Президент Бўстонлиқдаги «Чорвоқ дарвозаси» лойиҳаси билан танишди
6 декабрь 2024, 14:17

Президент Бўстонлиқдаги «Чорвоқ дарвозаси» лойиҳаси билан танишди

Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқ туманига ташриф буюриб, «Чорвоқ дарвозаси» лойиҳаси билан танишди. 25 гектар майдондаги сайёҳлик мажмуасида 16 та кўп қаватли уй, 3 та меҳмонхона, 2 та супермаркет, шунингдек, Чирчиқ дарёси устидан шишали кўприк қуриш режа қилинмоқда.

«Ўзавтосаноат» раҳбари — маҳаллийлаштириш, миллионта иш ўрни яратиш ва ривожланиш стратегияси ҳақида
6 декабрь 2024, 13:20

«Ўзавтосаноат» раҳбари — маҳаллийлаштириш, миллионта иш ўрни яратиш ва ривожланиш стратегияси ҳақида

«Ўзавтосаноат» раҳбари 2030 йилга бориб маҳаллийлаштириш ҳисобига импортни 500 млн долларга қисқартириш ва миллиондан ортиқ иш ўрни яратишни режа қилаётганини маълум қилди. «Шунча йилдан бери давлат қўллаб келмоқда, унинг ривожида салмоғимизни кўпайтириш бўйича вазифалар қўйилган», — деди у.

Тошкент ва Хўжакент оралиғидаги темирйўлга туташ майдонлар 2025 йилги реновация дастурига киритилади
6 декабрь 2024, 13:17

Тошкент ва Хўжакент оралиғидаги темирйўлга туташ майдонлар 2025 йилги реновация дастурига киритилади

Президент янги электропоездда Тошкентдан Хўжакентга сафар қилиб, темирйўлга туташ майдонларни 2025 йилги реновация дастурига киритиш бўйича топшириқ берди. У йўналишдаги эгри қисмларни тўғри қилиб қайта қуриш орқали кунлик экспресс поездлар қатновини кўпайтириш кераклигини таъкидлади.

Омбудсманга маҳкумлардан 10 ой давомида тазйиқ ҳолатлари юзасидан 158 та шикоят келиб тушган
6 декабрь 2024, 13:09

Омбудсманга маҳкумлардан 10 ой давомида тазйиқ ҳолатлари юзасидан 158 та шикоят келиб тушган

10 ой давомида омбудсманга озодликдан маҳрум этиш жойларида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан турли тазйиқлар юзасидан 158 та шикоят келиб тушган. 14 та шикоят бўйича терговга қадар текширув тайинланган, 3 таси бўйича жиноят ишлари қўзғатилган ва 10 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилган.

Дам олиш кунлари айрим жойларда қор ёғади
6 декабрь 2024, 11:39

Дам олиш кунлари айрим жойларда қор ёғади

Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0…-10 даража атрофида бўлади. Баъзи жойларга туман тушади.

Бухоро вилоятида 23 ёшли талаба қиз уксус ичиб, ўз жонига қасд қилди
6 декабрь 2024, 11:22

Бухоро вилоятида 23 ёшли талаба қиз уксус ичиб, ўз жонига қасд қилди

Бухоро вилоятининг Муҳандислик институтида 4-босқич талабаси олийгоҳ ётоқхонасида уксус ичиб, ўз жонига қасд қилди. Ҳолат бўйича Бухоро шаҳар прокуратураси суриштирув ўтказмоқда.

Чирчиқ дарёсидаги оролчада қолиб кетган эркак қутқариб олинди
6 декабрь 2024, 11:19

Чирчиқ дарёсидаги оролчада қолиб кетган эркак қутқариб олинди

Тошкент вилояти Қибрай туманида дарё ўртасидаги оролчада қолиб кетган эркак ФВБ ходимлари томонидан қутқарилди. У отга миниб, дарёдан ўтаётганда, жониворнинг оёғи тойиб, сувга йиқилган.

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюради
6 декабрь 2024, 11:10

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюради

Жума куни Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюради. Ташриф давомида президент транспорт, энергетика ва туризм соҳаларида амалга оширилаётган ишлар билан танишади.

Onix коттежларини 10% бошланғич тўлов билан имтиёзли ипотека хизмати асосида тақдим этмоқда
6 декабрь 2024, 11:00

Onix коттежларини 10% бошланғич тўлов билан имтиёзли ипотека хизмати асосида тақдим этмоқда

Onix турар жой мажмуаси тайёр кадастрга эга замонавий коттежларини «Янги йил» акциясида харид қилишни таклиф қилмоқда.

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва Эндокринология марказига янги раҳбарлар тайинланди
6 декабрь 2024, 10:40

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва Эндокринология марказига янги раҳбарлар тайинланди

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи бўлган Анвар Алимов Республика эндокринология маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бош бошқармага эса Ботирбек Исабеков раҳбар в.б. бўлди.

Тошкентда Matiz ёниб кетди
6 декабрь 2024, 10:07

Тошкентда Matiz ёниб кетди

Юнусобод туманида Matiz бетон тўсиққа урилганидан сўнг бутунлай ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.

Навоийда сифатсиз ишлар сабаб болалар боғчаси қурилиши тўхтатилди
6 декабрь 2024, 00:20

Навоийда сифатсиз ишлар сабаб болалар боғчаси қурилиши тўхтатилди

Навоий вилояти Кармана туманида қурилиш жараёнидаги ишлар сифатсиз экани ва талабга жавоб бермаслиги сабаб 120 ўринли болалар боғчаси қурилиши тўхтатилди. Қоидабузарликлар билан бажарилган ишлар бузилди.

Ноябрда Ўзбекистон бўйлаб жами 97 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
6 декабрь 2024, 00:03

Ноябрда Ўзбекистон бўйлаб жами 97 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

«Энергетика хавфсизлиги ойлиги» доирасидаги тадбирларда 2,9 мингта ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Уларда 97,1 млрд сўмлик газ қайта ҳисоб-китоб қилинди. «Ҳудудгазтаъминот» ходимлари, шунингдек, 23 та газ баллонлари «бункер»и фаолиятига чек қўйди.

Тошкентда муаллифлик қўғирчоқлари ва ўйинчоқларининг «Қўғирчоқлар уйи» қишки фестивали ўтказилади
5 декабрь 2024, 23:37

Тошкентда муаллифлик қўғирчоқлари ва ўйинчоқларининг «Қўғирчоқлар уйи» қишки фестивали ўтказилади

7−8 декабрда Тошкентдаги Xamar санъат галереясида коллекция қўғирчоқлари ва муаллифлик ўйинчоқларининг қишки фестивали бўлиб ўтади. Усталар «Карнавал» мавзусидаги 500 дан ортиқ қўлбола қўғирчоқларни тақдим этади. Дастурда Венеция ниқоблари ва занжабилли пряниклар бўяш маҳорат дарслари ҳам мавжуд.

Самарқандда майнинг ферма қарийб 30 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
5 декабрь 2024, 23:14

Самарқандда майнинг ферма қарийб 30 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Самарқанднинг Иштихон туманида ертўлада жойлашган 89 та майнинг қурилмаси электр тармоғига ноқонуний уланиши оқибатида қарийб 30 млрд сўм зарар етказилди.

Куз мавсуми одатдагидан бироз илиқроқ бўлди — Ўзгидромет
5 декабрь 2024, 22:54

Куз мавсуми одатдагидан бироз илиқроқ бўлди — Ўзгидромет

Ўтган ноябрь ойи одатдагидан иссиқроқ, лекин аввалги йилнинг ноябридан совуқроқ бўлди. Ой давомида ёмғир кам, аммо жадал ёғди. Умуман олганда, 2024 йилнинг куз фасли нормадан бироз илиқроқ бўлди, дея қайд этди Ўзгидромет.

Музаффар Комилов яна Ислом академиясига раҳбар бўлди
5 декабрь 2024, 22:38

Музаффар Комилов яна Ислом академиясига раҳбар бўлди

Президентнинг собиқ маслаҳатчиси Музаффар Комилов яна Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори этиб тайинланди.

Термизда қалин туман туфайли иккита рейс бекор қилинди
5 декабрь 2024, 22:24

Термизда қалин туман туфайли иккита рейс бекор қилинди

Термиз халқаро аэропорти ҳудудидаги ноқулай об-ҳаво ва қалин туман сабабли Тошкент — Термиз ва Термиз — Санкт-Петербург рейслари бекор қилинди. Uzbekistan Airways ҳолат жума куни ҳам давом этиши мумкинлигини таъкидлади.

BYD электромобиллари деталларини маҳаллийлаштириш ҳисобига таннархни пасайтириш режалаштирилмоқда
5 декабрь 2024, 18:20

BYD электромобиллари деталларини маҳаллийлаштириш ҳисобига таннархни пасайтириш режалаштирилмоқда

Президентга автомобиль саноатининг 2025 йилги режалари тақдим қилинди. Унда BYD автомобилларининг 60 та деталини маҳаллийлаштириш ҳисобига электромобиль таннархини пасайтириш мумкинлиги қайд этилди.

Депутатлар ташқи қарзлар лимитини оширишни маъқуллади, ҳукумат яна харажатлар чегарасидан чиқиб кетди
5 декабрь 2024, 17:56

Депутатлар ташқи қарзлар лимитини оширишни маъқуллади, ҳукумат яна харажатлар чегарасидан чиқиб кетди

Ўзбекистон ҳукумати яна харажатлар чегарасига амал қилолмади, шунинг учун Қонунчилик палатаси ташқи қарз лимитини кўтарди. Йил бошида қонун билан давлат кафолати остида 5 млрд доллардан ортиқ маблағ жалб қилиш тақиқланган бўлса, энди бу чегара 7,3 млрд долларгача оширилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг