Тошкент шаҳрида автобусда устидаги кийимини ечган аёлни ҳақоратлаб, юзига туфлаган эркак 10 суткага қамалди.
Криминология тадқиқот институтида электрон браслет қурилмаси ва унинг дастурий таъминоти тайёрланди. Қурилмани ишлаб чиқариш ҳамда тижоратлаштириш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Ўзбекистонда термитлар ёки бошқа ҳашаротлар туфайли зарарланган уйларда яшовчиларга давлат томонидан янги уй-жой берилади. ЯИДХПда уй-жойларни баҳолаш ва яшаш учун яроқсиз деб топиш хизмати йўлга қўйилди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль парламентнинг шу мазмундаги овоз беришидан сўнг мамлакатда аввал эълон қилинган ҳарбий ҳолатни бекор қилишини айтди. Юннинг қарори Сеулда норозиликлар ва унга нисбатан импичмент чақирувларига сабаб бўлди.
Сўм кетма-кет тўртинчи ой долларга нисбатан бироз қадрсизланди. Ноябрь охирида доллар деярли 91 сўмга (+0,71%) мустаҳкамланди. Умуман олганда, йил бошидан буён миллий валюта ўтган йилнинг шу давридаги 9,5% га нисбатан атиги 4,3% девальвацияга учради.
Миграция агентлиги ва Kalyon Insaat турк қурилиш компанияси 1410 нафар Ўзбекистон фуқаросини Туркиядаги йирик лойиҳаларга ишга жойлаштиришга келишиб олди. Дастлабки 20 мутахассис ишга киришиш учун Истанбулга жўнаб кетди.
2027 йилда қиличбозлик бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати Тошкентда бўлиб ўтади. Мусобақа 2028 йилги Лос-Анжелес Олимпиадасига саралашда муҳим босқич бўлади.
Президентга Фарғона вилоятини ривожлантириш бўйича режалар тақдим этилди. Келаси йилда вилоятга 3,7 млрд доллар инвестиция жалб этиш, экспорт ҳажмини 1,5 млрд долларга етказиш режалаштирилмоқда. Тожикистон билан чегарадош Бешариқ туманида Термиздаги каби савдо-логистика маркази қурилиши бошланди.
Тошкентдаги 214- ва 65-мактабларда вирусли гепатит билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Санэпидқўм ходимлари текширувида мактабларнинг санитария ҳолати талабга жавоб бермаслиги аниқланди, раҳбариятга нисбатан маъмурий баённома тузилди. Бу каби ҳолатлар аввал бошқа мактабларда ҳам кузатилган.
Корея Республикаси парламенти мамлакатда ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берди. 300 депутатдан 190 нафари президент қарорига қарши овоз берди. Парламент биноси олдида одамлар йиғилган. Ҳарбийлар парламент биносини тарк эта бошлади.
Туман туфайли «Тошкент» халқаро аэропортида самолётларни қабул қилишда чекловлар жорий этилди. Тўртта самолёт Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилди, яна бири — Бухорога.
Грузия Конституциявий суди президент ва мухолифатнинг октябрь ойида бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларини кўплаб қоидабузарликлар туфайли бекор қилишни талаб қилган даъволарини рад этди. Қарор тўққиз судьянинг етти нафари томонидан қўллаб-қувватланди. Мамлакатда намойишлар давом этмоқда.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль конституциявий тартибни «коммунистик кучлар»дан ҳимоя қилиш учун ҳарбий ҳолат эълон қилди. У бундай чорани мухолифатнинг ҳаракатлари туфайли қўллаганини айтди, унинг сўзларига кўра, мухолифат мамлакатни инқирозга олиб кирмоқчи.
Германия халқаро ҳамкорлик жамияти яшил мастер-режаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистонга 9 млн евро миқдорида грант ажратади. Бу бўйича мамлакат Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда жамият ўртасида келишув имзоланди.
НАТО аъзолари орасида Украинани иттифоққа таклиф қилиш учун зарур бўлган «консенсус белгилари йўқ», деб ёзади Reuters. Украина ТИВ мамлакат блок аъзолигига «ҳеч қандай муқобил ёки ўрнини босувчи» аъзоликни қабул қилмаслигини билдирди ва Будапешт меморандумининг «аччиқ тажрибаси»ни эслатди.
RISE Research тадқиқоти натижаларига кўра, Ўзбекистон криптоактивларни қабул қилиш бўйича глобал индексда Марказий Осиё ва Кавказда биринчи ўринни эгаллаб турибди. 2023 йили ярим млн фуқаро криптоактивларга эгалик қилган, криптоиндустриядаги провайдерларнинг айланмаси эса млрд доллардан ошган.
Бухоронинг тарихий қисмида скутерлар, мопедлар, велосипедлар ва бошқа шахсий ҳаракатланиш воситаларида ҳаракатланиш энди маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Тегишли ҳудудларга йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан огоҳлантирувчи йўл белгилари ўрнатилмоқда.
Ўзбекистон беш йилда 2 млн гектардан ортиқ деградацияга учраган ерларни тиклаши керак, дея таъкидлади экология вазири Азиз Абдуҳакимов. Унинг айтишича, бундай лойиҳалар катта молиявий ресурслар талаб қилади. Вазир COP16 доирасида халқаро молиялаштиришни осонлаштириш бўйича таклифларини билдирди.
Германия канцлери Олаф Шольц 2,5 йил ичида Украинага қилган илк ташрифи чоғида мамлакатга 650 млн евролик қўшимча ҳарбий ёрдам етказиб берилишини эълон қилди. Шунингдек, Киевдан Путинга мурожаат қилиб, Германия Украинани қўллаб-қувватлаши сусаймаслигини таъкидлади.
SUN турар жой мажмуасининг клуб формати пойтахтнинг нуфузли туманида минимал маблағлар билан уй-жой сотиб олиш учун ноёб таклифни тақдим этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг