«Барчамиз — қайси соҳада ишламайлик, Ватан ҳимоячиси бўлишимиз зарур» — Шавкат Мирзиёев
14 январь 2025, 18:05

«Барчамиз — қайси соҳада ишламайлик, Ватан ҳимоячиси бўлишимиз зарур» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табрик йўллади. «Бугунги кунда барчамиз — қайси соҳа, қандай лавозимда ишламайлик, Ватан ҳимоячиси бўлишимиз зарур. Бу талабни даврнинг ўзи олдимизга қатъий вазифа қилиб қўймоқда ва халқимиз ҳам биздан айнан шуни кутмоқда», дейилади табрикда.

Агар сайловда ғалаба қозонмаганида, Трампни ҳокимиятни ушлаб қолишга уринишда айблашлари мумкин эди — махсус прокурор
14 январь 2025, 18:02

Агар сайловда ғалаба қозонмаганида, Трампни ҳокимиятни ушлаб қолишга уринишда айблашлари мумкин эди — махсус прокурор

2020 йилда ҳокимиятни ушлаб қолишга уриниш бўйича АҚШ сайланган президенти Дональд Трампга қарши далиллар судда айблов ҳукми чиқариш учун етарли бўларди, дейилади терговни олиб борган махсус прокурор ҳисоботида. У, шунингдек, Капитолийга бостириб кириш учун жавобгарликни Трампга юклади.

«Минтақамиз уран ва стратегик хомашёларга бой. Ҳамкорларга барча шароитларни яратиб беришга тайёрмиз» — Ўзбекистон президенти
14 январь 2025, 18:01

«Минтақамиз уран ва стратегик хомашёларга бой. Ҳамкорларга барча шароитларни яратиб беришга тайёрмиз» — Ўзбекистон президенти

Президент Ўзбекистон Марказий Осиёда «яшил» энергетика бўйича қўшма лойиҳалардан манфаатдор эканини таъкидлади. «Минтақамиз улкан уран ва ўта муҳим стратегик хомашё захираларига бой. Бу йўналишда ҳар бир хорижий ҳамкоримизга барча қулай шарт-шароитларни яратиб беришга тайёрмиз», — деди у.

Депутатлар Ўзбекистонда букмекерлик ва қимор ўйинларини қонунийлаштириш бўйича тузатишларни қабул қилди
14 январь 2025, 17:29

Депутатлар Ўзбекистонда букмекерлик ва қимор ўйинларини қонунийлаштириш бўйича тузатишларни қабул қилди

Депутатлар Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Депутат Илҳом Абдуллаев қимор ўйинларини реклама қилиш бўйича чекловлар белгиланмагунча букмекерлар фаолиятига рухсат бермаслик кераклигини таъкидлади.

Самарқандда ерусти метроси қурилиши мумкин
14 январь 2025, 17:12

Самарқандда ерусти метроси қурилиши мумкин

Самарқанд шаҳрида 6 км узунликдаги ерусти метроси қурилиши режалаштирилмоқда. Метро янги қуриладиган «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ҳудудида бўлади.

Тадбиркорлар учун бепул онлайн курслар жамланган «Кичик бизнес академияси» платформаси ишга тушди
14 январь 2025, 16:35

Тадбиркорлар учун бепул онлайн курслар жамланган «Кичик бизнес академияси» платформаси ишга тушди

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун бепул курсларга эга онлайн платформа — «Кичик бизнес академияси» ишга тушди. Дастлабки учта курсдан бизнесни «кулранг» дан «оқ ранг»га ўтказиш, ресторанни ривожлантириш ва ижтимоий тармоқларда дўконни тарғиб қилишни ўрганиш мумкин.

Ўзбекистонда қонуний такси бозори салкам 6 трлн сўмгача ўсди
14 январь 2025, 15:49

Ўзбекистонда қонуний такси бозори салкам 6 трлн сўмгача ўсди

2024 йилда Ўзбекистонда такси бозорининг ҳажми 5,89 трлн сўмга етди. Бир қатнов учун ўртача тўлов 18 456 сўмни ташкил қилди. Йил давомида деярли 320 млн саёҳат амалга оширилган бўлиб, уларнинг 23,7 фоизи карта орқали тўланган. Йўловчилар асосан Nexia, Cobalt, Lacetti автомобилларида ташилмоқда.

«АҚШ глобал рақобатда ғалаба қозонмоқда». Байден ўз ташқи сиёсатининг якунларини сарҳисоб қилди
14 январь 2025, 15:39

«АҚШ глобал рақобатда ғалаба қозонмоқда». Байден ўз ташқи сиёсатининг якунларини сарҳисоб қилди

Сўнгги тўрт йил ичида АҚШ ва унинг иттифоқчилари кучлироқ бўлди, мамлакат рақиблари эса заифлашди, деди президент Жо Байден ўз маъмуриятининг ташқи сиёсатини сарҳисоб қилар экан. «Айни пайтда Қўшма Штатлар глобал рақобатда ғолиб келмоқда», — деди у.

Салим Абдувалиев спорт курашлари ассоциацияси раҳбарлигидан кетди
14 январь 2025, 15:32

Салим Абдувалиев спорт курашлари ассоциацияси раҳбарлигидан кетди

Спорт курашлари ассоциациясига раҳбарлик қилиб келган Салим Абдувалиев лавозимдан кетди. Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ассоциация раиси этиб сайланди.

Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегаралари ўзгартирилмоқда
14 январь 2025, 15:14

Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегаралари ўзгартирилмоқда

Қонунчилик палатаси депутатлари Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Президент «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги» саммитининг очилишида иштирок этди
14 январь 2025, 15:04

Президент «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги» саммитининг очилишида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги» саммитининг очилиш маросимида иштирок этди. Тадбир кун тартибидан «яшил» иқтисодиётда инновацияларни жорий этиш, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.

Тошкентдаги президент мактаби Zayed Sustainability Prize мукофотининг «Глобал ўрта мактаблар» номинациясида ғолиб бўлди
14 январь 2025, 14:59

Тошкентдаги президент мактаби Zayed Sustainability Prize мукофотининг «Глобал ўрта мактаблар» номинациясида ғолиб бўлди

Тошкентдаги президент мактаби ёмғир сувини кундалик фойдаланиш учун қайта ишлаш лойиҳаси билан Zayed Sustainability Prize мукофотининг «Глобал ўрта мактаблар» номинациясида ғолиб бўлди. Лойиҳани амалга ошириш учун пул мукофоти — 150 минг доллар. Ғолибларни Шавкат Мирзиёев ҳам табриклади.

Ўзбекистон ва БАА ўртасида 15 та янги ҳужжат имзоланди
14 январь 2025, 14:15

Ўзбекистон ва БАА ўртасида 15 та янги ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ҳамда БАА расмийлари ва тадбиркорлари ўртасида янги шартнома ва битимлар имзоланди. Jetex компанияси билан ҳамкорликда қурилаётган «Тошкент-Шарқий» аэропортида VIP ва CIP мижозларга хизмат кўрсатиш, шунингдек, аэротакси ва VIP такси хизматларини жорий этиш лойиҳаси шулар жумласидандир.

Москвада россиялик генералнинг ўлдирилиши ишида 2 янги фигурант пайдо бўлди (асосий айбланувчи — ўзбекистонлик)
14 январь 2025, 11:48

Москвада россиялик генералнинг ўлдирилиши ишида 2 янги фигурант пайдо бўлди (асосий айбланувчи — ўзбекистонлик)

Россиялик генерал Игорь Кирилловни ўлдириш иши бўйича икки киши қўлга олинди, улар Ингушетияда туғилган. Ҳибсга олинганлар асосий айбланувчи — ўзбекистонлик Аҳмад Қурбонов учун Москва вилоятида уй ижарага олганликда гумонланмоқда.

Қатар Исроил ва ҲАМАСга сулҳ битими лойиҳасини тақдим этди
14 январь 2025, 11:19

Қатар Исроил ва ҲАМАСга сулҳ битими лойиҳасини тақдим этди

Қатар бир йилдан ортиқ давом этаётган музокаралардан сўнг Исроил ва ҲАМАСга Ғазо сектори бўйича сулҳ битими лойиҳасини тақдим этди, деб ёзмоқда Reuters. Қатар томонларга ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш тўғрисидаги битим матнини етказган.

Ўзбекистонда 500 нафар раҳбар шахсларнинг коррупцияга мойиллиги даражаси баҳоланади
14 январь 2025, 11:12

Ўзбекистонда 500 нафар раҳбар шахсларнинг коррупцияга мойиллиги даражаси баҳоланади

Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида 500 нафар раҳбарлик лавозимларда ишлаётганларнинг коррупцияга мойиллиги даражаси баҳоланиши режалаштирилган. Бундан ташқари, БМТ Коррупцияга қарши конвенцияси, халқаро ташкилотлар томонидан билдирилган тавсияларни бажарилиши мониторинг қилинади.

Хавфли маҳсулотлар ва кимёвий моддалар импорти устидан назорат кучайтирилади
14 январь 2025, 11:08

Хавфли маҳсулотлар ва кимёвий моддалар импорти устидан назорат кучайтирилади

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон ҳудудида хавфли маҳсулотлар ва кимёвий моддалар муомаласи билан боғлиқ назорат янада кучайтирилиши белгиланмоқда. Ҳужжат билан республикага импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар рўйхати тасдиқланди.

Mobiuz «Чексиз мулоқот ярим нархда» акциясини тақдим этмоқда
14 январь 2025, 11:00

Mobiuz «Чексиз мулоқот ярим нархда» акциясини тақдим этмоқда

Xotirjam тарифларига уланганлар 3 ой давомида абонент тўловига 50%, шунингдек, чиройли рақамларга чегирмалар олади.

2024 йилда Тошкент аҳолисининг Xalq nazorati’га мурожаатларининг асосий қисми УЖКХга доир бўлди
14 январь 2025, 02:08

2024 йилда Тошкент аҳолисининг Xalq nazorati’га мурожаатларининг асосий қисми УЖКХга доир бўлди

Xalq nazorati хизмати 2024 йилдаги фаолияти натижаларини тақдим этди. Тошкент аҳолиси ўтган йилгидан 1,5 карра кўп мурожаат юборди, 89,6 фоизи кўриб чиқилди ва ёпилди. Аксарияти коммунал хўжалиги муаммолари билан боғлиқ, 20 фоизи дарахт кесиш ва чиқинди, 10 фоизга яқини йўл ва тротуар ҳолатига оид.

Наманган ва Андижонда жами 3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
14 январь 2025, 01:24

Наманган ва Андижонда жами 3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Наманганнинг Чуст туманида тадбиркорлар ўзбошимчалик билан тармоққа уланиш орқали 2,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланди. Андижон шаҳрида таълим муассасаси 892 млн сўм зарар етказди. Икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг