Янгийўл шаҳридаги спорт клубида Аграр университетнинг 21 ёшли талабаси соғлиғи ёмонлашиб қолгани оқибатида вафот этди. Унинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ўзининг биологик хилма-хиллик бўйича миллий сиёсатини БМТнинг Тараққиёт дастури кўмагида Куньминг-Монреал глобал биохилма-хиллик лойиҳасига кўра мувофиқлаштиради.
Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Тожикистоннинг «Чигирткаларга қарши кураш экспедицияси» муассасаси FAO кўмагида 70 минг гектар майдонда трансчегаравий тадқиқот ишларини амалга оширди.
Бухоро вилояти Шофиркон туманига Алишер Файзиллоев ҳоким этиб тайинланди. У Давлат солиқ қўмитаси молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Собиқ ҳоким бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган.
Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келиши сабабли 16−17 апрель кунлари республика шимолида ҳаво ҳарорати кечаси 0 даражагача тушади. Кундузи бутун республика бўйлаб ёмғир ва дўл ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, ҳаво ҳарорати +15 даражадан ошмайди.
«Маданият ва маърифат» телеканали номини «Карвон»га ўзгартириш бўйича президент қарори лойиҳаси жамоатчилик танқидига учраганди. Маданият вазири Озодбек Назарбеков телеканал номида ўзгариш бўлмаслиги, мавжуд лойиҳалар сақлаб қолиниши, моддий-техник база масаласига ечим топилишини маълум қилди.
Малайзиянинг 3 та компанияси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги, саноат соҳаси ҳамда етказиб беришда фойдаланиш учун дронлар ишлаб чиқариш масалаларини кўриб чиқмоқда.
ДХХ 30 минг доллар эвазига фуқарони АҚШга ноқонуний юборишга келишиб, шундан 5000 долларни олишда гумон қилинган шахсни ушлади. Бошқа ҳолатда ҳам бир нечта фуқаро айни шу суммани олганликда айбланиб қўлга олинди.
27 апрель куни Тошкентда гибрид форматдаги иккинчи инклюзив бизнес-форум ўтказилади. Унда бизнес ва тадбиркорликда инклюзив меҳнат амалиётини муваффақиятли жорий этиш, тўсиқларсиз меҳнат муҳитининг одамлар, компания ва жамият муваффақиятига таъсири ҳамда бошқа мавзулар муҳокама қилинади.
Бектемир туманида йўл четида тўхтаб турган машина билан тўқнашиб, бошқарувни йўқотган Spark пиёдани уриб кетди. 40 ёшли пиёда тан жароҳати олиб шифохонада вафот этди.
Малайзиянинг Gemilang Coachwork Sdn. Bhd компанияси «Самавто» МЧЖ билан корхона эҳтиёжлари учун алюминий кузовлар етказиб бериш ва Ўзбекистонда биргаликда электробуслар ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирди.
Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига дала четларини ўзлаштириш, уларда маҳсулотлар етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларнинг ишончли харидини ташкил қилиш вазифаси юклатилди. Фермерларга зовур сувларида ўрдак боқиш ва асалари уяси ташкил қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратилади.
Regulation.gov.uz порталида талабаларнинг 2-курсдан бошлаб ишлашига рухсат бериш тўғрисида қарор лойиҳаси жойлаштирилди. Унга кўра, талабалар ОТМ раҳбари берган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлаши мумкин бўлади. Қарор лойиҳасига 27 апрелгача таклиф киритиш мумкин.
Тошкентда ёз фаслига режалаштирилган Республика болалар кутубхонасининг очилиши кузга қолдирилди. Бу мураккаб реставрация ишлари билан боғлиқ. Бундан ташқари, «жамоат майдонининг муносиб намунаси» бўлиши ваъда қилинган кутубхона олдида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Cotton Campaign халқаро коалицияси асосчиларидан бири Беннетт Фриман Ўзбекистон ҳукуматини «ислоҳотларга қайтиб, ўзи учун яратган тарихий имкониятни бой бермасликка» чақирди. «Меҳнат ва инсон ҳуқуқлари борасида реал аҳволни яхшиламас экан, орзулар қоғозда қолаверади», — деди у.
Тижорат банклари 13 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 370 — 11 410 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 420 — 11 485 сўм.
Избоскан туманида фуқаролар 3 туп чинор дарахтини ўзбошимчалик билан кесиб кетди. Оқибатда табиатга 131 млн сўмлик зарар етди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Буюк Британия ишбилармон Алишер Усмоновнинг USM холдингини, шунингдек, унга алоқадорлиги айтилаётган иккита компанияни санкциялар рўйхатига киритди. UMS санкцияларни адолатсиз ва асоссиз деб ҳисоблашини билдирди.
Ўзбекистоннинг «Охангаронцемент» цемент заводи АҚШнинг янги санкцияларига учради. 2022 йил бошида заводнинг 98,6 фоиз улушини сотиб олган Алишер Усмоновнинг UMS холдинги томонидан ташкил этилган Akkermann Cement CA ҳам чекловлар остида қолган.
Сўхдаги газ иншоотини тиклашни бошлаган Ўзбекистон ва Қирғизистон, Эрдоған юборган Togg электромобилини ҳайдаб кўрган Мирзиёев, 24 соат ишлайдиган «Ёшлар сайилгоҳлари» ташкил этилиши, Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчиларига берилган егуликдан чиққан қум ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг