18−21 июнь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.
Ўзбекистон ҳукумати ва «Газпром» ўртасида Россия газини мамлакатга етказиб бериш бўйича шартнома, шунингдек, республика газ узатиш тизимини газни қабул қилишга тайёрлаш бўйича «йўл харитаси» имзоланди.
Экологик партиядан президентликка номзод Абдушукур Хамзаев 2030 йилдан бошлаб 2009 йилдан кейин туғилганларга ёшидан қатъи назар сигарет сотишни тақиқлашни таклиф қилди. Шунингдек, у 2030 йилдан ички ёнув двигателли автомобилларни сотиш ва импорт қилишни тақиқлаш тарафдорилигини таъкидлади.
Осиё инфратузилма инвестициялари банки ва Ислом тараққиёт банки Сурхондарёда 1560 МВт қувватга эга бўлган буғ-газ электр станцияси қуриш учун давлат кафолатисиз 325 млн евро инвестиция киритади.
Депутат Бекмирза Эшмирзаев иқтисодиёт ва молия вазиридан давлат бюджети ижроси бўйича ҳисобот Қонунчилик палатасига белгиланган муддатдан 15 кун кечикиб киритилганининг сабабини сўради. Вазир бу шахсан унинг камчилиги эканини айтиб, бу ҳолат бошқа такрорланмаслигига умид қилишини таъкидлади.
Қувасой шаҳрида мушукни қафасга солиб, уни тириклайи ёқиб юборган шахслар жаримага тортилди.
Бухоро вилоятидаги Қорақир табиий сув омбори ҳудудида тақиқланган тўрлар билан 327 та турли турдаги балиқни овлаган эркаклар қўлга олинди.
Қамчиқ довонида MAN юк автомобилининг тормоз тизими ишламай қолиб, хандаққа тушиб кетди. ФВВ қутқарувчилари махсус техникалар ёрдамида машинани чиқариб олди.
Ўзгидромет ёз ноодатий иссиқ билан бошланганига изоҳ берди. Охирги марта бундай иссиқ 2021 йилда июнь ойининг биринчи ярмида кузатилган ва у барча кузатувлар давомидаги энг иссиқ ҳаво бўлиб, ҳарорат +46 даражага етган. Жорий июнь бундай қийматларга «ета олмади».
Қорақалпоғистонда фермер мансабдор танишлари орқали жами 620 гектар ерни $400 мингга фуқаро номига расмийлаштириб бермоқчи бўлгани, пулнинг ярмини олган вақтида ушлангани айтилмоқда. Шунингдек, Самарқанд ва Наманган вилоятларида ҳам ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат +43 даражагача исийди. Айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тринидад ва Тобаго республикаси Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 144-давлат бўлди. Нью-Йоркда икки давлатнинг БМТдаги доимий вакиллари томонидан бу борада қўшма коммунике имзоланди.
Олий Мажлис Сенатида Сирдарё вилоятидан бўшаб қолган ўринга вилоят ҳокими Акмал Маҳмудалиев сайланди.
Президент қарори билан жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғидан қарзга ҳисобланган пеня суммалари, охирги 6 ойда ишламаётган ЯТТларнинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан қарзи ҳамда уларга ҳисобланган пеня ва жарима суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Тижорат банклари 16 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 405−11 460 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 480−11 515 сўм.
Жума куни пойтахтнинг Яшнобод, Юнусобод ва Чилонзор туманларидаги айрим ҳудудларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Россияда бўлган эрига жаҳл қилиб, боласини қийнаганини тасвирга олган ва турмуш ўртоғига юборган каттақўрғонлик аёл жазога тортилди. 23 ёшли она судда бу ишни эрини қўрқитиш мақсадида қилганини айтди. Суд ҳукмига кўра, судланувчи аёл 7,5 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди.
Uzbekistan’s club нодавлат нотижорат ташкилоти Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. ННТнинг асосий мақсади халқаро миқёсда муваффақиятларга эришган, Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшган ўзбекистонликлар билан ишлаш.
Мирзо Улуғбек туманида Isuzu автобуси билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси ҳалок бўлди.
Тошкентда ҳимоя ордери талабларини бузиб, жаримага тортилган АҚШ фуқароси, Наманганда ЖҚБ собиқ бошлиғига қийноқ учун енгил жазо тайинлангани, ёниб кетган Қўқон бозори ҳақида гапирган Шавкат Мирзиёев, эски банкнот ва тангаларни алмаштириш тиклангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг