Kundalik`да янги тўлов усуллари ва тариф режалари ишга туширилди
25 август 2022, 15:00 1

Kundalik`да янги тўлов усуллари ва тариф режалари ишга туширилди

Янги ўқув йилида Kundalik учун йиллик тўлов нархи туширилди. Фойдаланувчилар учун Kundalik ва PRO Kundalik тариф режалари мавжуд.

Yandex Go автомобиллар тезлигини назорат қилади
25 август 2022, 14:08

Yandex Go автомобиллар тезлигини назорат қилади

Yandex Go буюртмалар вақтида автоулов тезлигини мониторинг қилиш хизматини ишга туширди. Унда ҳайдовчи белгиланган тезликдан ошиб кетса, тизим унинг иловаси орқали бу ҳақда огоҳлантиради. Бир нечта огоҳлантиришлардан сўнг, ҳайдовчининг хизмат кўрсатиш буюртмаларига кириши вақтинча чекланади.

Соф иш ҳақи рейтингида Ўзбекистон 96-ўринни эгаллади
25 август 2022, 13:24

Соф иш ҳақи рейтингида Ўзбекистон 96-ўринни эгаллади

Numbeo онлайн базасининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ўртача соф ойлик даромад 278,7 долларни (3 млн 38 минг сўмни) ташкил этмоқда. Бу МДҲ давларлари ичида энг паст кўрсаткич.

Равшан Эрматов Россия футбол ҳакамлари комиссияси аъзоси бўлди
25 август 2022, 12:42

Равшан Эрматов Россия футбол ҳакамлари комиссияси аъзоси бўлди

Ўзбекистонлик собиқ футбол ҳаками Равшан Эрматов Россия футбол иттифоқининг ҳакамлар комиссияси аъзоси бўлди. У Россия футболида ҳакамлар бўйича экспертлик қилади.

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди
25 август 2022, 12:39

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди

Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларига йўллаган мурожаатида дунёда янги узоқ муддатли кескинлик ўчоқлари шаклланаётганини қайд этди. Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов хавфсизлик таҳдидларига қарши биргаликда курашни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Россиялик сайёҳ Ўзбекистонда ўртача қанча пул сарфлаётгани маълум қилинди
25 август 2022, 12:28

Россиялик сайёҳ Ўзбекистонда ўртача қанча пул сарфлаётгани маълум қилинди

«Русский стандарт» банки тадқиқотида россиялик сайёҳлар учун МДҲ давлатларига бўлган қизиқиш юқорилиги қайд этилди. Ҳисоб-китобларга кўра, россиялик сайёҳ ўртача ҳисобда Ўзбекистонда 6,8 минг рубл (1,2 млн сўм) сарфлайди.

Жиззахдаги ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди
25 август 2022, 11:20

Жиззахдаги ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди

Жиззах вилоятида Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Cobalt ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Фуқаро олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

Алишер Усмоновга тегишли Safisa ресторани сотилди
25 август 2022, 11:03

Алишер Усмоновга тегишли Safisa ресторани сотилди

Январда Алишер Усмоновга тегишли «Металлоинвест» компанияси Москвадаги Safisa ресторанини сотиб олганди. Орадан 7 ой ўтиб, ресторан «ПВС и ИАМ» компаниясига сотиб юборилди. Аввалроқ тадбиркор ўзининг асосий эътиборини Ўзбекистонга қаратаётганини айтганди.

Сурхондарёда ўзганинг 17 сотих ерини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
25 август 2022, 10:16

Сурхондарёда ўзганинг 17 сотих ерини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманида фуқаро ўзига тегишли бўлмаган 17 сотих ер майдонини 8 минг долларга сотишга уринганликда айбланмоқда. Гумонланувчи харидордан 100 млн сўм олган вақтида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Германия Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга сармоя киритади
25 август 2022, 09:53

Германия Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга сармоя киритади

Ўзбекистон️ ва Германия ўртасида соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича келишув имзоланди. Унга мувофиқ, ️Германия тараққиёт банки соҳа ривожи учун Ўзбекистонга қарийб 62 млн евро инвестиция киритади.

Тошкентда йўловчи олиш учун кескин тўхтаган Matiz ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди
24 август 2022, 23:19

Тошкентда йўловчи олиш учун кескин тўхтаган Matiz ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди

Тошкент ҳалқа йўлида 5-йўналишда қатновчи SAZ LE60 автобуси, Damas ва Matiz тўқнашди. Автобуснинг икки йўловчиси, Damas йўловчиси ва Matiz ҳайдовчиси жароҳатланди. ЙТҲга Matiz йўловчи олиш учун кескин тўхтагани сабаб бўлгани айтилмоқда.

«Энди ҳеч ким ўз мулкидан суд қарорисиз маҳрум этилмайди». Президент мулк ҳуқуқи бўйича янги фармонни қабул қилди
24 август 2022, 22:34

«Энди ҳеч ким ўз мулкидан суд қарорисиз маҳрум этилмайди». Президент мулк ҳуқуқи бўйича янги фармонни қабул қилди

Президент фармони билан эндиликда мулк ҳуқуқи фақатгина суд қарори билан бекор қилинади, юридик шахснинг тугатилиши ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилмайди, турар жой мулкдорлари қариндош бўлмаган шахсларнинг доимий пропискасини бекор қилиши мумкин. Адлия вазирлиги ҳужжат моҳиятини тушунтирди.

KRuz.uz интернет-нашри ёпилиши ҳақида хабар берди
24 август 2022, 20:20

KRuz.uz интернет-нашри ёпилиши ҳақида хабар берди

Қорақалпоғистондаги илк хусусий ОАВлардан бири бўлган KRuz.uz олти йиллик фаолиятдан сўнг ўз фаолиятини тўхтатиши ҳақида маълум қилди. Унинг асосчиси Фурқат Юсупов 2018 йилда чўкиб кетаётган икки қизни қутқармоқчи бўлганида вафот этган эди.

Тошкент вилоятида дарёлар тўқимачилик корхоналари чиқиндилари билан бўялмоқда
24 август 2022, 20:04

Тошкент вилоятида дарёлар тўқимачилик корхоналари чиқиндилари билан бўялмоқда

Экология қўмитаси Тошкент вилоятидаги сув ҳавзалари икки марта бўялганини маълум қилди. Тозалаш иншоотлари эскиргани туфайли сувни тўлиқ тозалай олмаяпти, ифлосланишга эса тўқимачилик корхоналари сабабчи бўлиши мумкин. Бизнес омбудсманга улар фаолиятини текшириш бўйича ариза топширилган.

Бузиб ташланган «Кунжутлитепа» ёдгорлиги қандай кўринишда бўлган?
24 август 2022, 18:16

Бузиб ташланган «Кунжутлитепа» ёдгорлиги қандай кўринишда бўлган?

Туризм вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги «Газета.uz»га V-VII асрларга оид ёдгорлик бузиб ташлангани акс этган суратларни тақдим этди. Қашқадарёдаги «Кунжутлитепа» ёдгорлиги ва унинг қандай кўринишда бўлгани ҳақида қисқача маълумот.

Чегарада яраланган Афғонистон фуқароларининг аҳволи яхши деб баҳоланмоқда
24 август 2022, 17:08

Чегарада яраланган Афғонистон фуқароларининг аҳволи яхши деб баҳоланмоқда

«Газета.uz» мухбири Амударё ўртасидаги Пайғамбар оролида содир бўлган воқеада яраланган 6 нафар афғонистонлик даволанаётган Термиз шаҳридаги шошилинч тиббий ёрдам марказининг филиалига борди. Жабрланувчилардан бири оёғидан яралангани, қолганлари эса енгил тан жароҳатлари олгани маълум бўлди.

Саидлазиз Саидкаримов президент Администрациясининг Назорат инспекцияси бошлиғи бўлди
24 август 2022, 17:00

Саидлазиз Саидкаримов президент Администрациясининг Назорат инспекцияси бошлиғи бўлди

Ҳисоб палатаси раисининг собиқ ўринбосари Саидлазиз Саидкаримов президент Администрациясининг Назорат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Абитуриентларнинг ярмидан кўпи ўтиш балини тўплай олмади
24 август 2022, 16:36 1

Абитуриентларнинг ярмидан кўпи ўтиш балини тўплай олмади

2022 йилда 1 млн 74 мингга яқин абитуриент ОТМларга имтиҳон топширди, уларнинг 550 минг нафари (51,2%) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 баллни тўплай олмаган. Энг ёмон кўрсаткич Тошкент вилоятида (55,9%) қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ҳаёти бўйича электрон музей яратиш таклифини берди
24 август 2022, 16:17

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ҳаёти бўйича электрон музей яратиш таклифини берди

Президент Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этишни таклиф қилди. «Мадина шаҳрида бўлганимизда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейини кўрдик. Бу ерда ҳам шунга ўхшаш музей ташкил этсак, яхши бўлар эди», — деди у.

Тошкентда янги қурилган уйлардан 118 дона ўт ўчириш мосламаси ўғрилаб кетилди
24 август 2022, 14:28

Тошкентда янги қурилган уйлардан 118 дона ўт ўчириш мосламаси ўғрилаб кетилди

Тошкентда фуқаро янги қурилган уйлардан 118 дона ўт ўчириш мосламасини ўғрилаб кетганликда гумонланмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг