Ички ишлар вазирлиги жиноят содир этган, жиноят қилиши мумкин бўлган ҳамда назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганларнинг рўйхатини шакллантириши мумкин. Буни назарда тутувчи қарор лойиҳасида тарбияси оғир ўсмирларни мутасаддилар томонидан оталиққа олиш тартибини жорий этиш ҳам белгиланган.
Блогер Фарҳод Манноповнинг вафоти билан боғлиқ жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилди. Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан айб эълон қилинган.
Тошкентда Ўзбекистон, АҚШ, Покистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон бош штаблари бошлиқлари минтақавий хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилди.
Учқудуқ туманида Nexia ҳайдовчиси қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, бошқа Nexia билан тўқнашди. Уч нафар йўловчи ҳалок бўлган, иккала ҳайдовчи ҳам жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ўзбекистонда 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссиясига қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритиш ҳуқуқи берилиши мумкин.
Ўзбекистонда октябрь ойининг биринчи ҳафтасида ҳарорат +23…+28 даража атрофида бўлади, сўнгра +13…+18 даражагача пасаяди. Кечаси ва эрталаб ҳарорат 0…-3 даражагача тушиши ҳам мумкин. Ёмғир 4 кундан 8 кунгача кузатилади, қисқа муддатга қорга айланиши эҳтимоли бор.
«Еттилик»га айланган «маҳалла бешлиги» тизими «эшитувчи давлат» концепциясини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида яратилган, — деди Шавкат Мирзиёев. «Одамларнинг бизга берган ишончини оқлаймиз десак, бизни битта нарса қутқаради — садоқат, ватанга муҳаббат ва фидойилик».
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни тунги кафеларда консоматрислик билан шуғулланмасликка чақириб, бу иш мамлакатдан депорт қилинишга сабаб бўлишидан огоҳлантирди.
Ўтган ҳафтада UzAuto Motors ўз автомобиллари учун шартномаларни қайта очди. Икки соат ичида 28 минг автомобиль учун ариза топширилди. Бироқ шартномалар фақат автосалонларда тузилди, бу эса яна узун навбатларни юзага келтирди. Компания бу қарорини олибсотарларга қарши кураш билан изоҳлади.
Ўзбекистонда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура босқичлари талабаларининг назарий ҳамда амалий билим-кўникмалари инсон омилисиз, махсус робот-симуляторлар орқали баҳоланади.
Маҳаллаларнинг бошқарув ходимлари сони солиқчи ва ижтимоий ходим қўшилиши ҳисобига 5 тадан 7 тага кўпайди. Маҳалланинг ўзида 70 дан ортиқ масала, жумладан, моддий ёрдам ва кредитлар ҳал этилади. Тизим эса тўлиқ рақамлаштирилади. Шунингдек, маҳалла раисининг ваколатлари кенгаяди.
Дунёдаги ядровий таҳдид геосиёсий рақобат туфайли совуқ уруш даражасига етди, деди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш. У халқаро ҳамжамиятни ядровий қуролларни йўқ қилишга ва уни тарқатмаслик режимини кучайтиришга чақирди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Samo компаниясидан тендерсиз 3,55 млн қути «Антиструмин» (калий йодид) препаратини қарийб 22 млрд сўмга сотиб олган. 2022 йилда дорининг бир қадоғи 5500 сўмдан харид қилинган бўлса, жорий йилда 6500 сўмдан сотиб олинган. Чакана савдода эса 3000 сўмдан сотилган.
Йодид ичганидан сўнг хасталанган болаларнинг ота-оналари билан суҳбат, Kompromatuzb иши бўйича суд ҳукми, Фарғонада 83 тошбақани чегарадан олиб чиқишга уринганлар, «гармошка»ли электробус қатнови, кўйлаги учун огоҳлантирилган актриса Нилуфар Ҳамидова ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Тошкент вилоятининг Паркент туманида Тянь-Шань қўнғир айиғи аниқланди. Айиқ қишлоққа озуқа излаб келиб, фермернинг икки бош қўйини олиб кетди. Экология бошқармаси ходимлари жонивор аниқланган ҳудудни назоратга олди.
Ўзбекистон ССВ Президент администрацияси вазирга «Антиструмин» қабул қилган болаларда ножўя таъсирлар кузатилаётгани билан боғлиқ вазият ҳақида интервью беришни тақиқламаганини маълум қилди. Бу ҳақда аввалроқ журналистларга ўзини вазир ёрдамчиси деб атаган шахс айтган эди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Покистон Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Сахир Шамшад Мирза бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.
Хитойнинг BYD компанияси Жиззах вилоятида гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, унинг қувватини 300 минг донага етказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, Ўзбекистонга электробусларини етказиб бериш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича муҳандислик-сервис марказларини очиш кўзда тутилган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) чигирткага қарши курашишни янада яхшилаш учун Ўзбекистонга Toyota Hilux автомобилларини топширди.
Тоғли Қорабоғдаги Степанакерт шаҳри яқинида ёнилғи омборининг портлаши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 290 киши жароҳатланди, уларнинг кўпчилиги оғир аҳволда. Тан олинмаган республика вакилларининг хабар беришича, омбор Қорабоғдан Арманистонга кетаётганларни бензин билан таъминлаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг