ЕИ Россияга «икки мақсадли» технологияларга эга техникалар олишга ёрдам берадиган давлатларга савдо чекловларини жорий этишни режалаштирмоқда. Гап, хусусан, ЕИдан Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга экспорт қилинаётган кир ювиш машиналари, эски автомобиллар ва фотокамералар ҳақида бормоқда.
Тошкентнинг Олмазор туманида 17 минг абонент юқори вольтли подстанциядаги авария туфайли икки кундан ортиқ вақт давомида электр таъминотисиз қолди. Бунинг натижасида сув таъминотида ҳам узилишлар юзага келди. Аварияни бартараф этишга электр тармоқларининг 84 нафар ходими жалб қилинди.
Собиқ Тошкент маданият бош бошқармаси раҳбарлари ўтган йили 20 млрд сўмлик фестивалларни тендерсиз ўтказиш бўйича шартномалар имзолаган. Бундан ташқари, фестиваллар давомида 8 млрд сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинган, дея хабар қилди Бош прокуратура хабарида.
«Ташаббусли бюджет» лойиҳасига Face ID орқали овоз бериш, бахтли мамлакатлар рейтингида 54-ўринда тушган Ўзбекистон, 2 фуқарони пичоқлаб, ёқиб юборган эркак, ногиронлиги бўлган шахсларга аукционда ер сотиб олиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Президент Администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева АҚШга ташрифи чоғида Америка «Тинчлик корпуси» кўнгиллиларининг Ўзбекистондаги фаолиятини қайта тиклаш ҳамда гендер тенглигини биргаликда тарғиб қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Афзал Ирматов ҳибсга олинди. Ҳозирда унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
5 майдан Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси Иркутск-Фарғона йўналиши бўйича парвозларни тиклайди. Қатновлар 2021 йилда тўхтатилганди.
Истанбулда эркак бирга яшаб келган ўзбекистонлик аёлни тош билан ўлдириб, жасадни бўлаклаб ташлади. Можаро эркак олган қарз туфайли келиб чиққан.
Аманбай Сагидуллаев («Алға Қарақалпақстан» партияси етакчиси, Норвегияда яшайди) ва Ниетбай Уразбаев (Қозоғистондаги қорақалпоқ диаспораси вакили) Нукус воқеалари бўйича жиноий ишда айбланмоқда. Суд уларнинг иштирокисиз бўлиб ўтяпти.
Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларга жавобан Солиқ қўмитаси Ўзбекистонда Yandex Go хизмати қандай тартибга солингани, хизматлар кўрсатишдан тушган даромад тақсимоти, компания ва такси хизмати қанча солиқ тўлаши ҳақида маълумот берди.
«Ташаббусли бюджет» лойиҳасида барча маҳаллалар учун тенг имконият яратиш мақсадида Face ID орқали овоз бериш тизими жорий этилади. У SMS орқали берилган 5−10 овозга тенглаштирилади. Қолаверса, кам аҳолили маҳалла лойиҳалари учун кўпайтириш коэффициенти қўллаш амалиёти кўриб чиқилади.
Спорт инфратузилмаси ривожланмаган маҳаллаларда спорт майдончаларини қуриш вазифаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 13-сонли жазони ижро этиш муассасасига юклатилиши мумкин. Бу бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ўзбекистон фанлар академияси катта ёшдаги эркаклардаги простата бези ракини самарали даволовчи дори ишлаб чиқарилганини маълум қилди.
Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда 6 марта 6−8 балли зилзила рўй берган. Уларда жами 16 киши вафот этган, 54 киши жабрланган. Иқтисодий зарар миқдори 84 млрд сўмни ташкил қилган.
Фаррух Бобоев Мактабгача таълим агентлиги директорига биринчи ўринбосар, Оятилло Рахматиллаев ва Нодир Муслитдинов эса ўринбосарлар этиб тайинланди.
Янгийўл туманида эркак ижарага берилган ер майдонлари учун ҳақ талаб қилган икки нафар фирма ходимини пичоқлаб ўлдириб, ёқиб юборди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди.
Ҳукумат қарори билан ногиронлиги бўлган шахсларга аукцион орқали ер сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тасдиқланди. Харид харажатларига қараб улар БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда компенсация олиши мумкин.
Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Бектош Сайипов Қашқадарё вилоятига прокурор этиб тайинланди.
Кўк сомса, бичак, қатламали хамирдан қилинган пишлоқ ва кўкатли ўрамалар, қатлама, «Пирамида» сомсаси ва бошқалар — Zira.uz баҳорий мавсум учун осон тайёрланадиган кўкатли пишириқлар рўйхатини тақдим этади.
Тижорат банклари 25 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 425 — 11 470 сўм.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг