Ўзбекистонлик акциядори бўлган Ураль КМК АҚШ санкцияларига учради
21 июль 2023, 17:35

Ўзбекистонлик акциядори бўлган Ураль КМК АҚШ санкцияларига учради

Ураль кон-металлургия компанияси АҚШ санкциялари рўйхатига киритилди. Аввалроқ Forbes Ўзбекистон собиқ ташқи ишлар вазирининг ўғли Дониёр Комилов компаниянинг янги бенефициар эгасига айлангани ҳақида хабар берганди.

Қашқадарёда Қизил китобга киритилган 2532 туп кавракка зарар етказилди
21 июль 2023, 16:59

Қашқадарёда Қизил китобга киритилган 2532 туп кавракка зарар етказилди

Деҳқонобод туманида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 2532 туп тожик каврагининг илдизи кесилди. Зарар миқдори 1,2 млрд сўмдан ортиқни ташкил этган. Бу яқин орада Экология вазирлиги томонидан қайд этилган учинчи ҳолатдир.

Ўзбекистон газ қазиб олиш ҳажми камайганига қарамай, Хитойга газ экспортини оширмоқда
21 июль 2023, 16:39

Ўзбекистон газ қазиб олиш ҳажми камайганига қарамай, Хитойга газ экспортини оширмоқда

Ўзбекистон июнь ойида Хитойга табиий газ экспортини оширди. Қиймат жиҳатидан етказиб бериш 85,3 миллион долларга ошган, бу май ойига нисбатан 9,1 фоизга кўп. Аввалроқ мамлакатда газ қазиб олиш 2,51 миллиард куб метрга камайганини ёзгандик.

Uzbekistan Airways Тошкентдан Россиянинг Благовешченск шаҳрига мунтазам парвозларни йўлга қўяди
21 июль 2023, 16:23

Uzbekistan Airways Тошкентдан Россиянинг Благовешченск шаҳрига мунтазам парвозларни йўлга қўяди

19 августдан Тошкент-Благовешченск-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновлар амалга оширилади. Парвозлар ҳар ҳафта шанба кунлари амалга оширилади.

Ўзбекистонлик ёш курашчилар Осиё чемпионатини 20 та медаль билан якунлади
21 июль 2023, 16:02

Ўзбекистонлик ёш курашчилар Осиё чемпионатини 20 та медаль билан якунлади

Иорданияда ўтган спорт курашлари бўйича U-20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси жами 20 та — 4 та олтин, 6 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритди.

АҚШ Қирғизистоннинг 4 та компаниясига қарши санкциялар киритди
21 июль 2023, 16:00

АҚШ Қирғизистоннинг 4 та компаниясига қарши санкциялар киритди

АҚШ Молия вазирлиги Қирғизистоннинг тўртта компаниясини санкциялар рўйхатига киритди. Маълумотларга кўра, улар Россия мудофаа саноати учун Россияга электроника ва санкция остидаги бошқа маҳсулотларни етказиб берган. Украина ТИВ Қирғизистон элчисини чақиртирди.

Нью-Йоркда отиб ўлдирилган 15 ёшли ўзбекистонлик йигит жанозасида шаҳар мэри қатнашиб, нутқ сўзлади
21 июль 2023, 15:19

Нью-Йоркда отиб ўлдирилган 15 ёшли ўзбекистонлик йигит жанозасида шаҳар мэри қатнашиб, нутқ сўзлади

Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган отишмада оғир яраланиб, шифохонада вафот этган 15 ёшли ўзбекистонлик йигит жанозаси бўлиб ўтди. Унда шаҳар мэри Эрик Адамс ҳам қатнашди ва нутқ сўзлади.

Газ қазиб олиш ўтган йилги кўрсаткичдан пастлигича қолмоқда, ой давомида электр ишлаб чиқариш камайган
21 июль 2023, 15:01

Газ қазиб олиш ўтган йилги кўрсаткичдан пастлигича қолмоқда, ой давомида электр ишлаб чиқариш камайган

Йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 фоизга ёки 2,51 млрд куб метрга қисқарди. Электр энергияси ишлаб чиқариш эса ўсди, лекин июнь ойида пасайиш қайд этилди. Нефть ишлаб чиқариш пасайишда давом этмоқда, бензин ишлаб чиқариш кескин ошган.

Хитой компанияси Қашқадарёда осма дор йўли қуришни режалаштирмоқда
21 июль 2023, 14:46

Хитой компанияси Қашқадарёда осма дор йўли қуришни режалаштирмоқда

Хитойнинг CAMC Engineering компанияси Қашқадарё вилоятидаги лойиҳаларга сармоя киритишни режалаштирмоқда. Улар орасида Китобда сайёҳлик зонаси ташкил этиш, осма дор йўли қуриш ва бошқалар бор.

Статистика агентлиги камбағаллик чегарасини белгилаш борасидаги танқидларга жавоб берди
21 июль 2023, 12:36

Статистика агентлиги камбағаллик чегарасини белгилаш борасидаги танқидларга жавоб берди

Статистика агентлиги Ўзбекистонда камбағаллик чегарасини аниқлаш учун фойдаланиладиган минимал истеъмол харажатларининг кеч эълон қилинишини изоҳлади ва бу кўрсаткични ҳисоблаш усули борасидаги танқидларга жавоб қайтарди.

Олий суд кўчма радардан келган жаримани ҳайдовчи фойдасига ҳал қилди
21 июль 2023, 12:31 1

Олий суд кўчма радардан келган жаримани ҳайдовчи фойдасига ҳал қилди

Самарқанд вилоятида кўчма радар орқали аниқланган тезликни ошириш бўйича белгиланган жарима Олий суд томонидан бекор қилинди. Чунки ЙПХ ходими радардаги тезлик кўрсаткичи билан ҳайдовчини таништирмаган ва унинг талаби билан мосламанинг сертификати кўрсатмаган.

Президент «Тошкент-Шарқий» аэропорти лойиҳасини «жуда жиддий ва танқидий» қайта кўриб чиқишни буюрди
21 июль 2023, 11:33

Президент «Тошкент-Шарқий» аэропорти лойиҳасини «жуда жиддий ва танқидий» қайта кўриб чиқишни буюрди

Шавкат Мирзиёев қарийб 6 йилдан бери қурилиши кетаётган «Тошкент-Шарқий» бизнес авиацияси аэропортига ташриф буюрди. Ҳозир унинг учиш-қўниш йўлаги ва VIP-терминал биноси қуриб бўлинган. Президент ҳудудда яна бир терминал қуришни ва аэровокзал лойиҳасини қайта кўриб чиқишни буюрди.

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз кўтарилади
21 июль 2023, 11:19

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз кўтарилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бироз кўтарилиб, жанубда ва чўл ҳудудларда +41…+43 даражагача етади. Кейинги ҳафта эса иссиқ ҳаво кириб келиши кучайиб, ҳарорат яна 1−2 даражага кўтарилади.

Янги Тошкент шаҳридаги ер участкалари «E-auksion» орқали сотилади
21 июль 2023, 11:16

Янги Тошкент шаҳридаги ер участкалари «E-auksion» орқали сотилади

Президент қарори билан Янги Тошкент шаҳридаги ер участкалари «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали сотилади ёки ижарага берилади.

QazaqGaz октябрдан Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришни бошламоқчи
21 июль 2023, 10:59

QazaqGaz октябрдан Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришни бошламоқчи

Қозоғистоннинг QazaqGaz компанияси октябрь ойидан Ўзбекистонга Россия гази транзитини бошлашни режалаштирмоқда. Компания барча техник тадбирлар тасдиқланган жадвалга мувофиқ тўлиқ ҳажмда амалга оширилаётганини маълум қилди.

1 млн 18 минг: 2023 йилда шунча абитуриент ўқишга ҳужжат топширди
21 июль 2023, 10:39

1 млн 18 минг: 2023 йилда шунча абитуриент ўқишга ҳужжат топширди

2023−2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига ўқишга ҳужжат топширган абитуриентлар сони 1 млн 18 минг нафарни ташкил этди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан қарийб 200 мингтага кам. Талабгорларнинг энг кўпи Миллий университетни танлаган — 36 782 нафар.

Ўзбекистонда «яшил водород» лойиҳаси август ойида бошланиши режалаштирилмоқда — энергетика вазири
21 июль 2023, 10:32

Ўзбекистонда «яшил водород» лойиҳаси август ойида бошланиши режалаштирилмоқда — энергетика вазири

Президент август ойида Ўзбекистонда «яшил водород» ишлаб чиқариш мажмуасини қуришни бошлаш бўйича топшириқ берди, дея маълум қилди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Иншоот Саудиянинг ACWA Power компанияси томонидан Чирчиқ шаҳридаги аммиак заводи негизида қурилади.

Банкларда доллар курси бироз тушди
21 июль 2023, 10:02

Банкларда доллар курси бироз тушди

Тижорат банклари 21 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 535−11 600 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 650−11 670 сўм.

Экстремистик материалларни тарқатишда гумонланган эркак Кореядан Ўзбекистонга депортация қилинди
21 июль 2023, 09:43

Экстремистик материалларни тарқатишда гумонланган эркак Кореядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Интерпол қидирувига берилган, тақиқланган экстремистик материалларни тарқатишда айбланган эркак Кореядан Ўзбекистонга депортация қилинди.

Қорақалпоғистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 14,2 млрд сўмни асоссиз сарфлагани аниқланди
21 июль 2023, 09:33

Қорақалпоғистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 14,2 млрд сўмни асоссиз сарфлагани аниқланди

Ҳисоб палатаси Қорақалпоғистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 14,2 млрд сўмлик асоссиз равишда маблағлар сарфланиши ҳолатларини аниқлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг