Даулетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди
31 январь 2023, 11:08 1

Даулетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди

Қорақалпоғистон воқеалари бўйича жиноий иш юзасидан асосий айбланувчи Даулетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жазонинг дастлабки 2 йилини турмада, қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияда ўташ, шунингдек, ундан 228 млн сўм зарарни ундириш белгиланди.

Каллиханова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод қилинди
31 январь 2023, 10:41

Каллиханова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод қилинди

Нукус воқеалари бўйича суд ҳукмида Лолагул Каллиханова, Азамат Турданов, Ахмет Сметуллаев ва Азамат Нуратдиновларга нисбатан озодликни чеклаш ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинди. Улар суд залидан шартли равишда озодликка чиқарилди.

Шаҳарлараро автобус қатновларига онлайн чипта олиш учун «UzBus» мобил иловаси ишга тушди
31 январь 2023, 10:19

Шаҳарлараро автобус қатновларига онлайн чипта олиш учун «UzBus» мобил иловаси ишга тушди

Транспорт вазирлиги Тошкент автовокзалидан шаҳарлараро қатновчи автобусларга онлайн чипта харид қилиш учун «UzBus» мобил иловасини ишга туширди. Шу вақтгача онлайн чипта фақат Avtoticket.uz сайти орқали олинаётган эди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ваколати муддатидан аввал тугатилди
31 январь 2023, 10:13

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ваколати муддатидан аввал тугатилди

Марказий сайлов комиссияси Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.

Банкларда доллар курси арзонлади
31 январь 2023, 09:51

Банкларда доллар курси арзонлади

Тижорат банклари 31 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 270 — 11 310 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 360 сўм.

Учта вилоятда кучли ёғингарчилик кузатилади
31 январь 2023, 09:44

Учта вилоятда кучли ёғингарчилик кузатилади

1−2 февраль кунлари Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида кучли ёғингарчилик кузатилади. 9 та вилоятда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Айрим вилоятларда кучли шамоллар бўлиши прогноз қилинмоқда.

LIVE: Нукус воқеалари бўйича суд ҳукми
31 январь 2023, 09:37 1

LIVE: Нукус воқеалари бўйича суд ҳукми

Айни дақиқаларда Бухоро вилояти суди биносида 1−2 июлдаги Нукус воқеаларида айбланаётган 22 нафар судланувчига нисбатан ҳукм ўқиб эшиттирилиши кутилмоқда. «Газета.uz» мухбирлари суд залидан жараённи онлайн ёритиб боради, шунга кўра мазкур материал вақти-вақти билан янгиланади.

Чорвоқдаги уйда портлаш содир бўлиб, 4 киши шифохонага олиб кетилди
31 январь 2023, 08:49

Чорвоқдаги уйда портлаш содир бўлиб, 4 киши шифохонага олиб кетилди

Бўстонлиқ тумани Чорвоқ қўрғонида уй портлади. Ҳодиса оқибатида 4 фуқаро турли даражада жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.

Ёш қизга юрагини суғуриб олиш билан таҳдид қилган имом-хатиб 3 суткага қамалди
31 январь 2023, 08:33

Ёш қизга юрагини суғуриб олиш билан таҳдид қилган имом-хатиб 3 суткага қамалди

Араб тили курсидаги хатти-ҳаракатлари учун ишдан олинган Тошкент туманидаги «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов 3 суткага қамалди. У 27 январь куни ўқув марказида фуқаро М.А.ни сўкиб, майда безорилик содир этган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
30 январь 2023, 23:12

Жаҳон янгиликлари дайжести

Покистонда масжиддаги портлашда 44 кишининг ҳалок бўлгани, Япониядаги «Такахама» АЭС реактори ишида носозлик қайд этилгани, дунёда нефть нархининг пасайгани, АҚШда январь ойида қуролли зўравонлик бўйича антирекорд қайд этилгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Бандлик вазирлиги матбуот котиби Мавжуда Мирзаева ҳибсга олинди
30 январь 2023, 22:37

Бандлик вазирлиги матбуот котиби Мавжуда Мирзаева ҳибсга олинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот котиби Мавжуда Мирзаевани ҳибсга олди. Унинг қизи Зарина Мирзаевага кўра, онаси билан уч кундан бери алоқа йўқ. Журналист Kompromatuzb Telegram-канали иши доирасида ДХХ тергов ҳибсхонасида тергов қилинмоқда.

30 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
30 январь 2023, 22:28

30 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйган Шавкат Мирзиёев, «Специя» футбол клубига ўтган Элдор Шомуродов, илиқ об-ҳаво прогнози, ишга тушишни бошлаган метан «заправка»лар, Нукусда портлаган кўп қаватли уй, Россиядан АИ-80 бензин импорти бошлангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Метан «заправка»лар босқичма-босқич ишга тушишни бошлади
30 январь 2023, 20:45

Метан «заправка»лар босқичма-босқич ишга тушишни бошлади

Ўзбекистонда 30 январдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолияти қайта тикланишни бошлади. Газ босими меъёрига келишига қараб тахминан 2−3 кунда барча метан «заправка»лар одатдаги режимда фаолият юритишни бошлайди.

Ўзбекистон Россиядан АИ-80 бензинини импорт қилишни бошлади
30 январь 2023, 19:05

Ўзбекистон Россиядан АИ-80 бензинини импорт қилишни бошлади

28 январдан «Ўзбекнефтгаз» компаниясининг UNG Petro АЁҚШларида Россиянинг АИ-80 бензини сотуви бошланди. РФда бундай ёқилғи тадбиркорларнинг махсус буюртмаси билан ишлаб чиқарилади.

Сохта СЭС ходимлари номаълум дориларни сотишмоқда — Санитария эпидемиология хизмати огоҳлантирди
30 январь 2023, 18:42

Сохта СЭС ходимлари номаълум дориларни сотишмоқда — Санитария эпидемиология хизмати огоҳлантирди

Санитария эпидемиология хизмати ўзини СЭС ходимлари дея таништириб, келиб чиқиши номаълум дориларни сотаётган фирибгарлардан огоҳлантирди. Шундай ҳолатлар юз берса, фуқаролар улардан хизмат гувоҳномаси, иш жойи ва дорини сотишга асос сўрашга ҳақли, дейилади СЭС хабарида.

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарани демаркация қилиш ишларини давом эттирмоқда
30 январь 2023, 18:13

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарани демаркация қилиш ишларини давом эттирмоқда

Ўзбекистон ва Тожикистондан ишчи гуруҳлар давлат чегараларининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтказиш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, чегараларнинг алоҳида участкаларида дала ўрганиш ишлари ҳам ўтказилди.

Навоийда камёб қирғовулни овлаган браконьер жаримага тортилди
30 январь 2023, 17:51

Навоийда камёб қирғовулни овлаган браконьер жаримага тортилди

Қизил китобга киритилган Зарафшон қирғовулини овлаган браконьер аниқланди. Ундан 3,6 млн миқдорида табиатга етказилган зарар ундирилди ва БҲМнинг 5 баравари миқдорида жаримага солинди.

Сурхондарёда 46 нафар афғонистонлик ҳайдовчиликка ўқитилди
30 январь 2023, 17:19

Сурхондарёда 46 нафар афғонистонлик ҳайдовчиликка ўқитилди

Термизда 46 нафар Афғонистон фуқароси Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастурининг қўшма лойиҳаси бўйича ҳайдовчиликка ўқитилди. Шунингдек, яна 35 нафари тикувчиликка тайёрланди.

Расман: Элдор Шомуродов «Специя» футбол клубига ўтди
30 январь 2023, 16:43

Расман: Элдор Шомуродов «Специя» футбол клубига ўтди

Италиянинг «Рома» клуби ҳужумчиси бўлган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ижара асосида «Специя» клубига ўтди. Римликлар трансфердан 1,5 млн евро ишлаб олиши кутилмоқда.

Наманганда қоидабузарликларни аниқловчи Sergek интеллектуал тизими ишга туширилди
30 январь 2023, 16:30

Наманганда қоидабузарликларни аниқловчи Sergek интеллектуал тизими ишга туширилди

Наманганда жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг Sergek интеллектуал тизими ишга туширилди. Қозоғистонлик мутахассилар ишлаб чиққан тизим махсус алгоритмлардан фойдаланган ҳолда қоидабузарликларни аниқлайди ва ИИБнинг ваколатли инспекторига юборади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг