Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолат жорий этгани учун узр сўради
7 декабрь 2024, 08:08

Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолат жорий этгани учун узр сўради

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль халққа мурожаат қилиб, ҳарбий ҳолат тўғрисидаги қарори учун узр сўради ва таъзим қилди. «Қарор дилхунликдан қабул қилинганди», — деган етакчи лавозимида қолиш масаласини ўз партияси ихтиёрига қолдиришини таъкидлади.

Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олганлар табиатга 65 млрд сўмдан зиёд зарар етказди
6 декабрь 2024, 22:15

Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олганлар табиатга 65 млрд сўмдан зиёд зарар етказди

Тошкент вилоятида Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида табиатга 65,3 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди. Махсус техникалар жарима майдонига жойлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилди. Йил бошида норуда материаллар қазиб олишга мораторий жорий қилинганди.

Президент «Ғелон» туристик зонасини ташкил этишга доир қарорни имзолади
6 декабрь 2024, 21:51

Президент «Ғелон» туристик зонасини ташкил этишга доир қарорни имзолади

Шаҳрисабзда «Ғелон» туристик-рекреацион зонаси аввал кўзда тутилганидан каттароқ — 2,9 минг гектар майдонда қурилади. Бу учун россиялик инвесторлардан 300 млн доллар жалб қилиш, қурилишни 2030 йилгача 3 босқичда якунлаш режалаштирилмоқда. Президент лойиҳани бажариш чора-тадбирларини белгилаб берди.

Президент Бўстонлиқда қурилаётган капсула меҳмонхонасини кўздан кечирди
6 декабрь 2024, 20:50

Президент Бўстонлиқда қурилаётган капсула меҳмонхонасини кўздан кечирди

Бўстонлиқ туманида капсула шаклидаги уйлардан иборат дам олиш маскани қурилмоқда. Президент Бахмал, Шаҳрисабз ва Бойсунда ҳам шундай капсулалар ўрнатиш кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш, бу ҳудудларга қизиқишни ошириш имконини беришини таъкидлади.

Тошкент ҳокими қишда кўчаларни қор ва муздан тозалайдиган махсус техникалар тайёргарлигини текширди
6 декабрь 2024, 20:35

Тошкент ҳокими қишда кўчаларни қор ва муздан тозалайдиган махсус техникалар тайёргарлигини текширди

Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов қишда кўчаларни қор ва муздан тозалашга мўлжалланган 305 та махсус техника имкониятлари билан танишди. 80 та қор тозаловчи, 24 та қум-туз сепувчи, вакуумли супурувчи машиналар шулар жумласидан.

Руминияда президентлик сайловининг биринчи тур натижалари бекор қилинди
6 декабрь 2024, 20:34

Руминияда президентлик сайловининг биринчи тур натижалари бекор қилинди

Руминия Конституциявий суди «жараённинг тўғрилиги ва қонунийлигини таъминлаш учун» президент сайловининг биринчи тур натижаларини бекор қилди. Янги сайлов санасини ҳукумат белгилайди. ОАВ Россия сайловга аралашгани ва биринчи тур ғолибининг тарғиботи учун кенг кўламли кампания ўтказганини ёзмоқда.

Конституция куни арафасида 483 маҳбус, жумладан, 25 хорижлик афв этилди
6 декабрь 2024, 20:08

Конституция куни арафасида 483 маҳбус, жумладан, 25 хорижлик афв этилди

Президент фармони билан жазо муддатини ўтаётган ва қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган 483 нафар шахс афв этилди. Уларнинг 107 нафари жазодан тўла озод этилди, 275 нафари — шартли. Афв этилганлар орасида 25 нафар чет эл фуқароси, 104 нафар вояга етмаганлар мавжуд.

Конституциянинг ҳар бир моддасини ўрганиш муқаддас бурч ва мезонга айланиши керак — президент
6 декабрь 2024, 19:58

Конституциянинг ҳар бир моддасини ўрганиш муқаддас бурч ва мезонга айланиши керак — президент

Конституция — «халқимизнинг ҳуқуқий тафаккури, хоҳиш-иродасининг ёрқин тимсоли», деди президент Конституция куни билан табригида. «Бу ноёб қомуснинг ҳар бир моддасини ўрганиш, уларга ҳурмат, меҳр ва эътибор билан муносабатда бўлиш барчамиз учун муқаддас бурч ва мезонга айланиши керак», — деди у.

«Президент Асадга Сурия тақдирини бирга ҳал қилишни таклиф этдик, лекин ижобий жавоб олмадик» — Эрдоған
6 декабрь 2024, 19:39

«Президент Асадга Сурия тақдирини бирга ҳал қилишни таклиф этдик, лекин ижобий жавоб олмадик» — Эрдоған

Туркия етакчиси Эрдоған Сурия президенти Башар Асадга исён билан боғлиқ вазиятни биргаликда тартибга солишни таклиф қилгани, аммо ижобий жавоб олмаганини айтди. «Идлиб, Ҳама, Ҳомс ва, албатта, мақсад Дамашқ. Мухолифатнинг юриши, умид қиламизки, муаммоларсиз давом этади», — деди у.

Янги йил муносабати билан Тошкентдан Самарқандга қўшимча «Афросиёб» қатнови йўлга қўйилади
6 декабрь 2024, 19:19

Янги йил муносабати билан Тошкентдан Самарқандга қўшимча «Афросиёб» қатнови йўлга қўйилади

Йўловчиларга қулайлик яратиш учун 15−31 декабрь ва 3−12 январь кунлари Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишидаги «Афросиёб» электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади. «Темирйўлэкспресс» ҳаракат жадвалини ҳавола қилди.

Зиёрат, заводлар ва сирли тошлар. Ғаллаорол шаҳри аҳолисининг ҳикоялари
6 декабрь 2024, 19:00

Зиёрат, заводлар ва сирли тошлар. Ғаллаорол шаҳри аҳолисининг ҳикоялари

Ўзбекистоннинг энг қадимий қишлоқларидан бирининг тарихи - Uzum Market билан махсус лойиҳада.

Жанубий Кореянинг ҳукмрон партияси президент истеъфосини қўллаб-қувватлади
6 декабрь 2024, 18:44

Жанубий Кореянинг ҳукмрон партияси президент истеъфосини қўллаб-қувватлади

Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия етакчиси президент Юн Сок Ёль ҳарбий ҳолат эълон қилиб, хавфсизлик хизматларига таниқли сиёсатчиларни, жумладан, мухолифат вакилларини ҳибсга олишни буюргани маълум бўлгач, ҳокимиятдан четлатилиши керак, деб ҳисобламоқда.

Президент Угамдаги кичик ГЭС иши билан танишди
6 декабрь 2024, 18:24

Президент Угамдаги кичик ГЭС иши билан танишди

Президент Угам дарёси бўйидаги кичик ГЭСда бўлди. Унинг қуввати 1,48 МВтни ташкил этади, бу йилига 11,8 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради. Ҳозирда дарёда иккита кичик ГЭС ишламоқда, аммо сув оқимидан такрор фойдаланиш орқали бундай станциялар сонини 10 тага етказиш мумкин.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
6 декабрь 2024, 17:35

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Халқ банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари бўлган Зафар Азимов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига биринчи ўринбосар этиб тайинланди.

Ўзбекистон ЙҲҚга 3D пиёдалар ўтиш жойлари киритилди. Энди йўллар хавфсизроқ бўладими?
6 декабрь 2024, 16:47

Ўзбекистон ЙҲҚга 3D пиёдалар ўтиш жойлари киритилди. Энди йўллар хавфсизроқ бўладими?

Ўзбекистон Йўл ҳаракати қоидаларига 3D «зебра» ва 3D баланд пиёдалар ўтиш жойлари, шунингдек, янги «Баланд пиёдалар ўтиш жойи» йўл белгиси киритилди. «Газета.uz» бу борада мутахассисларнинг фикрларини ўрганди.

Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини кўпайтиради
6 декабрь 2024, 16:02

Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини кўпайтиради

Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов туркман табиий газини Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажмини оширишга келишиб олди. Томонлар, шунингдек, яқин келажакда амалга оширилиши кутилаётган қўшма газ лойиҳаларини ҳам муҳокама қилди.

Макрон «яқин кунларда» Францияга янги бош вазир тайинлашга ваъда берди
6 декабрь 2024, 15:23

Макрон «яқин кунларда» Францияга янги бош вазир тайинлашга ваъда берди

Франция президенти Эммануэль Макрон «яқин кунларда» янги бош вазир тайинлашни ваъда қилди. У ўзининг истеъфога чиқишини истисно этди ва сиёсий инқироз учун айбни ўта ўнг ҳамда сўл партияларга тўнкади.

Вазирлик ва идораларда жамоавий спорт турлари бўйича клублар ташкил этилади
6 декабрь 2024, 15:21

Вазирлик ва идораларда жамоавий спорт турлари бўйича клублар ташкил этилади

Президент қарори билан 2025/2026 ўқув йилидан барча давлат олийгоҳларида жамоавий спорт турлари бўйича клублар ташкил этилади. Шунингдек, вазирлик ва идораларда ҳам спорт клублари фаолияти йўлга қўйилади.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (7−9 декабрь)
6 декабрь 2024, 15:15

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (7−9 декабрь)

Жеки Чан иштирокидаги «Панда операцияси», BTS RM ҳақидаги фильм ва яна тўртта кинопремьера, асал ярмаркаси, стенд-ап шоу, кўргазмалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари ҳамда уч кунлик байрам таътилида бўлиб ўтадиган бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқдаги Ugam River туристик мажмуасини бориб кўрди
6 декабрь 2024, 15:05

Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқдаги Ugam River туристик мажмуасини бориб кўрди

Президент Бўстонлиқ туманида барпо этилаётган Ugam River туристик мажмуаси билан танишди. У соҳа мутасаддиларига ҳудуд тарғиботини кенгайтириб, бундай масканларга сайёҳларни жалб этиш бўйича кўрсатмалар берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг