Дам олиш кунлари бироз иссиқ бўлади
26 август 2022, 12:04

Дам олиш кунлари бироз иссиқ бўлади

Дам олиш кунлари мамлакат бўйлаб қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво кузатилади, айрим тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғирлар ёғади.

Президент Нукусга учиб кетди
26 август 2022, 11:58

Президент Нукусга учиб кетди

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессиясида иштирок этиш учун Нукусга учиб кетди.

Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат етказиб бериш тартиби тасдиқланди
26 август 2022, 11:48

Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат етказиб бериш тартиби тасдиқланди

Қорақалпоғистон ва Хоразмда бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқатлантириш тизими жорий этилганди. Ҳукумат бу бўйича ҳужжатни тасдиқлаб, ўқувчиларни бепул овқатлантириш тартибини белгилади. Унга кўра, таомнома kundalik.com платформаси орқали юритилиб, махсус комиссия томонидан назорат қилинади.

Маданият вазирлиги ходими ҳамкасбини пичоқлагани учун 10 йилга қамалди
26 август 2022, 10:56

Маданият вазирлиги ходими ҳамкасбини пичоқлагани учун 10 йилга қамалди

Апрелда ифторлик вақтида Маданият вазирлиги ходимлари ўртасида ўзаро жанжал юзага келганди. Ўшанда улардан бири ошхона пичоғи билан ҳамкасбини жароҳатлаб қўйганди. Суд айбланувчини 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Андижонда фуқарони $11 000 эвазига Жанубий Кореяга ишга жўнатишга уринган шахслар ушланди
26 август 2022, 10:41

Андижонда фуқарони $11 000 эвазига Жанубий Кореяга ишга жўнатишга уринган шахслар ушланди

Андижонда фуқарони 11 минг доллар эвазига Жанубий Кореядаги кемасозлик заводига ишга киритиб қўйишга уринган шахслар қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Гумондорларнинг айби судда ўз исботини топса, кўпи билан 3 йилгача қамалиши мумкин.

Истеъфога чиқарилган ҳарбийлар хизмат муддатидан қатъи назар уй-жой билан таъминланади
26 август 2022, 09:45

Истеъфога чиқарилган ҳарбийлар хизмат муддатидан қатъи назар уй-жой билан таъминланади

Президент қарори билан хизмат вақтида орттирилган касаллик ёки олинган жароҳати туфайли ҳарбий хизматни ўташга яроқсиз деб топилиб, резервга бўшатилган, шунингдек ҳалок бўлган ҳарбийларнинг, уларнинг хизмат муддатидан қатъи назар, оила аъзолари уй-жой билан таъминланиши белгиланди.

Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилди
26 август 2022, 09:18

Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Тошкент давлат транспорт университети ректори Одил Абдурахманов эгаллади.

Импорт автомобилларни сертификатлашни соддалаштириш режалаштирилмоқда
26 август 2022, 00:26

Импорт автомобилларни сертификатлашни соддалаштириш режалаштирилмоқда

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ҳафталигида импорт қилинаётган люкс автомобилларнинг икки баробар қимматлашувига олиб келадиган сертификатлаш жараёнидаги қийинчиликлар ҳақида фикр юритилди. Молия вазири ўринбосари жараённи соддалаштириш бўйича режалар билан бўлишди.

Беруний туманида Абу Райхон Беруний мажмуаси қурилади
25 август 2022, 21:55

Беруний туманида Абу Райхон Беруний мажмуаси қурилади

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида Абу Райхон Беруний таваллудининг 1050 йиллигига бағишлаб улуғ аллома номидаги мажмуа барпо этилади. Форумлар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, қўлёзмалар ва бошқа материалларни реставрация қилиш режалаштирилган.

Бухоро вилоятида қамишзордаги ёнғинни ўчиришга 100 дан ортиқ қутқарувчи жалб қилинди
25 август 2022, 21:30

Бухоро вилоятида қамишзордаги ёнғинни ўчиришга 100 дан ортиқ қутқарувчи жалб қилинди

Чоршанба куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида қамишзорларга ўт кетди. Воқеа жойига ФВВнинг 107 нафар қутқарувчиси жўнатилди. Пайшанба куни Мудофаа вазирлигининг вертолёти ишга қўшилди. Ёнғин майдони 100 гектарни ташкил этган, 80 гектар майдон ўчирилган.

Ногиронлик пенсияларини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
25 август 2022, 20:55

Ногиронлик пенсияларини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Қонунчилик палатаси ногиронлик бўйича пенсияни ҳар икки йилда бир марта қайта ҳисоблаш ҳамда иш стажига ва иш ҳақига қараб индексация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. 2023 йилдан бошлаб 75 минг ногироннинг пенсиясига ўртача 300 минг сўм қўшилиши кутилмоқда.

Украинада темир йўл вокзалига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида 25 киши ҳалок бўлди
25 август 2022, 19:27

Украинада темир йўл вокзалига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида 25 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Днепропетровск вилоятида поезд ва Чаплино вокзалига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида 25 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, «Искандер» ракетаси 200 дан ортиқ ҳарбий хизматчи бўлган ҳарбий эшелонни йўқ қилган.

Қорақалпоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири депутат этиб сайланди
25 август 2022, 19:16

Қорақалпоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири депутат этиб сайланди

Қорақалпоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев Жўқорғи Кенгеси депутати этиб сайланди.

Депутатлар қонунни Сенатни четлаб ўтиб, президентга киритмоқчи бўлди, бироқ Спикер шошмасликни сўради
25 август 2022, 18:39

Депутатлар қонунни Сенатни четлаб ўтиб, президентга киритмоқчи бўлди, бироқ Спикер шошмасликни сўради

Қонунчилик палатаси Сенат томонидан рад этилган — никоҳни рўйхатдан ўтказиш учун бир ойлик муддатни бекор қилишга оид қонунни қайта кўришдан олиб ташлашни бекор қилди. Депутатлар қонунни Сенатни четлаб ўтиб, тўғридан-тўғри президентга киритишни таклиф қилди, бироқ Спикер шошмасликка чақирди.

Агроинспекция 1,5 йилда 1044 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузгани аниқланди
25 август 2022, 17:43

Агроинспекция 1,5 йилда 1044 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузгани аниқланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ўтган 1,5 йил мобайнида 1044 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузгани аниқланди. Энг кўп ҳолат Жиззахда — 660 та. Бизнес-омбдусман офиси камчиликларга йўл қўйган 142 нафар мансабдорни жаримага тортди.

Қашқадарёда ободонлаштириш ташкилоти 573 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда
25 август 2022, 17:38

Қашқадарёда ободонлаштириш ташкилоти 573 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда

Қашқадарёда кўп қаватли уйларни ободонлаштириш учун ажратилган 573,2 млн сўм маблағ талон-торож қилингани аниқланди. Гумонланувчилар бу маблағни бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали ўзлаштирган. Уларга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Нукусда ёшлар технопарки иш бошлади
25 август 2022, 17:17

Нукусда ёшлар технопарки иш бошлади

Нукус шаҳрида «InnoWeek-2022» доирасида ёшлар технопарки очилиш маросими бўлиб ўтди. Технопаркни ташкил этиш ва уни техник таъминлаш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги қарийб 9 млрд сўм йўналтирди.

Жанубий Корея йил бўйи қулупнай етиштириш технологияларини жорий этишда ёрдамлашади
25 август 2022, 15:56

Жанубий Корея йил бўйи қулупнай етиштириш технологияларини жорий этишда ёрдамлашади

Жанубий Корея Ўзбекистонга йил бўйи қулупнай етиштириш технологияларини жорий этиш учун 3,7 млн доллар ажратади.

Ўзбекистон болалар учун одил судловни такомиллаштиришга ҳаракат қилмоқда
25 август 2022, 15:46

Ўзбекистон болалар учун одил судловни такомиллаштиришга ҳаракат қилмоқда

Депутат ва сенаторлар, давлат идоралари ва халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги вакиллари болалар учун одил судловдан фойдаланиш тўсиқларини муҳокама қилди. Ҳуқуқий механизмларни болалар учун мослаштириш ва уларга нисбатан қамоқ жазосини сўнгги чора сифатида қўллаш бўйича тавсиялар қабул қилинди.

Тошкент метросининг «Тинчлик» бекатига кириш йўлагида иссиқ сув тошиб кетди
25 август 2022, 15:17

Тошкент метросининг «Тинчлик» бекатига кириш йўлагида иссиқ сув тошиб кетди

Тошкентдаги «Тинчлик» метро бекати яқинидаги иссиқлик тармоғида авария содир бўлди. Оқибатда метрога тушиш йўлагида девордан иссиқ сув тошиб чиқиши кузатилди. «Тошиссиққувати» матбуот хизмати сув чиқиши тўхтатилгани ва ҳозирда аварияни бартараф этиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг