«Газета.uz» материалига жавобан «Ўзагроэкспортбанк» устав капиталини 32 млрд сўмдан 105 млрд сўмга оширганини ва лицензия бекор қилинмаслиги учун уни 1 сентябргача 200 млрд сўмга етказиш ниятида эканини маълум қилди.
Чилонзор туманидаги мис қувурлари ишлаб чиқариш цехида портлаш рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 6 нафар фуқаро жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги икки кўча — Катта ҳалқа йўлининг бир қисми (Охангарон шоҳкўчаси ва янги айланма йўл оралиғи) ҳамда Яккасарой ва Сергели туманларини боғловчи янги кўчага ном бериш бўйича аҳолидан таклифлар қабул қилмоқда.
Чоршанба куни таъмирлаш ишлари сабаб Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Учтепа, Яккасарой ва Чилонзор туманларининг баъзи жойларида вақтинча электр энергияси таъминоти тўхтатилди.
Қозоғистон 2022 йилда Ўзбекистонга гўшт экспортини 134 бараварга оширди. Мамлакатнинг йил давомидаги гўшт экспорти 28,7 минг тоннани ташкил этган ва бу сўнгги 10 йилдаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Янги автобус ва электробуслар харид қилиниши туфайли Тошкент шаҳрида автобус йўловчилари сони кескин ошди. Май ойида кунига ўртача 782 минг йўловчи ташилди, бу ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 63 фоизга кўп дегани.
ДХХ «Хоразм йўл қурилиш» бўлим бошлиғини тадбиркордан 48 минг доллар олаётганда, Хивада эса Давлат кадастрлари палатаси ходимини ер сотиб олган фуқародан 60 минг доллар олаётган вақтда қўлга олди.
Халқаро меҳнат ташкилоти ва Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистонда Better Work (Яхшироқ иш) дастурини ишга туширди, бу мамлакатдаги тўқимачилик ва тикувчилик фабрикаларида меҳнат меъёрларига риоя этилишини таъминлашга ёрдам беради.
Тижорат банклари 14 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 390−11 470 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 490−11 520 сўм.
Қўқон шаҳридаги «Буюк Ипак йўли» бозорида ёниб кетган дўконлар 15 кунда қайта қуриб берилади. Вилоят ҳокимлигига кўра, қурилиш ишлари учун тадбиркорлардан пул олинмайди. Барча ишлар бозор маъмурияти ҳисобидан амалга оширилади.
Тошкентдаги электр узилишлари сабабини айтган «ҲЭТ» корхонаси масъули, мерос бўйича судга арз қилган Ислом Каримовнинг ўғли, «Anhor-Lokomotiv» боғида аттракциондан тушиб кетган 2 фуқаро, 4 соатда ўчирилган Қўқондаги бозорда содир бўлган йирик ёнғин ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қирғизистонда МДҲ давлатларида қидирувда бўлган шахсларни таниб олиш тизими ишга туширилди. Июнь ойи бошидан буён мамлакатда Ўзбекистон ва Россиянинг тўрт нафар фуқароси ҳибсга олинган.
Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева Урганч аэропортини модернизация қилиш ва ривожлантириш, Бухоро аэропортини реконструкция қилиш бўйича иккита лойиҳа тайёрланаётганини маълум қилди. Кузда хусусий шерикларни танлаш бўйича танловлар ўтказилиши кутилмоқда.
Бухорода Осиё халқаро университети талабаси ижарада яшаган уйнинг 6-қаватидан ўзини ташлаб, ҳалок бўлди. 18 ёшли қизнинг ўз жонига қасд қилиши сабаблари бўйича тахминлар ишлаб чиқилиб, текширилмоқда.
OTP Bank «Ипотекабанк»нинг Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли акциялардан 75 фоизини расман сотиб олди. Акцияларнинг қолган 25 фоизи 3 йиллик муддатда сотиб олинади.
Олий Мажлис Сенатида Сурхондарё вилоятидан бўшаб қолган ўринга вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов сайланди.
Ўзбекистонда май ойида сезилган инфляция даражаси 13,6 фоизни ташкил этди. Ҳудудлар бўйича энг юқори инфляция Наманганда сезилган. Сўровнома иштирокчилари энг кўп шакар ва қандолат маҳсулотлари нархи ошганини қайд этган.
Ўзбекистон биринчи президентининг ўғли Пётр Каримов Татьяна Каримовага нисбатан судга мерос бўйича даъво аризаси киритди.
Украинанинг Кривой Рог шаҳридаги турар жой биноси тунда Россия армияси томонидан ўққа тутилди. Ҳужум оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлган, яна 25 киши яраланган.
S&P рейтинг агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтингини BB- (барқарор кутилма) даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Агентлик прогнозига кўра, 2023−2026 йилларда мамлакат ЯИМининг реал ўсиши ўртача 5,4 фоизни, аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 2023 йилда 2400 долларни ташкил этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг