АҚШда «Оскар» мукофотининг 95-маросимида Брендан Фрейзер энг яхши актёр («Кит»), Мишел Ео («Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан») эса йилнинг энг яхши актрисаси деб эълон қилинди. Энг яхши бадиий фильм «Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан», энг яхши ҳужжатли фильм эса «Навальний» кинокартинаси бўлди.
ПМТИ ўтказган сўровга кўра, ёш оилалар даромадининг кўпроқ қисмини қарз тўлашга сарфлаётганини маълум қилган. Ўзбекистонда инсонларнинг даромадлари 30 ёшгача тез ўсиши, энг юқори нуқтаси тахминан 30−50 ёш оралиғида сақланиб туриши ва 60 ёшдан сўнг кескин пасайиши аниқланган.
Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида 2 та йирик чинор номаълум шахслар томонидан ёқиб кетилди. Экобошқарма ҳолатни ўрганмоқда. «Дарахтлар қурилиш учун ёқилгани ҳақидаги тахминлар ҳақиқатга мос эмас», — дея изоҳ берди бошқарма.
Ўзбекистонлик велопойгачи Янина Кускова Италияда ўтказилган велошоссе бўйича кўпкунлик пойгада кумуш медалга эга чиқди. Спортчи, шунингдек, мусобақанинг «Энг яхши ёш пойгачиси» деб топилди.
13 март куни президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради. Давлат раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади, саноат ва қишлоқ хўжалиги билан танишади, ҳарбий масканларда ҳам бўлади.
Каттақўрғонлик аёл қизига ўқитувчи тегажоғлик қилганини айтганди. Суд бунинг туҳмат эканини билдириб, аёл ва ўқитувчи билан ёқалашган қизнинг отасига жарима белгилади.
Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиш тартиби белгиланди. Унга кўра, амалдорлар Ўзбекистондаги хизмат сафарлари ва тадбирларда совға олиши мумкин эмас. Хорижда олинган совға қиймати 1,2 млн сўмдан кўп бўлса, у давлат органи балансига кирим қилинади.
Тижорат банклари 13 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 340 — 11 380 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 420 — 11 460 сўм.
Фарғонада 14 ёшли қиз ўзини 16 қаватли уйнинг томидан ташламоқчи бўлди. Уни ИИБ ва ФВВ ходимлари томдан соғ-омон тушириб олди. Воқеага қизнинг ўгай отаси билан жанжаллашиб қолгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Ўзбекистон ҳарбийлари Покистонда ўтказилган «Жамоавий руҳ» 6-халқаро армия ўйинларида қаторасига учинчи марта ғолиб бўлди. Кейинги ўринларни Саудия Арабистони, Қозоғистон ва Таиланд жамоаларига насиб этди.
ССВ раҳбари Амрилло Иноятов ўтказган ҳайъат йиғилишида O‘zmedimpeks компанияси директори, Болалар миллий тиббиёт маркази директори в.б. ва бошқармалар бошлиқлари ишдан олинди. Бунга уларнинг топшириқларни ўз вақтида бажармагани ва йўналишида етарли натижа кўрсатмагани сабаб бўлган.
Ўзбекистон 20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси футболчилари австралиялик рақибларини мағлуб этиб, Осиё кубоги ярим финалига йўл олди. Қолаверса, терма жамоа жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
2019−2020 йилларда «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси бўлган Баҳодиржон Сидиқов яна компанияга раҳбар бўлди.
ССВ вайнер Фарҳод Маннопов ўлими бўйича лаборатор таҳлил ва МСКТ текширувлари натижаларини эълон қилди. Айтилишича, беморга риносептопластика амалиёти учун наркоз берилган, бироқ операция даврида аҳволи ёмонлашиб, ўлим қайд этилган. Ҳозирда Star Med Center клиникаси фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Тошкентда рельсдан чиқиб кетган юк поезди вагонлари, яна чанг бўрони, ҳали ҳам шоҳсупада турган 47 ёшли атлет Оксана Чусовитина, МИБнинг янги раҳбари, бош вазирга матбуот котиби, Бухорода автобусда қизга тегажоғлик қилган йигитнинг 15 суткага қамалгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Тошкентда Changan юк машинаси йўл четида турган Matiz, сўнгра Cobalt билан тўқнашди. Ҳодиса натижасида Matiz’нинг икки йўловчиси ҳалок бўлди.
Европа Иттифоқи илғор Европа технологиялари ва Россия Украинада ҳарбий мақсадларда фойдаланиши мумкин бўлган бошқа товарлар импортини кескин оширган давлатларга мурожаат қилишни режалаштирмоқда. Гап Туркия, БАА ҳамда Шарқий Европа ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.
Бўка туманидан юнон маъбудаси тасвири туширилган кўза топилди. Унинг милоддан аввалги III асрга тегишли экани айтилмоқда.
47 ёшли атлет Оксана Чусовитина Бокуда ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг 3-босқичида кумуш медалга эга чиқди. Бунгача ўтган 2 босқичда у 2 та бронза медалига сазовор бўлганди.
2023 йилда давлат активларини хусусийлаштириш Ўзбекистон давлат бюджетига 10 трлн сўм даромад келтиради, деб тахмин қилмоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги. Бу олдинги йилги прогнозга нисбатан 66,6 фоизга кўп. Даромадлар давлат бюджети тақчиллигини қоплашга йўналтирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг