Урганч халқаро аэропортига раҳбар тайинланди
16 ноябрь 2022, 20:08

Урганч халқаро аэропортига раҳбар тайинланди

Uzbekistan Airports бошқаруви раиси буйруғи билан Гаипов Суннатилла «Урганч» халқаро аэропорти директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунга қадар у Амритсарда авиаташувчи вакил ва Деҳлида вакил ёрдамчиси бўлиб фаолият юритган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошқарувчисига ҳайфсан берди
16 ноябрь 2022, 17:59

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси бошқарувчисига ҳайфсан берди

Тошкент шаҳар ҳокими пойтахт Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси Анвар Умаровга бошқарма «балансида бўлган техниклардан самарали фойдаланмагани ва ишда йўл қўяётган камчиликлари» учун ҳайфсан берди.

Икки кунда 5 киши ис газидан вафот этди
16 ноябрь 2022, 17:48

Икки кунда 5 киши ис газидан вафот этди

13 ноябрь куни Хоразмда ижарада турган икки йигит, орадан икки кун ўтиб Жиззахда қария аёл ва унинг икки набираси ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Президент инвесторлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қўмита ташкил этишни таклиф қилди
16 ноябрь 2022, 17:44

Президент инвесторлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қўмита ташкил этишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг 1-ялпи мажлисида қонун устуворлиги, банк-молия, хусусийлаштириш, табиий ресурслардан фойдаланиш, рақамлаштириш ва яшил иқтисодиёт соҳаларига чел эллик сармоядорлар ва тадбиркорларни ҳамкорлик қилишга чақирди.

Тошкент вилоятида йил бошидан бери 310 кг гиёҳванд моддалари мусодара қилинди
16 ноябрь 2022, 16:54

Тошкент вилоятида йил бошидан бери 310 кг гиёҳванд моддалари мусодара қилинди

Январь-октябрь ойларида Тошкент вилоятида жами 310 кг гиёҳванд моддаларининг муомалага киритилишининг олди олинди. Шундан 70,1 кгми ўтган ойда мусодара қилинди.

Гулистонда сув таъминотчи ташкилот инспектори пора билан ушланди
16 ноябрь 2022, 15:42 1

Гулистонда сув таъминотчи ташкилот инспектори пора билан ушланди

ДХХ томонидан «Сирдарё сув таъминоти» компаниясининг Гулистон шаҳридаги назоратчи-инспектори фуқаронинг ичимлик сувидан 3,7 млн сўмлик қарздорлигини ёпиб бериш эвазига 1,7 млн сўм олган вақтда ушланди.

Бухорода ўқувчиларни калтаклаган ўқитувчи ўз аризаси билан ишдан кетди
16 ноябрь 2022, 15:42

Бухорода ўқувчиларни калтаклаган ўқитувчи ўз аризаси билан ишдан кетди

Бухоро шаҳридаги 4-мактабда дарс вақтида синфдаги барча ўқувчиларни калтаклаган ўқитувчи ўз аризаси билан ишдан бўшатилди. Ҳолат бўйича ўрганиш ишлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида давом этмоқда.

Сурхондарёда бўрининг терисини шилиб олган фуқаро жазоланди
16 ноябрь 2022, 15:40

Сурхондарёда бўрининг терисини шилиб олган фуқаро жазоланди

Сариосиё туманида ўлик бўрини дарахтга осиб қўйиб, терисини шилаётганлар видеоси тарқалди. Айбдор топилиб, унга нисбатан БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима белгиланди.

Наманганда Усмон Носир ҳайкали очилди
16 ноябрь 2022, 15:19

Наманганда Усмон Носир ҳайкали очилди

Наманган шаҳрида президентнинг Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарори ижроси доирасида шоирнинг ҳайкали ўрнатилди. Қарорда, шунингдек, Тошкент ва Намангандаги кўчаларга Усмон Носир номини бериш ҳам кўрсатиб ўтилган.

Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти билан учрашди
16 ноябрь 2022, 14:57

Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказди. Томонлар давлат-хусусий шериклик механизмлари, «яшил» тараққиёт каби йўналишлар юзасидан фикр алмашди. Шунингдек, Самарқандда банк бошқарувчиларининг йиллик йиғилишини ўтказиш муҳокама қилинди.

«Электр энергиясидаги узилишларнинг сабаби — ёқилғи етишмаслигида» — вазир ўринбосари
16 ноябрь 2022, 13:16 1

«Электр энергиясидаги узилишларнинг сабаби — ёқилғи етишмаслигида» — вазир ўринбосари

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев электр энергиясидаги узилишларнинг сабабини станцияларда электр ишлаб чиқариш учун ёқилғи етишмаслиги билан изоҳлади. Унинг айтишича, Ўзбекистонда мавжуд электрнинг 85 фоизи табиий газ воситасида ишлаб чиқарилади.

5 суткага қамалган инста-блогер апелляциядан сўнг озод қилинди
16 ноябрь 2022, 11:48

5 суткага қамалган инста-блогер апелляциядан сўнг озод қилинди

Тармоқлардаги «одоб-ахлоқ қоидаларига зид ва фуқароларнинг даъволарига сабаб бўлган» видео ва фотосуратлари сабаб қамалган инста-блогер апелляциядан сўнг озод қилинди. Тошкент шаҳар судининг ажрими билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси 4 суткага ўзгартирилди.

Акбар Тошқулов адлия вазири этиб тайинланди
16 ноябрь 2022, 11:44

Акбар Тошқулов адлия вазири этиб тайинланди

Тошкент давлат юридик университети ректори Акбар Тошқулов Адлия вазирлигига раҳбар бўлди. У шу кунларда президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган Русланбек Давлетовнинг ўрнини эгаллади.

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси кредит маблағларини ўзлаштиргани айтилмоқда
16 ноябрь 2022, 11:29

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси кредит маблағларини ўзлаштиргани айтилмоқда

Деҳқонобод тумани ҳокими ёрдамчиси тадбиркорлар билан кредит маблағларини ўзлаштиргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳоким ёрдамчисига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Зангиотада «КамАЗ» билан тўқнашган Nexia-2 ёниб кетди
16 ноябрь 2022, 11:11

Зангиотада «КамАЗ» билан тўқнашган Nexia-2 ёниб кетди

Тошкент вилоятидан ўтган М-39 автомобиль йўлида Nexia-2 «КамАЗ» билан тўқнашди. Зарб оқибатида Nexia-2 ёниб кетди.

Банклар доллар курси бўйича янги таклифларни эълон қилди
16 ноябрь 2022, 10:41

Банклар доллар курси бўйича янги таклифларни эълон қилди

16 ноябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курси 11 170,65 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

Ўзбекистон COP27`да Минтақавий иқлим кенгашини тузишни таклиф қилди
16 ноябрь 2022, 10:34

Ўзбекистон COP27`да Минтақавий иқлим кенгашини тузишни таклиф қилди

Сенат раиси Танзила Нарбаева Шарм ал-Шайхда бўлиб ўтган БМТнинг иқлим бўйича конференцияси (COP27)да нутқ сўзлади. У Минтақавий иқлим кенгашини тузишни таклиф қилди ва Ўзбекистон «яшил» иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш орқали иқтисодий тараққиётга эришишни мақсад қилганини таъкидлади.

Сурхондарёда ҳарбий хизмат ўтаётган йигит вафот этди
16 ноябрь 2022, 09:35 1

Сурхондарёда ҳарбий хизмат ўтаётган йигит вафот этди

Тармоқларда Термиздаги ҳарбий қисмларнинг бирида хизмат ўтаётган қаршилик йигит вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Мудофаа вазирлиги унинг соғлигидаги шикоят учун клиник госпиталга ётқизилгани ва операциядан сўнг йигитда биологик ўлим қайд этилганини маълум қилди.

Россия ташкилий тарзда юбориладиган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сонига қўйилган чекловни олиб ташлади
16 ноябрь 2022, 08:58

Россия ташкилий тарзда юбориладиган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сонига қўйилган чекловни олиб ташлади

Россия Ўзбекистондан қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноатга ташкилий тарзда ёллаш орқали жалб қилинган меҳнат муҳожирлари сонига чеклов, шунингдек, мажбурий эмлаш талабини олиб ташлади.

Тошкент шаҳри ва вилоятларда қарийб 4,4 тонна яроқсиз гўшт олиб қўйилди
16 ноябрь 2022, 08:32

Тошкент шаҳри ва вилоятларда қарийб 4,4 тонна яроқсиз гўшт олиб қўйилди

Пойтахтнинг Чилонзор ва Яккасарой туманлари, Тошкент, Сирдарё вилоятлари ҳамда Қўқон шаҳрида қарийб 4,4 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларини сақлаш ва сотишга уриниш ҳолатлари аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг