Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари сентябрдан чегарадан ID карта орқали ўтиши мумкин
25 август 2023, 14:52

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари сентябрдан чегарадан ID карта орқали ўтиши мумкин

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари 1 сентябрдан бошлаб икки мамлакат чегарасини ID карта орқали кесиб ўтишлари мумкин бўлади.

Самарқандда Malibu уриб юборган пиёда вафот этди
25 август 2023, 14:29

Самарқандда Malibu уриб юборган пиёда вафот этди

Ургут туманида катта тезликда ҳаракатланган Malibu-2 йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди.

Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистонга ёрдам кўрсатишни янада мувофиқлаштирмоқчи
25 август 2023, 12:50

Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистонга ёрдам кўрсатишни янада мувофиқлаштирмоқчи

Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ва АҚШ Конгресси Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитаси вакили Шарлотт Олдҳем-Мур Афғонистонга гуманитар ва бошқа ёрдам кўрсатишда Ўзбекистон ва АҚШнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш муҳимлигини таъкидлади.

240 нафар қатағон қурбонининг номи оқланди (рўйхат)
25 август 2023, 12:42

240 нафар қатағон қурбонининг номи оқланди (рўйхат)

Олий суд 5 та жиноят иши бўйича 240 нафар қатағон қурбонининг номини оқлади. Улар ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудларида яшаган. Сургун қилинганлар ичида бир неча ўнлаб Қозоғистон ССР фуқаролари ҳам бўлган.

Туркманистон Ўзбекистонга 2 млрд куб метргача газ етказиб беради
25 август 2023, 12:31

Туркманистон Ўзбекистонга 2 млрд куб метргача газ етказиб беради

Ўзбекистон Туркманистон билан йилига 2 млрд куб метргача туркман газини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Томонлар, шунингдек, узоқ муддатли шартномалар устида ишламоқда, — деди Ўзбекистон Энергетика вазирлиги раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов.

«Кешбэкни ўйлаб топганлар тадбиркорларга зулм қилаётганини» айтган имом-хатиб ишдан олинди
25 август 2023, 12:27

«Кешбэкни ўйлаб топганлар тадбиркорларга зулм қилаётганини» айтган имом-хатиб ишдан олинди

Тошкентдаги «Имом Термизий» масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматовнинг «кешбэкни ўйлаб топганлар халқ ва тадбиркорларга зулм қилмоқда», деган фикри эътирозларга сабаб бўлди. Мусулмонлар идораси бу фикр орқали жиддий хатога йўл қўйилгани, имом олдин ҳам огоҳлантиришлар олгани учун уни ишдан бўшатди.

Навоийда уйни сақлаш учун тўловлардан қарзи борлар электрдан узилади
25 август 2023, 11:50

Навоийда уйни сақлаш учун тўловлардан қарзи борлар электрдан узилади

Навоий шаҳрида кўп қаватли уйни сақлаш бўйича мажбурий бадал ва тўловлардан қарздорлик учун квартираларни электр энергиясидан узиб қўйиш тажрибаси жорий этилади. Синов бутун Ўзбекистон бўйлаб олиб бориладими-йўқми, бу бўйича маълумот келтирилмаган.

Якшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда
25 август 2023, 11:18

Якшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шанба куни Россиядан нам ва салқин ҳаво массалари кириб кела бошлайди. Якшанба куни барча ҳудудларда булутлилик кучайиб, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб ҳаво бироз салқинлашади.

«Тошкентга қайтмайсан». Президент — Самарқанд ҳокимига
25 август 2023, 11:08

«Тошкентга қайтмайсан». Президент — Самарқанд ҳокимига

Президент «Самарқандда ишлаш қийинлигини билган ва Тошкентга қайтмоқчи бўлган» Самарқанд шаҳри ҳокими Фазлидидин Умаровни кўпчилик мақташини айтди. «Тошкентга қайтмайсан, шуни билгин», — деди Шавкат Мирзиёев ДСҚ раисининг собиқ биринчи ўринбосарига.

Янги кўп қаватли бинолар бошқарувчи ташкилотсиз фойдаланишга қабул қилинмайди
25 август 2023, 10:32

Янги кўп қаватли бинолар бошқарувчи ташкилотсиз фойдаланишга қабул қилинмайди

Президент қарорига кўра, қурувчи ташкилотлар қурилиши тугалланган уйни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни жалб қилишлари шарт. Бусиз уй фойдаланишга қабул қилинмайди.

Тошкент шаҳри кенгаши 360 млрд сўмдан ортиқ маблағни тақсимлаш бўйича қарор қабул қилди. Пуллар нимага сарфланади?
25 август 2023, 10:07

Тошкент шаҳри кенгаши 360 млрд сўмдан ортиқ маблағни тақсимлаш бўйича қарор қабул қилди. Пуллар нимага сарфланади?

Пойтахт кенгаши маҳаллий бюджетдан 360 млрд сўмдан ортиқ пулни тақсимлаш қарорини қабул қилди. Маблағ кам таъминланган оилаларга ипотекаларни молиялаштириш, Нукусда авариявий уйларни таъмирлаш, идора ва мансабдорларнинг ноқонуний ҳаракатлари ортидан етган зарарни қоплаш каби мақсадларга сарфланади.

Ўзбекистон элчихонаси Украинани Мустақиллик куни билан табриклади
25 август 2023, 08:31

Ўзбекистон элчихонаси Украинани Мустақиллик куни билан табриклади

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси «украин дўстлар»ни Мустақиллик куни билан табриклаб, «осмони тинч бўлиши, абадий гуллаб-яшнаши ва фаровонликни» тилади.

Путин Пригожин самолёти ҳалокати бўйича изоҳ берди
24 август 2023, 23:00

Путин Пригожин самолёти ҳалокати бўйича изоҳ берди

РФ президенти Тверь вилоятидаги авиаҳалокатда вафот этганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Евгений Пригожин ҳақида ўтган замонда гапирар экан, уни «мураккаб тақдирли одам» ва «иқтидорли тадбиркор» деб атади. Унинг қўшимча қилишича, экспертиза вақт талаб этади.

«Қишда свет ўчганда ҳеч ким Турдимов демайди, Мирзиёев қаёққа қараяпти, дейди» — президент
24 август 2023, 22:24

«Қишда свет ўчганда ҳеч ким Турдимов демайди, Мирзиёев қаёққа қараяпти, дейди» — президент

Президент Самарқанд вилоятида электр тақчиллиги 2022 йилдагидан кўпроқ бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. У вилоят ҳокими ва унинг ўринбосари, шунингдек, энергетика вазирининг биринчи ўринбосарини танқид қилди. «Қишда свет ўчганда ҳеч ким Турдимов демайди, Мирзиёев қаёққа қараяпти, дейди», — деди у.

24 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
24 август 2023, 22:00

24 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Нархи ўзгармаган метан «заправка»даги газ нархи, гуруҳ босқичига қуръа ташланган Осиё Чемпионлар лигаси, фарғоналик 20 ёшли келинчакнинг ўлими тафсилотлари, талабалар ётоқхонасига жойлашиш учун онлайн ариза топшириш ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкент чорраҳаларидаги «тузоқ»лар билан боғлиқ вазият ишчи гуруҳ томонидан ўрганилади
24 август 2023, 21:57

Тошкент чорраҳаларидаги «тузоқ»лар билан боғлиқ вазият ишчи гуруҳ томонидан ўрганилади

Ўзбекистон ИИВ ЙҲХХ, Транспорт вазирлиги ва Тошкент ҳокимлиги чорраҳаларда жуда кўплаб ҳайдовчилар жаримага тортилишига сабаб бўлаётган «тузоқлар» билан боғлиқ вазиятни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.

Туркманистоннинг янги элчиси Ўзбекистонда иш бошлади
24 август 2023, 19:42

Туркманистоннинг янги элчиси Ўзбекистонда иш бошлади

Туркманистоннинг янги элчиси Шадурди Мередов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Photomate ва Solar Nature компаниялари ҳамкорлик меморандуми имзолашди
24 август 2023, 19:00

Photomate ва Solar Nature компаниялари ҳамкорлик меморандуми имзолашди

Ўзбекистонда муқобил энергетикани ривожлантириш мақсадида Photomate ва Solar Nature компаниялари қуёш инверторларини етказиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишди.

Япония «Фукусима-1» АЭС сувини океанга тўкишни бошлади
24 август 2023, 18:30

Япония «Фукусима-1» АЭС сувини океанга тўкишни бошлади

Япония «Фукусима-1» АЭСнинг тозаланган радиоактив сувини океанга тўкишни бошлади. Жараён 30 йилдан ортиқ давом этиши кутилмоқда. МАГАТЭ режани хавфсиз деб тан олди. Хитой эса океанга ташланишига қарши чиқди ва япон денгиз маҳсулотлари импортини тўхтатиб қўйди.

Туркия Марказий банки асосий ставкани 25 фоизгача оширди
24 август 2023, 17:57

Туркия Марказий банки асосий ставкани 25 фоизгача оширди

Туркия Марказий банки асосий ставкани бирданига 750 базис пунктига — 17,5 фоиздан 25 фоизгача оширди. Мамлакат регулятори инфляция прогнозининг сезиларли яхшиланишига эришилгунга қадар заруратга қараб пул-кредит сиёсатини қаттиқлаштиришда давом этмоқчи.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг