Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан айрим давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Жойларга чиқиб кўрсатилган хизматлар учун қўшимча бир маралик тўлов ундирилади.
Халқаро молия корпорацияси Япония ҳукумати билан ҳамкорликда Ўзбекистон ҳукуматига янги инвестиция қонунчилигини тайёрлашда ёрдам беради. Бунда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кўпроқ жалб қилиш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсад қилинган.
Душанбадан Тошкентда еттита янги автобус йўналиши ва энг тиғиз вақтларда ишловчи учта вақтинча экспресс йўналиш ташкил этилди. Август ойи охирида учта йўналиш ҳаракати қисқартирилди.
Тошкент вилоятида 4 сентябрдан бошлаб тезликни назорат қилувчи 11 та мобил радарлар иш бошлади. Рўйхат.
Президент қарори билан Тоир Алиматов қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистонда янгиланган асосий дори воситалари рўйхати (АДВР) тасдиқланди. Ундан 65 гуруҳга мансуб дорилар ўрин эгаллаган. Рўйхатдан тиббиёт муассасалари эҳтиёжини таҳлил этиш, бундай дорилар мавжудлигини мониторинг қилиш, нархини шакллантириш ва бошқа мақсадларда фойдаланилади.
Тармоқларда «заправка»лар учун кунлик газ лимити киритилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Энергетика вазирлиги шартномаларда «соатлик, кунлик, ойлик ва йиллик» ҳажм белгиланиши мумкинлиги кўрсатилганини билдирди. Истеъмолчилар қўшимча газ сўраб мурожаат қилиши мумкин, дейди вазирлик.
Венгрияда бўлиб ўтган 35-Халқаро информатика олимпиадасида Дилёрбек Валижонов ва Дилшодбек Хўжаев бронза медалларини қўлга киритди. Бу Ўзбекистон учун ушбу фан бўйича олимпиададаги илк медаллар бўлди.
Парижда ўтган таэквондо WT бўйича Гран-при мусобақасида Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди. У июнь ойида ҳам Римда ўтган ушбу мусобақада чемпион бўлганди.
Наманган шаҳрида аэропортнинг реконструкция қилинган учиб келиш терминали очилди. Йўловчиларга хизмат кўрсатиш майдони 720 кв. метрдан 1756 кв. метрга етди. Ўтказувчанлик эса 3 баробар ошди. Жўнаб кетиш терминалини реконструкция қилиш сентябрь ойида бошланади. Фото.
Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.
2009 йилдан буён ёпиқ бўлган Андижон вилоятидаги «Мингтепа» ва «Хонобод» ўзбек-қирғиз чегара божхона постлари очилди. Уларнинг биринчиси кундузги вақтларда, иккинчиси эса узлуксиз фаолият олиб боради. Аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларига чегарадан ID карта орқали ўтишга рухсат берилганди.
Урбанист Искандар Солиев Республика болалар кутубхонаси ёнидаги чорраҳани реконструкция қилиш концептини таклиф этди. «Аввал пиёдаларга, кейин велосипед ва самокатлар, сўнгра автомобилларга устуворлик берилади. Аслида ҳам шундай бўлиши керак», — деди у. Ҳозир чорраҳада машиналар гавжум.
Жиззах вилоятининг Зомин туманида аэропорт очилди. Терминал 30 йўловчига мўлжалланган. 1 сентябрь куни у LET L-410 ва Pilatus PC-24 самолётларини қабул қилди.
Сурхондарёнинг Сариосиё туманидаги мактаб директорини калтаклашда гумон қилинган шахс ушланиб, қамоққа олинди. Жабрланувчига ҳимоя ордери берилди, у тумандаги шифохонадан вилоят касалхонасига ўтказилди.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «мамлакат келажаги билан боғлиқ ўта муҳим масала» бўлгани учун Қозоғистонда атом электр станцияси қурилиши бўйича умумхалқ референдуми ўтказишни таклиф қилди.
Собиқ молия вазирининг ўринбосари Одилбек Исаков Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазирининг консультант-маслаҳатчиси лавозимига жалб қилинди.
Auto Motors Asia МЧЖ таркибига кирувчи Jetour Uzbekistan компанияси Мустақиллик байрами муносабати билан автомобилларга чегирма эълон қилди.
Тошкент аэропортининг маҳаллий терминали олдидаги ҳудуд реконструкциядан сўнг қайта очилди. Илк бор барча автомобилларга қисқа муддат — 10 дақиқагача — терминал ҳудудига киришга рухсат берилди. Кутиб олувчиларга шароит яратилиши ёки йўқлиги ва реконструкцияга муҳтож автотураргоҳ тақдири очиқланмади.
Президент Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги билан табриклаб, экология, кучли фуқаролик жамияти ва ОАВнинг аҳамияти, аёлларга тенг имкониятлар яратиш, бағрикенглик, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш каби масалаларга тўхталди. «Давлатнинг вазифаси инсонларни бахтли қилишдир», — дея эслаб ўтди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг