10 ой давомида омбудсманга озодликдан маҳрум этиш жойларида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан турли тазйиқлар юзасидан 158 та шикоят келиб тушган. 14 та шикоят бўйича терговга қадар текширув тайинланган, 3 таси бўйича жиноят ишлари қўзғатилган ва 10 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилган.
Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0…-10 даража атрофида бўлади. Баъзи жойларга туман тушади.
Бухоро вилоятининг Муҳандислик институтида 4-босқич талабаси олийгоҳ ётоқхонасида уксус ичиб, ўз жонига қасд қилди. Ҳолат бўйича Бухоро шаҳар прокуратураси суриштирув ўтказмоқда.
Тошкент вилояти Қибрай туманида дарё ўртасидаги оролчада қолиб кетган эркак ФВБ ходимлари томонидан қутқарилди. У отга миниб, дарёдан ўтаётганда, жониворнинг оёғи тойиб, сувга йиқилган.
Жума куни Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюради. Ташриф давомида президент транспорт, энергетика ва туризм соҳаларида амалга оширилаётган ишлар билан танишади.
Onix турар жой мажмуаси тайёр кадастрга эга замонавий коттежларини «Янги йил» акциясида харид қилишни таклиф қилмоқда.
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи бўлган Анвар Алимов Республика эндокринология маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бош бошқармага эса Ботирбек Исабеков раҳбар в.б. бўлди.
Юнусобод туманида Matiz бетон тўсиққа урилганидан сўнг бутунлай ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.
Навоий вилояти Кармана туманида қурилиш жараёнидаги ишлар сифатсиз экани ва талабга жавоб бермаслиги сабаб 120 ўринли болалар боғчаси қурилиши тўхтатилди. Қоидабузарликлар билан бажарилган ишлар бузилди.
«Энергетика хавфсизлиги ойлиги» доирасидаги тадбирларда 2,9 мингта ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Уларда 97,1 млрд сўмлик газ қайта ҳисоб-китоб қилинди. «Ҳудудгазтаъминот» ходимлари, шунингдек, 23 та газ баллонлари «бункер»и фаолиятига чек қўйди.
7−8 декабрда Тошкентдаги Xamar санъат галереясида коллекция қўғирчоқлари ва муаллифлик ўйинчоқларининг қишки фестивали бўлиб ўтади. Усталар «Карнавал» мавзусидаги 500 дан ортиқ қўлбола қўғирчоқларни тақдим этади. Дастурда Венеция ниқоблари ва занжабилли пряниклар бўяш маҳорат дарслари ҳам мавжуд.
Самарқанднинг Иштихон туманида ертўлада жойлашган 89 та майнинг қурилмаси электр тармоғига ноқонуний уланиши оқибатида қарийб 30 млрд сўм зарар етказилди.
Ўтган ноябрь ойи одатдагидан иссиқроқ, лекин аввалги йилнинг ноябридан совуқроқ бўлди. Ой давомида ёмғир кам, аммо жадал ёғди. Умуман олганда, 2024 йилнинг куз фасли нормадан бироз илиқроқ бўлди, дея қайд этди Ўзгидромет.
Президентнинг собиқ маслаҳатчиси Музаффар Комилов яна Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори этиб тайинланди.
Термиз халқаро аэропорти ҳудудидаги ноқулай об-ҳаво ва қалин туман сабабли Тошкент — Термиз ва Термиз — Санкт-Петербург рейслари бекор қилинди. Uzbekistan Airways ҳолат жума куни ҳам давом этиши мумкинлигини таъкидлади.
Президентга автомобиль саноатининг 2025 йилги режалари тақдим қилинди. Унда BYD автомобилларининг 60 та деталини маҳаллийлаштириш ҳисобига электромобиль таннархини пасайтириш мумкинлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ҳукумати яна харажатлар чегарасига амал қилолмади, шунинг учун Қонунчилик палатаси ташқи қарз лимитини кўтарди. Йил бошида қонун билан давлат кафолати остида 5 млрд доллардан ортиқ маблағ жалб қилиш тақиқланган бўлса, энди бу чегара 7,3 млрд долларгача оширилди.
Туркиянинг Klimasan компанияси Artel билан стратегик келишув имзолади. Ҳамкорлик доирасида совиткичларнинг учта янги моделлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
«Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқарув раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Одил Темиров «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбари этиб тайинланди.
Декабрь ойида шанба ва якшанба кунларидан ташқари Ўзбекистон фуқаролари учун президент фармони ва Меҳнат кодексига мувофиқ 3 та қўшимча дам олиш куни белгиланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг