Жиззах шаҳридаги ошхоналарнинг бирида таомланган 57 киши заҳарланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилди. Уларнинг 11 нафарига ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилди, 46 нафарининг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Прокуратура ҳолатни ўрганяпти.
Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан қатор ОАВ вакилларини орден ва медаллар билан мукофотлади (рўйхат).
Сўнгги 8 йил ичида Ўзбекистонда барча июль ойлари иқлим меъёридан иссиқроқ бўлди. Жорий йилда мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ойлик ҳарорат ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.
Россиянинг Самара вилоятида 27 июнга ўтар кечаси ЙТҲ содир бўлди. Қирғизистон ТИВ икки Қирғизистон фуқароси, шунингдек, тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.
Ўзбекистон президенти ОАВ ходимларини табриклаб, сўз эркинлиги, ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқини таъминлашни мамлакат тараққиёт стратегиясининг ажралмас қисми деб билишини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, коррупция ва жамиятнинг бошқа муаммоларига қарши курашда давлат журналистларга таянади.
Қозонда пиширилган қийма-кабоб, қовурилган чучвара, асалли қуш тили, творогли пончиклар, «Мидия» пахлаваси ва бошқалар — Zira.uz байрам дастурхонини безовчи таом ва пишириқлар рўйхатини тақдим этади.
TOK BOR тармоғи BeFit PRO автотураргоҳига ҳам электромобилларни 20−40 дақиқа ичида қувватлаш имкониятини берувчи юқори тезликдаги қувватлантириш станцияларни ўрнатди.
Олий суд USAID ҳамкорлигида судлар фаолияти юзасидан тўғри ва холисона фикрни шакллантирган, бажарилаётган ишларни жамоатчиликка етказишда қонун талаби билан ишлаётган ОАВ вакилларини тақдирлади. «Газета.uz» интернет нашри «Интернет ва босма нашрлар» номинацияси ғолиби бўлди.
Қибрай туманида фирма ишчилари Чирчиқ дарёсининг муҳофаза зонасидан қум-шағални ноқонуний қазиб олгани ва давлатга 200 млн сўмдан ортиқ зарар етказгани аниқланди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.
Охирги 10 йил ичида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар сони 23 фоизга ошиб, 296 миллион кишига етди. Ноқонуний бозорларда синтетик моддалар ҳукмронлик қилмоқда, дейилади БМТ ҳисоботида.
Сешанба куни таъмирлаш ишлари сабабли Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг баъзи жойларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Тошкентда ёқиб юборилган 2 тоннадан зиёд наркотик, майда бензин ишлаб чиқариш кескин камайгани, Татьяна Каримовага нисбатан мерос бўйича даъво, таъмирланиб қайта очилган «Туркистон» метроси устидаги чўккан кўча, Қашқадарёда аёлга стакан улоқтирган эркак ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Украина ҳукумати Россия қўшинлари Запорожье АЭСга теракт уюштиришни режалаштираётгани ва «бунинг учун ҳамма нарсани тайёрлагани»ни иддао қилмоқда. Россия бу айбловларни рад этиб, «навбатдаги ёлғон» деб атади. МАГАТЭ эса АЭСдаги вазият «ўта беқарор» эканини таъкидлади.
Yangi Nafas халқаро оммавий югуриш мусобақаси Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида ташкил қилинди. Мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан югурувчилар иштирок этишди.
Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Бош прокуратура академияси биноси яна кимошди савдосига қўйилди. Бошланғич қиймат ўзгаришсиз қолди — 171,47 млрд сўм.
Мудофаа вазирлиги TikTok ижтимоий тармоғида тарқалган Ўзбекистон гўёки Россияга ҳарбий ёрдам юбораётгани акс этган видео фейк эканини маълум қилди.
Янгиҳаёт туманида Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган 2 тоннадан зиёд наркотик воситалар ёқиб юборилди. Сўнгги 1,5 йилда 952 кг гиёҳвандлик, 440 минг дона кучли таъсир қилувчи ва 7 минг донадан ортиқ психотроп моддалар аниқланган.
Пётр Каримовнинг биринчи президент Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримовага нисбатан мерос масаласидаги даъвоси ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди. 26 июнга белгиланган биринчи инстанция суди қолдирилди.
Президент фармони билан ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратишни назарда тутувчи тартиблар, имтиёз ва истисноларни қонунчиликдан чиқариб ташланди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали берилади.
Хивада маст ҳолдаги Damas ҳайдовчиси шаҳар ИИБ бошлиғини уриб юборди. Жабрланувчи оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг