Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан ноқонуний ушлаб қолинган фойда солиғини қайтаришни буюрди
28 март 2023, 11:57

Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан ноқонуний ушлаб қолинган фойда солиғини қайтаришни буюрди

Тадбиркорларнинг солиқ идоралари ўз ҳисобварақларидан фойда солиғини ноқонуниний равишда ушлаб қолаётгани ҳақидаги шикоятларидан сўнг Солиқ қўмитаси бу учун масъул раҳбарларни ишдан бўшатиб, корхонага ортиқча ундирилган аванс тўловларини тадбиркорлик субъектларига қайтариш бўйича кўрсатма берди.

Навоийда ФВВ ходими 700 млн сўмга ер сотаётганда ушлангани айтилмоқда
28 март 2023, 11:55

Навоийда ФВВ ходими 700 млн сўмга ер сотаётганда ушлангани айтилмоқда

Нурота тумани ФВВ ходими фермер хўжалиги раҳбари билан бирга 80 гектар ерни 1 млрд сўмга сотишга келишиб, фуқародан пулнинг 700 млн сўмини олган вақтида ушлангани айтилмоқда. Шундай ноқонуний ҳолат Андижон ва Самарқанд вилоятларида ҳам қайд этилди.

9 та ҳудудда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
28 март 2023, 11:52

9 та ҳудудда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

29−31 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Пойтахтга вақтинча ҳоким бўлган Бахтиёр Раҳмонов ўринбосарликка қайтди
28 март 2023, 11:31

Пойтахтга вақтинча ҳоким бўлган Бахтиёр Раҳмонов ўринбосарликка қайтди

Вақтинча пойтахт ҳокими бўлган Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳри ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У аввал ҳам ҳоким ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони икки ойда қарийб уч баробарга ошди
28 март 2023, 11:07

Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони икки ойда қарийб уч баробарга ошди

Январь-февраль ойларида Ўзбекистонга келган сайёҳлар оқими қарийб уч баробарга ошиб, 871 минг кишини ташкил этди. Уларнинг 90 фоиздан ортиғи Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Россиядан келган.

Тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
28 март 2023, 10:57

Тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Эндиликда тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилган фуқароларга нисбатан БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланади.

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарани демаркациялаш тўғрисидаги битимни ратификация қилди
28 март 2023, 10:57

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарани демаркациялаш тўғрисидаги битимни ратификация қилди

Қозоғистон президенти Ўзбекистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битимни ратификациялаш бўйича қонунни имзолади. Битим икки давлат президентлари томонидан 2022 йилнинг декабрида Тошкентда имзоланган. Демаркация бўйича музокаралар 2003 йилдан бери давом этиб келаётганди.

Самарқанддаги уйда газ портлаши оқибатида 4 киши вафот этди
28 март 2023, 10:20

Самарқанддаги уйда газ портлаши оқибатида 4 киши вафот этди

Каттақўрғон туманидаги хонадонда газ портлаши сабабли эр-хотин ва уларнинг вояга етмаган икки набираси 50−60 фоиз куйиш жароҳатини олди. Беморларнинг барчаси шифохонада вафот этди.

Ўзбекистонда Саноат сиёсати тадқиқотлари маркази ташкил этилади
28 март 2023, 10:12

Ўзбекистонда Саноат сиёсати тадқиқотлари маркази ташкил этилади

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Саноат сиёсати тадқиқотлари маркази ташкил этилади. Шунингдек, юқори технологик ва қўшилган қийматли маҳсулотларни маҳаллийлаштиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш тизими жорий қилинади.

Банкларда доллар курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг тушди
28 март 2023, 10:05

Банкларда доллар курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг тушди

Тижорат банклари 28 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 415 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 420 — 11 485 сўм.

Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
28 март 2023, 09:51

Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди

Тармоқларда Чорвоқ сув омбори қирғоқларида одам суяклари топилгани акс этган видео тарқалди. Бош прокуратура бир неча йил аввал маҳалла қабристони сув остида қолиб кетгани ва ҳозир сув сатҳи пасайгани учун суяклар юзага чиқиб қолганини маълум қилди.

Венгрияда Ўзбекистон элчихонаси очилди
28 март 2023, 09:48

Венгрияда Ўзбекистон элчихонаси очилди

Будапештда Ўзбекистон элчихонаси очилди. Маросимда Ўзбекистон ва Венгрия ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Петер Сийярто иштирок этди. Венгрия 2016 йилда Тошкентда элчихонасини очганди.

27 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
27 март 2023, 22:00

27 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Реконструкцияга ёпилган Андижон аэропорти, педагогларнинг мажбурий меҳнати учун алоҳида жиноий жавобгарлик, Open budget`да овоз берганларга бепул ичимлик, 5000 сўм пул ва 1 литр ёғ, «Сеники. Меники. Бизники"-Янги Конституция бўйича референдум кампанияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Шерзод Кудбиев Yandex Go`нинг Ўзбекистонда солиққа тортилишига изоҳ берди
27 март 2023, 20:14

Шерзод Кудбиев Yandex Go`нинг Ўзбекистонда солиққа тортилишига изоҳ берди

Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев Yandex Go’нинг солиққа тортилиши ҳамда Ўзбекистондаги такси бозори билан боғлиқ вазиятни шарҳлар экан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бозорда тенг имкониятлар яратувчи таклифлар ишлаб чиқишини маълум қилди.

Ўзбекистонда гибрид автомобилларга ҳам электромобилларники каби рақам берилади
27 март 2023, 19:41

Ўзбекистонда гибрид автомобилларга ҳам электромобилларники каби рақам берилади

Ўзбекистонда гибрид автомобиллар учун электромобилларники каби давлат рақамлари беришга қарор қилинди.

Андижон аэропорти йил охиригача реконструкция учун ёпилди
27 март 2023, 19:21

Андижон аэропорти йил охиригача реконструкция учун ёпилди

Андижон аэропорти аэродром мажмуаси реконструкция қилиниши муносабати билан 1 апрелдан бошлаб парвозлар учун ёпилди. Реконструкция ишлари йил охиригача давом этиши кутилмоқда.

Тошкентда уйлар орасига яширилган наркотикларни излаган 28 киши кўрсатма берди
27 март 2023, 18:38

Тошкентда уйлар орасига яширилган наркотикларни излаган 28 киши кўрсатма берди

Тармоқларда Тошкентдаги маҳаллалардан бирида номаълум шахслар уч кун давомида яшириб кетилган наркотикларни излаётгани акс этган видеолар тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳозирда 28 киши ушбу ҳолат бўйича кўрсатма бергани ва терговга қадар текширув ўтказилаётганини маълум қилди.

Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди
27 март 2023, 17:49

Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди

Президент ўқитувчиларни меҳнатга мажбурлаганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликни белгиловчи ва меҳнатга ноқонуний аралашганлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади. «Энди сиз қонун ҳимоясидасиз», — дейди президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов.

Бепул ичимлик, 5000 сўм пул ва 1 литр ёғ — Open budget`да овоз бериш эвазига нималар таклиф этилмоқда?
27 март 2023, 17:12

Бепул ичимлик, 5000 сўм пул ва 1 литр ёғ — Open budget`да овоз бериш эвазига нималар таклиф этилмоқда?

«Ташаббусли бюджет»да овоз бериш жараёни 7 апрелда тугайди. Фуқаролар унгача ўз лойиҳаларига кўпроқ овоз тўплаш учун турли усуллардан фойдаланмоқда. Жумладан, ҳисобни тўлдириш, бепул ичимлик улашиш ва ҳатто ёғ бериш ҳам кузатилмоқда. «Газета.uz» жараёнга оид суратлар ва постларни жамлади.

Чимён тоғларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
27 март 2023, 16:59

Чимён тоғларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Тошкент вилояти Чимён тоғларида 28−31 март кунларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг