Касаба уюшмалари федерацияси томонидан Сурхондарёнинг Сариосиё туманида 200 ўринли санаторий қурилмоқда. 7 қаватли бинонинг умумий қиймати 110 млрд сўмга тенг.
2022 йилда Олмазор тумани ИИО инспекторини ўлдирган шахс 14 йил 6 ойга қамалди. Судланувчига кўра, у турмуш ўртоғи инспекторнинг машинасига чиққанидан сўнг рашк сабабли қотилликка қўл урган.
Тошкент вилоятида ЙПХ ходимларининг машиналарига 360 даражада қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилма ўрнатилди. У тезликни оширган, светофорга амал қилмаган, тўхташ, тўхтаб туриш ва бошқа қоидаларни бузган машиналарни аниқлайди.
Мирободдаги 147-мактабда пластик идишлар, полиэтилен пакетлар, конфет ўрамлари ва бошқа материаллардан тайёрланган либослар танлови бўлиб ўтди. Тадбирдан мақсад болалар ва катталар эътиборини экологик муаммоларга қаратиш, дейди мактаб директори.
Қизларни алдов йўли билан олиб бориб, уларни фоҳишаликка мажбурлашда айбланаётган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга олиб келинди.
Ўрик қўшиб тайёрланган творогли пирог, мевали десерт, ўрикли галета, кекс ва бошқалар — Zira.uz ширин ва фойдали мевалардан бири бўлган ўрикли пишириқлар рўйхатини тақдим этади.
Сирдарёда EXEED автомобилларини ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди. Заводда учта EXEED премиум модели — LX ва TXL кроссоверлари ва VX йўлтанламасини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бренд ишлаб чиқарувчиси эса Asaka Motors ҳисобланади.
Президент сайловини ўтказиш учун 174,1 млрд сўм ажратилиши, камбағалликни қисқартиришда 4 та асосий йўналиш, Нукус воқеалари бўйича апелляция суди тафсилотлари, Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун Германиянинг KfW банкидан 500 млн евро кредит ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистонга Тошкентнинг энергия тақсимлаш тизимини модернизация қилувчи инвесторни аниқлаш бўйича халқаро тендер ўтказишда ёрдамлашади.
Хитой раҳбари Си Цзиньпин Сиан шаҳрида бўлиб ўтган саммитда Марказий Осиё давлатлари билан савдо ва энергетикани ривожлантиришга чақирди ҳамда ҳамкорликнинг саккиз йўналишини таклиф қилди.
Туркиянинг Trendyol компанияси ва Guzar компаниялар гуруҳи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, 3,3 млрд долларлик 15 та лойиҳани — автомобиль ва электромобиллар, металл маҳсулотлари, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш ва бошқа қувватларни ишга туширди ва янги корхоналар қурилишига старт берди. Шунингдек, у Хитой бизнеси вакиллари билан ҳам учрашди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ҳукуматнинг камбағалликка қарши курашишдаги асосий йўналишларини маълум қилди. Унга кўра, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, қишлоқларда тадбиркорликни яхшилаш, инфраструктурани ривожлантириш ҳамда урбанизацияни қўллаб-қувватлаш устувор йўналишлар ҳисобланади.
Қорақалпоғистон воқеалари бўйича апелляция судида асосий фигурант Даулетмурат Тажимуратов суддан Хоразм ҳуқуқ-тартибот идораларидан «Нукусда Ички ишлар вазирлигида қийноқлар бўлганми ёки йўқ?» саволига жавоб олишни сўради. Суд Бош прокуратурага ички экспертиза ўтказиш учун хат юборди.
Йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган ADM JIzzakh компанияси Chery International билан ҳамкорликда гибрид автомобиллар ва электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйганини маълум қилди.
Тошкент вилоятида Wildberries компаниясининг саралаш ва логистика маркази фаолиятини бошлади. Эндиликда ўзбекистонлик тадбиркорлар ўз маҳсулотларини ушбу маркетплейсда сотишлари мумкин.
«Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминотининг 2 нафар етакчи муҳандиси жарима расмийлаштирмаслик эвазига 8 минг доллар пора олганликда гумон қилиниб, қамоққа олинди.
Италия шимолидаги йирик сув тошқини сабабли 13 киши ҳалок бўлди, 13 мингдан ортиқ аҳоли уйларини ташлаб кетди. Табиий офат мамлакатда сўнгги 100 йилдаги энг ҳалокатлиси деб баҳоланмоқда.
Самарқанд шаҳрида «Нурли маскан» мактабининг 19 ёшли ўқувчиси Isuzu автобуси уриб кетиши сабабли орадан 2 кун ўтиб, шифохонада вафот этди. Уни уриб юборган автобус ҳайдовчиси 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Германиянинг KfW банки Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 500 млн евро ажратиши мумкин, деди Mangold Consulting компанияси раҳбари Кристоф Мангольд иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев билан учрашувда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг