Россиядаги ЙТҲ оқибатида 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
17 декабрь 2024, 13:57

Россиядаги ЙТҲ оқибатида 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россиянинг Ульяновск вилоятида Cobalt ва юк машинаси тўқнашди. Оқибатда енгил машинада бўлган 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Ҳозирда уларнинг жасадларини ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Жумадан Ўзбекистонга яна нам ва совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда
17 декабрь 2024, 12:25

Жумадан Ўзбекистонга яна нам ва совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда

Ўзгидромет 20−22 декабрь кунлари Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келишидан огоҳлантирди. Айрим жойларда ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечаси -10, кундузи -3 даражагача пасаяди.

Гулнора Нормуродова Жиззах вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди
17 декабрь 2024, 11:33

Гулнора Нормуродова Жиззах вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди

Гулнора Нормуродова Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлди. У бир пайтда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ҳам ҳисобланади.

Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airways ва Silk Avia`ни устун мавқега эга деб топди
17 декабрь 2024, 11:14

Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airways ва Silk Avia`ни устун мавқега эга деб топди

Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airways ва Silk Avia компанияларини устун мавқега эга деб топди. Иккита компания маҳаллий авиаташувлар, бундан ташқари, Uzbekistan Airways халқаро йўналишларда йўловчи, юк ва почта ташувлари бозорининг 40 фоиздан ортиғини эгаллайди.

Тошкент метрополитени илк бор бир кунда миллион йўловчини ташиди
17 декабрь 2024, 10:10

Тошкент метрополитени илк бор бир кунда миллион йўловчини ташиди

Тошкент метрополитени биринчи марта бир кунда 1 миллион йўловчига хизмат кўрсатди. Миллионинчи йўловчига пойтахт жамоат транспортидан бир йил давомида бепул фойдаланиш имконини берувчи транспорт картаси совға қилинди.

«Йирик лойиҳаларни кичик бизнес ҳисобидан молиялаштиришга чек қўйиш вақти келди» — президент
17 декабрь 2024, 09:38

«Йирик лойиҳаларни кичик бизнес ҳисобидан молиялаштиришга чек қўйиш вақти келди» — президент

Беш йилда кичик ва ўрта бизнеснинг кредит портфелидаги улуши 40 фоиздан 28 фоизгача пасайди. Президент кичик бизнес субъектлари ҳисобидан йирик лойиҳаларни молиялаштириш амалиётидан воз кечиш кераклигини айтди. Кредит тарихини баҳолашда солиқ, электр, газ тўловларини ҳисобга олиш таклиф қилинмоқда.

Эмин Агаларов Чорвоқ бўйида Sea Breeze Uzbekistan туризм марказини қурмоқчи
17 декабрь 2024, 08:56

Эмин Агаларов Чорвоқ бўйида Sea Breeze Uzbekistan туризм марказини қурмоқчи

Озарбайжонлик ишбилармон Эмин Агаларов Шавкат Мирзиёевга Чорвоқ бўйида жойлашадиган Sea Breeze Uzbekistan халқаро туризм маркази лойиҳасини тақдим этди. У 500−700 гектар майдонда дам олиш масканлари, пляжлар, спорт майдончалари, меҳмонхоналар, турар жой мажмуалари ва бошқаларни ўз ичига олади.

Иқтисодиёт вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
16 декабрь 2024, 23:17

Иқтисодиёт вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

ИМВда қатор тайинловлар амалга оширилди: МҲТИ директори Умид Абидхаджаев ва ДХШ лойиҳалари департаменти директори Илҳом Умрзаков вазир ўринбосарлари бўлди. Ғазнақўм раиси Мурод Бекберганович Пенсия жамғармасига раҳбар этиб тайинланди, унинг ўрнини эса вазир ўринбосари Абдулазиз Хайдаров эгаллади.

Тошкент вилояти ҳокимига оила ва аёллар бўйича янги ўринбосар тайинланди
16 декабрь 2024, 21:48

Тошкент вилояти ҳокимига оила ва аёллар бўйича янги ўринбосар тайинланди

Нилуфар Нормирзаева Тошкент вилояти ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача Янгийўл тумани ҳокимига ўринбосар бўлган.

Тошкент вилоятида эркак ва аёл номаълум моддадан заҳарланиб вафот этди (манба аниқланмоқда)
16 декабрь 2024, 20:47

Тошкент вилоятида эркак ва аёл номаълум моддадан заҳарланиб вафот этди (манба аниқланмоқда)

Ижтимоий тармоқларда янги турмуш қурганлар никоҳ тўйининг эртасига ис газидан вафот этгани ҳақида маълумот тарқалди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, бирга яшаган жуфтлик номаълум моддадан заҳарланиб вафот этган.

ССП ва РТВ тунги бизнесни ривожлантириш учун ҳудудлар ажратишни таклиф қилди
16 декабрь 2024, 20:39

ССП ва РТВ тунги бизнесни ривожлантириш учун ҳудудлар ажратишни таклиф қилди

Стратегик ислоҳотлар агентлигида тунги иқтисодиётни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. ИМВ вакили тунги вақтда ишлашнинг ягона стандартларини ишлаб чиқиш, ИИВ уни назорат қилувчи алоҳида орган тузиш, ССП ва РТВ вакиллари эса бунинг учун ихтисослаштирилган ҳудудлар ажратишни таклиф қилди.

Жанубий Корея Конституциявий суди президентга импичмент ишини кўришни бошлади
16 декабрь 2024, 20:05

Жанубий Корея Конституциявий суди президентга импичмент ишини кўришни бошлади

Жанубий Корея Конституциявий суди президент Юн Сок Ёлга ҳарбий ҳолат жорий этишга урингани учун импичмент масаласини кўриб чиқишни бошлади. Судьялар уни лавозимидан четлаштириш ёки қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши керак. Ҳуқуқ органлари Юнни исён кўтариш иши бўйича сўроққа чақирди.

Туманларда маҳалла банкирлари иш бошлайди
16 декабрь 2024, 19:43

Туманларда маҳалла банкирлари иш бошлайди

Президент туманларда маҳалла банкирлари фаолиятини йўлга қўйиш таклифини маъқуллади. Улар маҳалла бизнес имкониятларини ўрганади, аҳоли ғояларини лойиҳаларга айлантиради. Банклар, шунингдек, резидентларни кредит олиш, қайтариш, бизнес очиш ва маҳсулотини сотишга ўргатади.

Давлат банклари оилавий тадбиркорлик учун $1 млрд кредит жалб қилади
16 декабрь 2024, 19:25

Давлат банклари оилавий тадбиркорлик учун $1 млрд кредит жалб қилади

Ўзбекистонда 9 та давлат банкига 2025 йилда оилавий тадбиркорлик дастурини амалга ошириш учун 1 млрд доллар миқдорида кредит жалб этиш тавсия этилди. Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида банклар томонидан 300 млн сўм миқдорида шартсиз кредитлар ҳам ажратилади.

«Бошпана сўраш ёки истеъфо ҳақида ўйламаганман». Башар Асад Москвадан мактуб йўллади
16 декабрь 2024, 19:18 1

«Бошпана сўраш ёки истеъфо ҳақида ўйламаганман». Башар Асад Москвадан мактуб йўллади

Сурия собиқ президенти Башар Асад Москвадан мактуб эълон қилиб, у «охиригача Сурияни тарк этмоқчи бўлмагани, бу воқеалар пайтида истеъфога чиқиш ёки бошпана сўраш ҳақида ўйламагани»ни айтди. Асаднинг таъкидлашича, айнан Москва уни мамлакатдан зудлик билан эвакуация қилишни сўраган.

Банкларга ҳаракатсиз мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади — президент
16 декабрь 2024, 18:07

Банкларга ҳаракатсиз мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади — президент

Президент банкларга ҳаракатсиз мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилишини маълум қилди. Шавкат Мирзиёев ҳозирда банклар балансида 3 мингта ҳаракатсиз мулк борлиги, улардан тезроқ қутилса, қўшимча ресурс ва 150 минг иш ўрни яратиш учун захира пайдо бўлишини айтди.

Беш нафар болани уриб юборган (иккитаси ҳалок бўлган) ҳайдовчига ахлоқ тузатиш жазоси берилди
16 декабрь 2024, 17:28 1

Беш нафар болани уриб юборган (иккитаси ҳалок бўлган) ҳайдовчига ахлоқ тузатиш жазоси берилди

Cobalt ҳайдовчиси Янгийўлда 5 нафар болани уриб юборди, улардан 2 нафари ҳалок бўлди. Судья унинг жазосини енгиллаштириб, қамоқдан озод қилди. Бир ҳафтадан кейин айнан шу судья ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир этган бошқа ҳайдовчига икки йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Европа Иттифоқи Россияга қарши 15-санкциялар пакетини қабул қилди
16 декабрь 2024, 16:54

Европа Иттифоқи Россияга қарши 15-санкциялар пакетини қабул қилди

Европа Иттифоқи кенгаши Россияга қарши санкцияларнинг 15-пакетини маъқуллади. 54 нафар жисмоний шахс ва 30 та, жумладан, Хитой, Ҳиндистон, БАА ва бошқа мамлакатлар ташкилотлари чекловларга учради. Янги чоралар Россиянинг «соядаги флоти»га ҳам қаратилди.

Шавкат Аюпов Фанлар академиясига президент бўлди
16 декабрь 2024, 16:53

Шавкат Аюпов Фанлар академиясига президент бўлди

Физика-математика фанлари доктори, сенатор Шавкат Аюпов Фанлар академияси президенти этиб сайланди. У бунга қадар академиянинг Математика институти директори бўлиб ишлаган.

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
16 декабрь 2024, 16:33

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Зебо Саидова Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлди. У бунга қадар шаҳар ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг