сингҳ вафот этди
27 декабрь 2024, 11:47

Ҳиндистон собиқ бош вазири Манмоҳан Сингҳ вафот этди

Ҳиндистон собиқ бош вазири Манмоҳан Сингҳ 92 ёшида вафот этди. У мамлакатдаги иқтисодий ислоҳотлар меъмори ва «иқтисодий либераллаштириш қаҳрамони» ҳисобланади. Сингҳ 2004 йилдан 2014 йилгача бош вазир сифатида ишлаган.

Январда об-ҳаво қандай бўлади?
27 декабрь 2024, 11:20

Январда об-ҳаво қандай бўлади?

Январь ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича аномал совуқ кутилмаяпти, дея хабар бермоқда Ўзгидромет. Ҳарорат кечалари −8…+8, кундуз кунлари −2…+15 даража атрофида бўлади. Кейинчалик қисқа даврда ҳаво кечаси −20 даражагача пасайиши эҳтимоли ҳам бор. Айрим кунларда ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда.

100 нафар фаластинлик Рафаҳдан Ўзбекистонга эвакуация қилинди
27 декабрь 2024, 11:03

100 нафар фаластинлик Рафаҳдан Ўзбекистонга эвакуация қилинди

Юз нафар фаластинлик ярадор аёллар ва болалар ўз ҳамроҳлари билан бирга Ўзбекистонга вақтинча эвакуация қилинди. Бемор фаластинликлар реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилади.

Тошкентда ҳаво сифати яна хавфли даражага кўтарилди
27 декабрь 2024, 09:47

Тошкентда ҳаво сифати яна хавфли даражага кўтарилди

Жума куни эрталабдан Тошкент яна IQAir халқаро ҳаво сифати мониторинги антирейтингида етакчилар қаторидан жой олди. Тошкент ва Ўзгидромет порталлари ҳам PM2,5 рухсат этилган концентрациядан ошиб кетганини кўрсатмоқда. Бу борада ҳозирча ҳеч қандай расмий баёнот ёки изоҳ берилмади.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди
27 декабрь 2024, 09:37

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди

Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Авазбек Эргашев 58 ёшида вафот этди. У Қўрғонтепа тумани ҳокими, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари каби лавозимларда ҳам ишлаган.

Тошкентда бир кечада учта ЙТҲ содир бўлди
27 декабрь 2024, 09:33

Тошкентда бир кечада учта ЙТҲ содир бўлди

Тошкентнинг Учтепа, Олмазор ва Мирзо Улуғбек туманларида 27 декабрга ўтар кечаси учта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда икки ҳайдовчи ва бир йўловчи жароҳат олган.

Uzbekistan Airways 6 миллионинчи йўловчини ташиди (фото, видео)
26 декабрь 2024, 22:57

Uzbekistan Airways 6 миллионинчи йўловчини ташиди (фото, видео)

Uzbekistan Airways илк бор бир йилда 6 миллион йўловчи ташиди. Юбилей йўловчи Тошкентдан Олмаотага учаётган Қозоғистон фуқароси Николай Курило бўлди. Ўтган йили компания 5 миллион йўловчи ташиганди.

Бир йилда 8 мингдан ортиқ ҳолатда энергоресурслардан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
26 декабрь 2024, 22:34

Бир йилда 8 мингдан ортиқ ҳолатда энергоресурслардан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

2024 йил давомида 8289 та ҳолатда электр ва табиий газдан ноқонуний фойдаланилди, уларда 1 трлн 409 млрд сўм зарар етказилди. Қоидабузарлик қилган 51 та газ заправканинг лицензияси бекор бўлди, 1,5 мингдан ортиқ истеъмолчига баённома тузилди.

Ўзбекистоннинг олти футбол клубига трансфер тақиқи қўйилди
26 декабрь 2024, 20:51

Ўзбекистоннинг олти футбол клубига трансфер тақиқи қўйилди

Олтита футбол клуби — «Сўғдиёна», «Навбаҳор», «Нефтчи», «Динамо», «Бухоро» ва «Орол»га футболчилар ва мураббийлар олдидаги қарздорликлари, шунингдек, ҳудудий футбол академиялари билан ҳамкорлик шартларига риоя қилмагани сабабли иккита трансфер ойнаси учун трансфер тақиқи қўйилди.

Тошкент — Чорвоқ мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди
26 декабрь 2024, 20:34

Тошкент — Чорвоқ мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди

Янги йил муносабати билан 28 декабрдан 5 январгача Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди. Yutong транспортлари соат 9:00 ва 16:00 да «Машинасозлар» бекатидан жўнайди. Йўлкира нархи — 20 минг сўм.

Ўзбекистон 2025 йилда Евросиё тараққиёт банкига аъзо бўлишни режалаштирмоқда
26 декабрь 2024, 20:15

Ўзбекистон 2025 йилда Евросиё тараққиёт банкига аъзо бўлишни режалаштирмоқда

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ йиғилишида Ўзбекистон ва иттифоқ давлатлари савдосида тариф ва нотариф чекловларни қўлламаслик, Ишбилармонлик кенгаши йиғилишини Тошкентда ўтказиш, туризм, IT ва AI соҳаларида ҳамкорликни таклиф қилди. Мамлакат 2025 йилда ЕОТБга аъзо бўлишни режалаштирмоқда, деди президент.

Президент 2025 йилги давлат бюджетини тасдиқлади. Асосийлар
26 декабрь 2024, 19:43

Президент 2025 йилги давлат бюджетини тасдиқлади. Асосийлар

Президент 2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонунни имзолади. ЯИМ 6% ўсиши, инфляция 7−8% гача пасайиши кутилмоқда. Консолидациялашган бюджет тақчиллиги чегараси ЯИМга нисбатан 4% дан 3% гача (49,3 трлн сўм) туширилди, ташқи қарз лимити 5,5 млрд долларгача оширилди.

Ўзбек-қозоқ чегарасида нефть маҳсулотлари контрабандасига мўлжалланган туннель аниқланди
26 декабрь 2024, 18:47

Ўзбек-қозоқ чегарасида нефть маҳсулотлари контрабандасига мўлжалланган туннель аниқланди

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида узунлиги 450 м бўлган туннель топилди, ундан кунига 5−7 тонна ёнилғи-мойлаш материаллари контрабанда йўли билан ўтган. Жиноий гуруҳнинг барча иштирокчилари, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам қўлга олинди.

Azerbaijan Airlines самолёти қулашига Россия ракетаси сабаб бўлгани тасдиқланди — Euronews
26 декабрь 2024, 18:36

Azerbaijan Airlines самолёти қулашига Россия ракетаси сабаб бўлгани тасдиқланди — Euronews

Озарбайжон ҳукуматидаги манбалар Azerbaijan Airlines самолёти қулашига Россия ракетаси сабаб бўлганини тасдиқлади, деб ёзмоқда Euronews. Бу вақтда Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украина дронларини уриб туширмоқчи бўлган. Ракета эса самолёт ёнида портлаб, унинг қопламасига зарар етказган.

Туркия Марказий банки салкам 2 йил ичида илк марта асосий ставкани пасайтирди
26 декабрь 2024, 16:28

Туркия Марказий банки салкам 2 йил ичида илк марта асосий ставкани пасайтирди

Туркия Марказий банки деярли икки йил ичида биринчи марта асосий ставкани 50% дан 47,50% гача пасайтирди. Регулятор март ойидан буён асосий ставкани 50 фоиз даражасида сақлаб келаётганди.

Ўзбекистонликлар янги йилни яна қорсиз кутиб олади
26 декабрь 2024, 15:44

Ўзбекистонликлар янги йилни яна қорсиз кутиб олади

Ўзбекистонликлар бу йил ҳам янги йилни қорсиз кутиб олади. 31 декабрь ва 1 январь кунлари ҳарорат кечалари 0…+5, кундуз кунлари +5…+10 даража атрофида бўлади, баъзи жойларда 12 даражагача исийди.

Ўзбекистон президенти Озарбайжон раҳбарига телефон қилиб, яна ҳамдардлик билдирди
26 декабрь 2024, 15:31

Ўзбекистон президенти Озарбайжон раҳбарига телефон қилиб, яна ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқотда Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг йўловчи лайнери ҳалокати муносабати билан яна бир бор ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, барча жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишни тилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг