Бекзод Мираҳмедов Ўзбекистонда илк бор халқаро инглиз тилини баҳолаш тизими (IELTS)дан максимал 9 баллни қўлга киритди.
Сенат энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш учун жавобгарликни кучайтирувчи қонунни маъқуллади. Қонун билан улардан тижорат мақсадларида қонунга зид равишда фойдаланиш ўғрилик деб баҳоланмоқда. Бунинг учун маъмурий жавобгарликни кўриб чиқиш ваколати Ўзэнергоинспекциядан судларга берилади.
4 мартдан Кавказ ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади. Айрим жойларда ёмғир ёғади, бироқ ҳарорат +19…+21 даражани ташкил этади. Шамол кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Хитойнинг Yutong Bus компанияси Тошкентга 800 та автобус, шу жумладан 300 та электробус етказиб бериш бошланганини маълум қилди. Етказиб бериш босқичма-босқич амалга оширилади.
Yandex Go такси хизматининг Ўзбекистондаги фаолияти туфайли монополияга қарши орган ва Солиқ қўмитаси танқидга учради. Рақобатни ривожлантириш қўмитаси «Яндекс.Такси» ва бошқа хорижий хизматларнинг рўйхатдан ўтмагани монополияга қарши тартибга солишда қийинчиликлар туғдираётганини тан олди.
Миробод туманида 93-сонли ва 617-сонли автобус ҳайдовчилари ҳам йўловчи талашиб жанжаллашди. Аввалроқ муштлашган икки ҳайдовчи 7 суткага қамалганди.
«Аэрофлот» авиакомпаниясининг Деҳлидан Москвага учаётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди. Бунга аппендицит хуружига учраган Ҳиндистон фуқароси сабаб бўлган. У тиббий муассасага ётқизилган.
«Халқ банки»нинг Ховос филиалида 3,8 млрд сўм талон-торож қилингани айтилмоқда. ДХХ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, банкнинг бир нафар масъули қамоққа олинганини маълум қилди.
Тижорат банклари 3 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 345 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 370 — 11 420 сўм.
Ўзгидромет 5−10 март кунлари 9 та вилоятда ҳамда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Шунингдек, айрим ҳудудларда шамол тезлиги 25 метр секундгача кучайиши мумкин.
Февраль ойида 23,2 млрд сўмлик ёки 258 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг миқдордаги электрдан ноқонуний фойдаланилди. Январда кўрсаткич 5,6 млрд сўм ёки 33 мингдан ортиқ хонадон истеъмолини ташкил этганди.
Август ойидан Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси Деҳли ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди. Мунтазам рейслар ҳафтасига 4 марта амалга оширилади.
Франциянинг Montagne et Neige Développement компанияси Чимёнда гондол ва маятник типидаги осма йўллар, 11 та тоғ-чанғи йўлаклари, ёзги ва қишки аттракционлар, шунингдек, 6 минг сайёҳга мўлжалланган меҳмонхона ва коттежлардан иборат умуммавсумий дам олиш маскани қуриш бўйича тендерда ғолиб чиқди.
Маданият вазири ўринбосаридан «тарбиявий соат», Россия-Украина уруши ҳақида гапирган АҚШ давлат котиби, илиқ ва ёмғирли ўтадиган март ойи, тиббиёт ходимларига қонунга зид қаршилик учун жарима, педагоглар фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Диний қўшиқ — нашида учун 5 йилга қамалган 22 ёшли талаба Сардор Раҳмонқулов озодликка чиқди. Тошкент суди ҳукмни шартли жазога алмаштирди.
Президент 2023−2025 йилларда ислоҳ қилиш ва операцион самарадорлигини ошириш режалаштирилган 31 та давлат улуши бўлган корхона рўйхатини тасдиқлади. Улар орасида НКМК, ОКМК, «Ўзбеккўмир» ва «Ўзбекнефтгаз» бор. Давлат улушлари Стратегик ислоҳотлар агентлигига, бошқарув эса UzAssets`га топширилади.
Россия «ФСБ» Брянск вилоятининг Климовский туманида «давлат чегарасини бузган қуролли украина миллатчиларини йўқ қилиш чоралари кўрилаётганини» маълум қилди. Шунингдек, Россия кўнгиллилар корпуси видеоси пайдо бўлди. Видеода ўз ватанларини озод қилиш учун келганликлари эълон қилинган.
Сенат импорт қилинадиган товарларга истеъмол кредитлари тақдим этишга рухсат берувчи қонунни маъқуллади (ҳозир ушбу турдаги кредит фақат маҳаллий автомобиллар ва маиший техника учун берилади). Ҳужжат президент томонидан имзоланиши керак.
Ўзбекистонда педагогларнинг ишига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Уларни такрор маъмурий меҳнатга жалб қилганлар БҲМнинг 150−200 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Durable Beton компанияси UzBuild 2023 халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда. Бу сафар компания ўзининг янги маҳсулоти — Constant кимёвий қўшимчасининг тақдимотини ўтказди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг