Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида юзлаб юк машиналаридан иборат навбат пайдо бўлди. Асосий маълумотлар
22 август 2023, 22:08

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида юзлаб юк машиналаридан иборат навбат пайдо бўлди. Асосий маълумотлар

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги «Ақ-Тилек» НЎПда юзлаб юк машиналари тўпланди. Қирғизистон матбуотида бунга қўшниларга сув етказиш тўхтатилгани сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Қозоғистон чегарачилари чекловлар қўйилмагани ва ўтказиш кўрсаткичлари ёзги мавсумга хослигини айтишди.

22 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
22 август 2023, 22:00

22 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Эълон қилинган мандат, апелляция аризаларига қабул, «Андижон» футболчиларига машина ва iPhone14 ваъда қилган Шуҳрат Абдураҳмонов, Самарқандда фаст фуддан заҳарланган 49 киши, Ўзбекистондан Қатарга авиарейс, бир аёлни зўрлаган 4 эркакка ўқилган суд ҳукми ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ўзбекистон олтин экспортини 5,64 млрд долларга етказди. Бу бутун 2022 йилдагидан кўп
22 август 2023, 21:11

Ўзбекистон олтин экспортини 5,64 млрд долларга етказди. Бу бутун 2022 йилдагидан кўп

Дастлабки етти ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 35 млрд долларга (+23,3 фоиз) етди. 5,6 млрд долларга ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 баробар кўпроқ олтин сотилди. Озиқ-овқат, нефть маҳсулотлари, кўмир, автомобиллар импорти ўсди.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари 2024 йилдан АҚШ антитеррор дастури бўйича малака оширади
22 август 2023, 19:54

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари 2024 йилдан АҚШ антитеррор дастури бўйича малака оширади

2024 йилдан Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари учун АҚШ Давлат департаментининг Antiterrorism Assistance дастури доирасида терроризмга қарши курашиш бўйича махсус тактик ўқув курслари ўтказилади.

Авиақатновлар, қўшма жамғарма, фармацевтика. Венгрия билан қандай келишувларга эришилди?
22 август 2023, 19:22

Авиақатновлар, қўшма жамғарма, фармацевтика. Венгрия билан қандай келишувларга эришилди?

20 августдан Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди, 100 млн долларлик қўшма жамғарма ташкил этишга келишиб олинди. Венгрия фармацевтика компаниялари Ўзбекистонда дори заводлари қуришни режалаштирмоқда. Венгриялик инвесторлар учун саноат зонаси ишга туширилади.

Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилаётган АЭС учун Венгриянинг қуруқ совитиш технологиясидан фойдаланилади
22 август 2023, 18:26

Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилаётган АЭС учун Венгриянинг қуруқ совитиш технологиясидан фойдаланилади

Ўзбекистонда АЭС қурилиши масаласида силжиш кузатилса, станция учун Венгриянинг қуруқ совитиш технологиясидан фойдаланилади. Бу бўйича мамлакатлар ўзаро келишиб олди, деди Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто. Унинг айтишича, лойиҳа юзлаб млн евролик ҳамкорликни назарда тутади.

Тожикистондан Ўзбекистонга олиб ўтилаётган 55 кг гиёҳванд модда тўхтатиб қолинди
22 август 2023, 17:29

Тожикистондан Ўзбекистонга олиб ўтилаётган 55 кг гиёҳванд модда тўхтатиб қолинди

Тожикистон билан чегарадаги «Ойбек» божхона постида 55 кг га яқин гиёҳвандлик воситаларини Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди. У моддаларни газ баллони ва бензин бакига яширган.

Қашқадарёда 17 туп арчага шикаст етказилгани аниқланди
22 август 2023, 15:45

Қашқадарёда 17 туп арчага шикаст етказилгани аниқланди

Деҳқонобод туманида 6 туп арча тагидан, 11 туп арчанинг эса ён шохлари кесиб ташлангани учун ўрмон қўриқчисига 3,3 млн сўм жарима қўлланди. Табиатга 18 млн сўмлик зарар етказилган.

Шуҳрат Абдураҳмонов «Андижон» футболчиларига автомобиль ва iPhone 14 совға қилишини билдирди
22 август 2023, 14:58

Шуҳрат Абдураҳмонов «Андижон» футболчиларига автомобиль ва iPhone 14 совға қилишини билдирди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Суперлиганинг 17-тури доирасидаги «Андижон» — «Олимпик» (2:1) ўйинидан кейин футболчилар билан учрашди. У гол муаллифи Рубин Ҳебайга исталган автомашинасини танлашини, қолган футболчиларга эса iPhone 14 смартфонлари берилишини ваъда қилди.

Шаҳарлараро автобусларнинг тунда ҳамроҳсиз ҳаракатланишига рухсат берилади
22 август 2023, 14:36

Шаҳарлараро автобусларнинг тунда ҳамроҳсиз ҳаракатланишига рухсат берилади

Шаҳарлараро ва халқаро йўналишдаги автобусларга тунги вақтда ҳам йўловчи ташишга рухсат берилади. Бунда транспорт воситаси иш ва дам олиш вақтини назорат қилувчи қурилма билан жиҳозланиши керак. Автобусга ички ишлар органлари ҳамроҳлик қилмайди.

Petrovietnam яна Ўзбекистонда углеводородларни қидиради
22 август 2023, 13:56

Petrovietnam яна Ўзбекистонда углеводородларни қидиради

Ўзбекистон ҳукумати ва Вьетнамнинг Petrovietnam Exploration & Production компанияси ўртасида Коссор, Шўрчашма ва Чуқуркўл участкаларидаги нефть ва газ объектларида геологик қидирув ишларини бошлаш тўғрисида битимлар имзоланди.

Қозоғистонда 11 киши Сирдарёда чўкиб кетиб ҳалок бўлди
22 август 2023, 12:32

Қозоғистонда 11 киши Сирдарёда чўкиб кетиб ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида сузишга боргани айтилаётган 20 кишининг 11 нафари Сирдарёда чўкиб кетиб ҳалок бўлди. Уларнинг 5 нафари болалар. Ҳудуд чўмилиш учун мўлжалланмагани таъкидланди.

Самарқанд шаҳрида 49 киши фаст фуддан заҳарланди
22 август 2023, 11:44

Самарқанд шаҳрида 49 киши фаст фуддан заҳарланди

Самарқанд шаҳрида 49 киши хот догдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. Аҳволи яхшиланган 29 кишига уйга жавоб берилган. Устидан шикоят қилинган ошхона вақтинча ёпилиб, маҳсулотлари текширилмоқда.

Ўзбекистондан Қатарга тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилди
22 август 2023, 11:37

Ўзбекистондан Қатарга тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилди

21 август куни EASYBOOKING компанияси Centrum Air ҳамкорлигида Тошкент-Доҳа (Қатар) йўналишида илк парвозни йўлга қўйди. А-320 самолётининг биринчи йўловчилари орасида «Навбаҳор» клубининг мухлислари ҳам бор. Шунингдек, EASYBOOKING дастлабки 3 рейс йўловчиларига Қатар визасини бепул тақдим этмоқда.

ИИВ Академиясига хорижий кадрлар кириш имтиҳонисиз ўқишга қабул қилинади
22 август 2023, 11:11

ИИВ Академиясига хорижий кадрлар кириш имтиҳонисиз ўқишга қабул қилинади

2024−2025 ўқув йилидан ИИВ Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрлари ўқитилади. Улар муассасага имтиҳонларсиз қабул қилинади. Квоталарни президент белгилайди.

Фарғонада бир аёлни дўппослаб, уни зўрлаган 4 эркак 7 йилдан 9 йилгача қамалди
22 август 2023, 10:41

Фарғонада бир аёлни дўппослаб, уни зўрлаган 4 эркак 7 йилдан 9 йилгача қамалди

Бешариқ туманида оилали аёлга зўрлик ишлатиб, уриб-дўппослаган ва жинсий эҳтиёжларини қондирган 4 эркакнинг бири 9 йилга, икки нафари 8 йилга, яна бири эса 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Абитуриентларнинг апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди
22 август 2023, 09:29

Абитуриентларнинг апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди

ОТМга қабул учун тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлардан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди ва у 31 августга қадар давом этади. Шикоятларни кўриб чиқиш 24 августдан бошланади.

ОТМга кириш бўйича мандат эълон қилинди
22 август 2023, 00:30

ОТМга кириш бўйича мандат эълон қилинди

22 август кечаси Ўзбекистонда ОТМга қабул учун якуний тест натижалари эълон қилинди. Абитуриентлар ўз натижаларини my.uzbmb.uz ва mandat.uzbmb.uz сайтлари, абитуриент ID рақамини юборган ҳолда @edtmmandatbot Telegram боти, рухсатнома QR-коди ҳамда тест натижалари қайдномаси орқали билишлари мумкин.

Ўзбекистонда карта тўловларини бекор қилиш билан боғлиқ фирибгарлик кенг тарқалмоқда
21 август 2023, 23:45

Ўзбекистонда карта тўловларини бекор қилиш билан боғлиқ фирибгарлик кенг тарқалмоқда

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси чаржбэк — карта эгаларининг амалга оширилган тўловларни қайтариб олиши билан боғлиқ фирибгарликнинг янги кўриниши ҳақида маълумот берди. Тадбиркорлар орасида харидорлар сотиб олинган товар ёки хизматлар учун пул маблағларини қайтариб олишидан зарар кўрганлар бор.

Андижон вилоятида йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
21 август 2023, 22:55

Андижон вилоятида йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди

ДХХ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 3,5 килограммдан ортиқ «гашиш» гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ бир қанча ҳолатларга чек қўйилди, уларнинг асосий қисми Қирғизистон ва Тожикистондан Ўзбекистонга олиб кирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг