Ўзбекистонда 2023/2024 ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинди. Пандемия туфайли жараён 3 йилдан буён очиқ ҳавода ташкил этилаётганди. Май ойи бошида ЖССТ коронавирус глобал фавқулодда ҳолат мақомини йўқотганини маълум қилган.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси фондига ихтиёрий бадал сифатида 100 минг доллар ўтказади.
Туркияда ўтган президентлик сайловининг илк натижалари Эрдоғаннинг 50 фоиздан камроқ овоз олганини кўрсатмоқда. Ҳозирча мухолифатчи рақибидан салкам 5 фоиз кўпроқ овоз тўплаган Эрдоған 28 май куни иккинчи турда Қиличдарўғли билан яна курашга киришиши мумкин.
Тижорат банклари 15 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 375 — 11 420 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 440 — 11 490 сўм.
Муайтай бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.
I чоракда Ўзбекистон аҳолисининг ипотека кредитларига бўлган талаби юқорилигича қолди, дейилади Марказий банк ҳисоботида. Бу даврда жами 3 трлн 260 млрд сўмлик кредитлар берилган. Янги биноларда уй-жой сотиб олиш учун ажратилган маблағлар ҳажми эса камайган, иккиламчи бозорда уч бараварга кўпайган.
Тошкентда ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг охирги кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритди. Шу тариқа ўзбекистонлик боксчилар мусобақани 9 та медаль билан якунлади.
Тошкентда Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темир йўл линиясини қуриш лойиҳасини мувофиқлаштириш офиси очилди. 20 млн тоннагача юк ташиш имконини берувчи йўл Европа Иттифоқи, Россия, Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва ундан кейинги Жануби-Шарқий Осиё давлатларини боғлаши керак.
Президент Миллий гвардия ходимларининг ваколатларини кенгайтириш, жумладан, уларга жамоат жойида спиртли ичимлик ичганлик, вояга етмаганларни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганлик учун жарима солиш имконини берувчи қонунни имзолади.
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв афсонавий боксчи, «Тошкент йўлбарси» Руфат Рисқиевга чемпионлик камари, «Ғалабага бўлган ирода» мукофоти ҳамда 10 минг доллар маблағ топширди. Шунингдек, унга минг доллар миқдорида ойлик моддий ёрдам ҳам тайинланди.
Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева 81 ёшида вафот этди. Шоира узоқ йиллар «Саодат» журналида бўлим мудири ва бош муҳаррир лавозимларида фаолият юритган.
Тармоқларда эркак ўз фарзандларини қийноққа солаётгани акс этган видео тарқалди. Бош прокуратурага кўра, янгийўллик 30 яшар эркак оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғидан ўч олиш мақсадида 2 ёшли фарзандини қийноққа солиб, жараённи видеога олган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
9 июлда ўтказиладиган муддатидан аввалги президентлик сайлови учун сиёсий партиялар ўз номзодларини илгари сурди. «Миллий тикланиш» ЎзЛиДеП изидан бориб, амалдаги давлат раҳбари номзодини қўллаб-қувватлади. «Газета.uz» уларнинг ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотларни бир материалга жамлади.
Боксчи Баҳодир Жалолов ЖЧ финалида кубалик рақиби устидан ғалаба қозонди ва иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди. Шу тариқа финалнинг биринчи кунида ўзбекистонлик боксчилар 3 та олтин медални қўлга киритди.
Ҳасанбой Дўсматов бокс бўйича жаҳон чемпионати финалида франциялик Билал Беннамани 1-раундда нокаутга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Бу билан у Ўзбекистон ҳисобига иккинчи олтин медални қўшиб қўйди.
Ўзбекистон президенти бокс бўйича жаҳон чемпионати финали ўтаётган Humo Arena спорт мажмуасига ташриф буюрди. Аввалроқ Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалда ғалабага эришиб, олтин медалга эга чиққанди.
Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган бокс бўйича ЖЧда илк олтинни қўлга киритди. Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалда қозоғистонлик рақиби Дулат Бекбауов устидан 5:0 ҳисобида ғалабага эришди ва 200 минг доллар пул мукофоти эгасига ҳам айланди.
Биринчи чорак якунларига кўра, Ўзбекистонда электр, иссиқлик энергияси ва кўмир қазиб олиш соҳасидаги аксарият корхоналар миллиардлаб доллар зарар кўрди, «Иссиқлик электр станциялари»да зарар миқдори 1,6 трлн сўм бўлди. «Газета.uz» компанияларнинг молиявий ҳисоботларини ўрганди.
2021 йилги президент сайловида номзод бўлган Алишер Қодиров муддатидан олдинги сайловда «Миллий тикланиш» партияси ЎзЛиДеПдан кўрсатилган Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Ғиждувон туманида 3 эркак чўл ҳудудида бир аёлни жинсий алоқа қилишга мажбурланганликда гумонланиб ушланди. Иш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари кетмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг