Беш йил ичида Ўзбекистондаги барча мактабларда ҳозирда Президент мактабларида қўлланаётган ўқув дастурлари ва баҳолаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда, деди Шавкат Мирзиёев. Жорий йилда янги дарсликлар чоп этишга 920 млрд сўм маблағ йўналтирилган.
БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси аъзо давлатлар учун болаларнинг атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлашда нима қилишлари кераклиги ҳақидаги йўриқномани эълон қилди. Унда айтилишича, давлатлар ўз чегаралари ва ундан ташқарида ҳам атроф-муҳитга етган зарар учун жавобгар бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Афғонистонга 1 млн долларлик протеин ва витаминлар етказиб бериш бўйича келишувга эришди. 25 кунгача бўлган муддатда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ўзаро соддалаштирилган тизимини жорий этиш бўйича келишув лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилмоқда.
Мактаб ўқитувчиларини ишга қабул қилиш, уларнинг малакасини ошириш ва тоифаларини бериш тизими «тўлиқ ўзгаради», деди президент. Ўқитувчилар танлов асосида ишга қабул қилинади ва табақалаштирилган тартибда малакаси оширилади.
Босния ва Герцеговинада таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Исломбек Ахчурин олтин медалга эга чиқди.
Яқинда Asialuxe Travel миллий туроператори янги хизмат тури — Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига ички саёҳат сафарларини эълон қилди: Samarkand City Break ва Bukhara City Break.
Бош прокурор ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Салом Самадов Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи бўлди.
Покистон ва Ўзбекистон божхона маълумотлари алмашинувини йўлга қўяди. Йил охиригача мамлакатларнинг ягона дарча тизимлари ўртасида шартномалар тузиш режалаштирилган.
Президент Ўзбекистоннинг Қатар билан инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш ҳамда даромад солиқлари бўйича имзоланган иқтисодий битимларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Қорақалпоғистон адлия вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Элмурод Турсунов ушбу вазирликка раҳбар бўлди. Амангелди Пренов эса унга биринчи ўринбосар этиб тайинланди.
2024 йилда Ўзбекистон мактабларида 250 мингта ўқувчи ўрни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Инвестиция дастурида мактаблар қурилишига 3 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилган. Яқинда мактабларда 1,2 млн ўқувчи ўрни етишмаётгани айтилганди.
2024 йилдан сертификациядан ўтган директорлар ойлигини 50 фоизга, уларнинг ўринбосарлари иш ҳақини эса 30 фоизга ошириш режа қилиняпти, дея маълум қилди президент. Оғир мактаблар учун давлат гранти асосида мақсадли педагогларни тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.
30−31 август кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Azur Air авиакомпаниясининг Пхукетдан Москвага учаётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди. Бунга йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлди. У шифохонага ётқизилганидан сўнг самолёт Москвага жўнаб кетди.
Ўзбекистонда ўқитувчиларга малака тоифасини бериш икки босқичда — дастлаб педагогнинг билими, сўнгра методикасини текшириш орқали амалга оширилади. Олий таълим вазирлигида педагогик таълимга масъул вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилади.
Бишкек прокуратураси «Клооп Медиа» жамоат фондини (Kloop.kg сайти) тугатиш тўғрисида судга даъво киритди. Даъво аризасида айтилишича, нашрнинг аксарият материаллари «соф салбий характерга эга» ва «ҳозирги ҳукуматнинг амалдаги сиёсатини кескин танқид қилишга» қаратилган.
Дониёр Ташходжаев Тошкент ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига қайтди. У бунгача Тошкент вилояти ИИБда ишлаган, Фарғона вилояти ИИБга раҳбарлик қилган, ИИВ раҳбари ўринбосари ва пойтахт ИИББ бошлиғи ўринбосари бўлган эди.
31 август куни Тошкентдаги Республика болалар кутубхонасининг реставрациядан чиққан тарихий биноси очилади, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари очиқ эшиклар кунига таклиф этилди. Китоб фонди 21 минг жилд билан тўлдирилди, кутубхонада коворкинг майдони ва рақамли контент билан ишлаш студияси пайдо бўлди.
Президент душанба кунги видеоселекторда 6 млн сўмдан 10 млн сўмгача маош оладиган ўқитувчилар сони 23 мингга етгани, 10 млн сўмдан юқори ойлик олаётганлар сони эса минг нафардан ошганини маълум қилди. «Бу ҳам яхши, лекин бу жуда кам», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мактабларида юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқаришини маълум қилди. 10−11 синф ўқувчилари учун эса қайси олийгоҳга киришига қараб, тегишли фанлар чуқурлаштириб ўқитилади. Касб-ҳунар ҳам мактабнинг ўзида ўргатила бошланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг