1 апрель куни Янги Ўзбекистон кўчасида ҳаракат вақтинча чекланади
31 март 2023, 15:40

1 апрель куни Янги Ўзбекистон кўчасида ҳаракат вақтинча чекланади

«Янги Ўзбекистон» боғида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши сабаб 1 апрель куни Янги Ўзбекистон ва унга туташ Жасорат кўчасида автомобиль ҳаракати чекланади.

2 апрель куни Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади
31 март 2023, 14:37

2 апрель куни Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Тошкентда 2 апрель куни Амир Темур таваллуди муносабати билан югуриш мусобақаси ўтказилади. Шу куни айрим кўчаларда 3 соат давомида автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
31 март 2023, 13:34

Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Шавкат Мирзиёев иштирокидаги сессияда Хоразм вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Жўрабек Раҳимов номзоди тасдиқланди.

Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи 1 апрелдан ошади
31 март 2023, 12:32

Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи 1 апрелдан ошади

1 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталарининг нархлари ошади. Энди кириш нархи 16 ёшдан катталар учун 35 000 сўм, хизматни ўтаётган ҳарбийлар, нафақахўрлар ҳамда 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун 20 000 сўм бўлади. Имконияти чекланганлар ва 7 ёшдан кичик болалар учун эса бепул.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради
31 март 2023, 12:09

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради

Шанба Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчиликсиз ўтади. Якшанба куни эса Каспий денгизидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли момақалдироқли ёмғир кузатилади. Айрим жойларда дўл ёғиши ҳам мумкин.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиши мумкин, жойларда шамол кучаяди
31 март 2023, 11:38

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиши мумкин, жойларда шамол кучаяди

Ўзгидромет 2−4 апрель кунлари Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида ҳамда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Жойларда шамол кучайиб, шимолда ва чўл ҳудудларда чанг тўзон кузатилиши ҳам мумкин.

Дональд Трампга қарши жиноий айблов эълон қилинди
31 март 2023, 11:36

Дональд Трампга қарши жиноий айблов эълон қилинди

Дональд Трамп АҚШнинг судда расман айбланаётган биринчи собиқ президентига айланди. Бу Сторми Дэниэлсга жим юриши учун пул тўлаш билан боғлиқ.

ДХХ Наманганда 1,1 млрд сўмлик олтин қуймаларнинг ноқонуний сотувига чек қўйди
31 март 2023, 11:10

ДХХ Наманганда 1,1 млрд сўмлик олтин қуймаларнинг ноқонуний сотувига чек қўйди

ДХХ Наманганда ўтказилган тезкор тадбирларда умумий баҳоси 1 млрд 124 млн сўмлик, жами 1,5 кг олтин қуймаларининг ноқонуний сотувига чек қўйди.

1 апрелдан 2010 йилгача бўлган даврда олинган эски намунадаги «права»лар кучини йўқотади
31 март 2023, 11:07

1 апрелдан 2010 йилгача бўлган даврда олинган эски намунадаги «права»лар кучини йўқотади

31 март, жума куни 2010 йилгача бўлган даврда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришнинг охирги куни. 2023 йил 1 апрелдан ушбу давргача олинган эски намунадаги «права»лар ўтмайди ва у билан транспорт бошқарган ҳайдовчилар 300 минг сўм жаримага тортилиши мумкин.

Ишга тушган корхоналар, концерт томошаси, сумалак ковлаш. Президентнинг Қорақалпоғистонга ташрифи
31 март 2023, 10:57

Ишга тушган корхоналар, концерт томошаси, сумалак ковлаш. Президентнинг Қорақалпоғистонга ташрифи

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида янги корхоналарнинг ишга туширилишида иштирок этди, республикани ривожлантириш бўйича янги ташаббусларни эълон қилди, миллатлараро тотувликка бағишланган тадбирда иштирок этди, маҳаллада бўлиб, ифторлик қилди ва сумалак пишириш жараёнида қатнашди.

Тошкентда тадбиркорлар 248 кишига автомашина ваъда қилиб, уларни 12 млрд сўмга чув туширди
31 март 2023, 10:22

Тошкентда тадбиркорлар 248 кишига автомашина ваъда қилиб, уларни 12 млрд сўмга чув туширди

Тошкентда 248 нафар фуқарога автомашина олиб беришни ваъда қилиб, 12 млрд сўм олган Uz Avto Premium ва Аvto Alo Group МТ компаниялари раҳбарларига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Суд жараёни салкам бир йил давом этди.

Банкларда долларнинг сотув курси 11 490 сўмгача кўтарилди
31 март 2023, 09:40

Банкларда долларнинг сотув курси 11 490 сўмгача кўтарилди

Тижорат банклари 31 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 415 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 415 — 11 490 сўм.

Тошкентда хонадонларнинг ижара нархи пасайишда давом этмоқда — ПМТИ
31 март 2023, 09:35

Тошкентда хонадонларнинг ижара нархи пасайишда давом этмоқда — ПМТИ

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг март ойидаги ўрганишларига кўра, Тошкент шаҳрида хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Ўртача нархлар февралдагига нисбатан 2% га пасайган ва 2 хонали уй нархи 411 долларни ташкил этган.

Савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилиниши мумкин
31 март 2023, 09:27

Савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилиниши мумкин

Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликка тортилмасликни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Митинглар тўғрисидаги қонун лойиҳаси президент Администрациясида кўриб чиқилмоқда — Адлия вазирлиги
31 март 2023, 00:50

Митинглар тўғрисидаги қонун лойиҳаси президент Администрациясида кўриб чиқилмоқда — Адлия вазирлиги

«Митинглар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ҳамда ҳозирда президент Администрациясида кўриб чиқилмоқда, дея маълум қилди Адлия вазирлиги департамент бошлиғи. Митингларни ташкил этиш тартиби ҳали ҳам қонунларда белгиланмаган, бироқ уни бузганлик учун жавобгарлик бор.

30 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
30 март 2023, 22:00

30 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонда ишга тушган илк автоматлаштирилган ҳожатхона, Қорақалпоғистонга борган Шавкат Мирзиёев, Фарғонада қўлбола усулда ясалган аттракциондан тушиб кетган 17 ёш қиз, Нукус воқеалари бўйича апелляция берган судланувчилар, парранда фабрикаси портлаши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Қозоғистон президенти янги парламентда нутқ сўзлади
30 март 2023, 20:55

Қозоғистон президенти янги парламентда нутқ сўзлади

«Қозоғистон — геосиёсий теваракда ривожланишнинг янги тенденциясини белгиловчи бундай чуқур ислоҳотларни амалга ошираётган ягона давлатдир», — деди Қасим-Жомарт Токаев. У ҳашаматли уй эгалари учун паст тарифларни танқид қилди, йирик ва товар корхоналари учун солиқларни оширишни таклиф қилди.

Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотлар доирасида давлат муассасаларида ишдан бўшатиш вақтинча тўхтатилди
30 март 2023, 20:16

Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотлар доирасида давлат муассасаларида ишдан бўшатиш вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистонда штатларни қисқартиришни кўзда тутган маъмурий ислоҳотлар доирасида давлат органларида ишдан бўшатиш вақтинча тўхтатилди.

Мирзачўл ХТБ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди — ДХХ
30 март 2023, 18:34

Мирзачўл ХТБ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди — ДХХ

Мирзачўл туман ХТБ мансабдор шахслари ортиқча синфлар шакллантириш, таътил, иш ҳақи ва устама пулларни ортиқча тўлаш, қўшиб ёзиш, камомад каби жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда. Улар давлатга қарийб 1,6 млрд сўм зарар етказган. ДХХ уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Apple, Tesla асосчилари ва бошқалар сунъий интеллектни ривожлантиришни тўхтатиб туришга чақирди
30 март 2023, 18:07

Apple, Tesla асосчилари ва бошқалар сунъий интеллектни ривожлантиришни тўхтатиб туришга чақирди

Юқори технологиялар соҳасидаги олимлар ва ишбилармонлар, жумладан, Илон Маск ва Стив Возняк сунъий интеллектни ривожлантиришни 6 ойга тўхтатиб туришга чақирди. Шу вақт ичида улар AI соҳасида хавфсизлик ва тартибга солиш бўйича протоколларни ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг