Сешанба куни Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво массаси кириб келади. Ҳафта давомида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳарорат +37 даражагача кўтарилади. Бироқ тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими ўринбосари 8 сотих ерни ноқонуний равишда олиб беришга уринганликда гумонланмоқда. У бунинг эвазига 5,3 млн сўм олганида қўлга тушди.
Тошкент шаҳри ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов пойтахтни сув босишига нималар сабаб бўлаётгани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, бунда қисман одамларнинг ўзи айбдор. «Ўзимиздан ҳам айб қидирайлик, 20−30 фоиз дренажларни фуқаролар уй қуриш жараёнида ёпиб юборган», — дейди ҳоким.
Маҳаллаларга туман ва шаҳар маҳаллий кенгашларида кўриб чиқиш учун таклиф киритиш, кун тартибини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда қатнашиш ҳуқуқи берилади. 2327 та маҳалла учун эса янги бино қуриб берилади. Сентябрда «Маҳалла институтининг жамият ҳаётида тутган ўрни» халқаро форуми ўтказилади.
2023 йилда аҳоли ва тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини «хонадонбай» ўрганиш бўйича сўровномалар ўтказилади. Қолаверса, дафтарларга киритилган аҳолига кўрсатилган ёрдам ҳақидаги маълумотлар ягона ахборот тизимига киритилади. Ҳар бир маҳалланинг электрон харитаси ишлаб чиқилади.
Япония Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятига ўзбек тилидаги китоблар ва ўқув материаллари ишлаб чиқариш ва Брайль алифбосига таржима қилиш учун дастурий таъминот сифатида Брайл ёзувидаги принтерларни тақдим этди.
Тижорат банклари 10 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 320 — 11 410 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 405 — 11 455 сўм.
Кармана туманидаги 3 қаватли қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди. Уни ўчиришга 14 та қутқарув экипажи жалб қилиниб, ёнғин қарийб 3 соатда бартараф этилди.
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг онаси вафоти муносабати билан Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси ва Туркманистон президентига ҳамдардлик билдирди.
Қарши туманида Nexia-2 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида пастликка тушиб кетди. Оғир тан жароҳатлари олган машина йўловчиси шифохонада вафот этди.
Бухоролик фуқаро ўз уйининг ертўласида яширин майнинг фермасини очгани аниқланди. У юқори кучланишли электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, давлатга 93 млн сўмлик зарар етказган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Дин ишлари бўйича қўмита Activist блогерининг аҳоли ўртасида ихтилоф ва тушунмовчиликлар келтириб чиқариши мумкин бўлган ғояларни тарқатган, деган хулоса бергани маълум қилинди. Фатво маркази блогер келтирган кармин моддаси мавжуд маҳсулотларни истеъмол қилиш жоизлигини билдирди.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги раҳбари Шавкат Умурзоқов ва ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев пойтахтга келтирилган янги автобуслардан бирида ҳаракатланди. Ҳоким в.б. тез орада бекатлар тартибга келтирилиши, уларнинг олдида сув тўпланиб қолмаслигини билдирди. «Салгина сабр қилинг», — деди у.
Тошкентга Хитойда ишлаб чиқарилган 233 та автобус ва электробус келтирилди. Шундан 203 таси Yutong электробус ва автобуслари, 30 таси эса ўта катта сиғимли (18 метрли) King Long автобусларидир.
Таркибида кармин моддаси мавжудлиги сабабли айрим йогуртлар ҳаром эканини айтиб чиққан Аctivist лойиҳаси муаллифи Ҳожиакбар Носиров 15 суткага қамалди. У «диний адоватни тарғиб қилувчи материаллар тарқатиш» ва «ички ишлар ходимининг қонуний талабларини бажармаслик»да айбланган.
Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов узоқ давом этган қанд касаллигидан сўнг 74 ёшида вафот этди.
Фанлар академияси академиги Ҳабибулла Акбаров 87 ёшида вафот этди. У фан арбоби, геология соҳасида йирик олим ҳисобланади.
Пешку туманида фуқаро қўшнисининг эшаги томорқага зарар етказгани учун унинг қулоқларини кесиб ташлади. Жонивор кўп қон йўқотиши оқибатида нобуд бўлди. Фуқаро 3 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин.
Миробод туманидаги уйларнинг бирида 25 ёшли аёл ва унинг 8 ойлик ўғли вафот этди. Уларнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланди.
Ўзбекистонда сўнгги 3 ойда «Тез ёрдам» хизматига 3 млн 90 мингта чақириқ келиб тушди. Уларнинг энг кўпи Фарғона, Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрига тўғри келди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг