Эрон-Афғонистон чегарасида отишма юз берди, қурбонлар бор
29 май 2023, 15:51

Эрон-Афғонистон чегарасида отишма юз берди, қурбонлар бор

Эрон-Афғонистон чегарасида содир бўлган отишмада камида 3 киши ҳалок бўлди. Мамлакатлар ўртасидаги зиддият Ҳилманд дарёси сувидан фойдаланишдаги низо сабабли кескинлашган.

Ўзбекистонга бензин қаердан келади? Унинг ҳажми ва нархи ҳақида
29 май 2023, 15:41

Ўзбекистонга бензин қаердан келади? Унинг ҳажми ва нархи ҳақида

2023 йилда Ўзбекистонга бензин импорти бир неча баробар ошди. Биринчи тўрт ойда 335,2 млн литр келтирилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 2 баробар кўп. Импортнинг умумий қиймати 136,67 млн долларни ёки литри учун 0,4 центни ташкил этди. Импортнинг аксар қисми Россия ҳисобига тўғри келди.

ХДП Ўзбекистон президентлигига номзод ва унинг дастурини тасдиқлади
29 май 2023, 14:46

ХДП Ўзбекистон президентлигига номзод ва унинг дастурини тасдиқлади

Улуғбек Иноятов президентлик сайловларида ХДПдан номзод сифатида тасдиқланди. Партия қурултойида номзоднинг қиммат мол-мулк учун солиқ жорий этиш, судлов ҳайъати институтини ташкил қилиш ва бошқаларни назарда тутувчи дастури ҳам тасдиқланди.

Байден АҚШ қарзи чегараси бўйича келишувни эълон қилди
29 май 2023, 14:38

Байден АҚШ қарзи чегараси бўйича келишувни эълон қилди

Оқ уй ва Республикачилар партияси АҚШ давлат қарзи чегарасини ошириш бўйича келишиб олди, бу эса жаҳон иқтисодиётига таҳдид соладиган дефолтнинг олдини олиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда 4 ой ичида салкам 500 киши ЙТҲ қурбони бўлди
29 май 2023, 13:09 3

Ўзбекистонда 4 ой ичида салкам 500 киши ЙТҲ қурбони бўлди

2023 йилнинг январь-апрель ойларида республикада 2144 та йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 499 киши вафот этди.

Хоразмда ўқитувчи 3-синф ўқувчиларига шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди
29 май 2023, 13:01

Хоразмда ўқитувчи 3-синф ўқувчиларига шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди

Хонқа туманидаги мактабнинг 61 ёшли ўқитувчисига нисбатан 2 нафар 3-синф ўқувчисига шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Nemolchi.uz лойиҳаси ишни қайта квалификациялашни талаб қилиб, педагог ўз қилмиши учун тўлиқ жазоланишини сўради.

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен ўйнайдиган Norway Chess турнирида иштирок этади
29 май 2023, 12:53

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен ўйнайдиган Norway Chess турнирида иштирок этади

Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича энг нуфузли турнирлардан бири — Norway Chess мусобақасида иштирок этади, унда Магнус Карлсен, Алириза Фирузжа ва дунёнинг бошқа кучли шахматчилари қатнашади.

Бухорода эркак хотинини рашк сабаб пичоқлаб ўлдирди
29 май 2023, 12:18

Бухорода эркак хотинини рашк сабаб пичоқлаб ўлдирди

Когон шаҳрида эр хотинини рашк сабаб пичоқлаб ўлдирди. Жанжални ажратмоқчи бўлган эркакнинг онаси ҳам жароҳат олди.

Тошкентдаги боғчада болалар танасига ухламагани учун игна санчилгани аниқланди
29 май 2023, 11:46

Тошкентдаги боғчада болалар танасига ухламагани учун игна санчилгани аниқланди

Янгиҳаёт туманидаги 122-сонли боғчага амалиёт ўташ учун келган коллеж ўқувчиси ухламаган болаларнинг танасига игна тиқиб олгани аниқланди. У амалиётдан четлатилди, ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

«Ҳар қандай хавфни бартараф этишимиз керак». Энергетика вазири — Ўзбекистонда АЭС қурилиши ҳақида
29 май 2023, 11:27

«Ҳар қандай хавфни бартараф этишимиз керак». Энергетика вазири — Ўзбекистонда АЭС қурилиши ҳақида

Ўзбекистон «Росатом» билан АЭС қуриш масаласини муҳокама қилишда давом этмоқда ва параллель равишда кичик атом реакторлари соҳасидаги ютуқларни ўрганмоқда. «АЭС қуриш давлат учун жуда жиддий мажбуриятдир. Биз ҳар қандай хавфни бартараф этишимиз керак», — деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.

Андижонда каналга тушиб кетган қизни қутқармоқчи бўлган йигит ҳалок бўлди
29 май 2023, 10:52

Андижонда каналга тушиб кетган қизни қутқармоқчи бўлган йигит ҳалок бўлди

Марҳамат туманида 20 ёшли йигит каналга тушиб кетган қизни қутқармоқчи бўлиб, ўзи чўкиб кетди. Қиз бошқа одамлар томонидан қутқарилди, йигитнинг жасади орадан 3 кун ўтиб топилди.

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво иссиқ бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин
29 май 2023, 10:44

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво иссиқ бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин

Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари +15…+20 даража, кундузи +35…+37 даражагача бўлади.

Банкларда долларнинг сотув курси 11 440 — 11 475 сўм этиб белгиланди
29 май 2023, 10:22

Банкларда долларнинг сотув курси 11 440 — 11 475 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 29 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 360 — 11 415 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 440 — 11 475 сўм.

Туркия МСК Эрдоғаннинг президентлик сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилди
29 май 2023, 10:02

Туркия МСК Эрдоғаннинг президентлик сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилди

Туркия МСК раҳбари бўлиб ўтган президентлик сайловларида аввалроқ 52,15 фоиз овоз олган Эрдоған ғалаба қозонганини маълум қилди. У халққа «демократия байрами» учун миннатдорлик билдирди, мухолифат номзоди Қиличдарўғли эса сайловларни охирги йиллардаги энг адолатсиз сайловлардан бири деб атади.

Самарқандда фуқароларни $30 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган эркак ушлангани айтилмоқда
29 май 2023, 09:58

Самарқандда фуқароларни $30 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган эркак ушлангани айтилмоқда

Самарқандда 30 минг доллар эвазига фуқароларни Мексика орқали АҚШга ноқонуний юборишга келишиб, шундан 10 минг долларни олишда гумон қилинган шахсни ушланди.

Фарғонада Миллий гвардия ва тез ёрдам машиналари тўқнашди
29 май 2023, 09:36

Фарғонада Миллий гвардия ва тез ёрдам машиналари тўқнашди

Қувасойда Қўриқлаш бошқармаси ва тез ёрдам машиналари ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда икки фуқаро енгил ва ўрта даражадаги тан жароҳати олди. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув бошланди.

Теҳрондан Пекинга учаётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди
29 май 2023, 09:25

Теҳрондан Пекинга учаётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди

Mahan Air авиакомпаниясининг Теҳрондан Пекинга учаётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди. Бунга йўловчининг юрак хуружига учрагани сабаб бўлди. У тиббий муассасага ётқизилган.

Футбол бўйича U-20 ЖЧ. Ўзбекистоннинг 1/8 финалдаги рақиби маълум бўлди
28 май 2023, 22:20

Футбол бўйича U-20 ЖЧ. Ўзбекистоннинг 1/8 финалдаги рақиби маълум бўлди

Футбол бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/8 финалида Ўзбекистон терма жамоаси Исроилга қарши баҳс олиб боради. Ўйин 31 май куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон президенти Режеп Эрдоғанни сайловдаги «ишончли ғалабаси» билан табриклади
28 май 2023, 21:57

Ўзбекистон президенти Режеп Эрдоғанни сайловдаги «ишончли ғалабаси» билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанни сайловдаги «ишончли, тарихий ғалаба» билан табриклади. Овозларни санаш ҳали якунига етгани йўқ, дастлабки маълумотларга кўра, Туркиянинг амалдаги раҳбари ғалаба қозонган.

Жанубий Корея Жиззахда чиқиндихона газларини ушлаб қолишга ёрдамлашади
28 май 2023, 14:41

Жанубий Корея Жиззахда чиқиндихона газларини ушлаб қолишга ёрдамлашади

Жанубий Корея Жиззахда тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилувчи ва полигон газларини ушлаб қолувчи объектлар қуради. 6,6 млн долларлик лойиҳани амалга ошириш битими мамлакат Атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти ҳамда Ўзбекистон Табиат ресурслари вазирлиги ўртасида имзоланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг