Сенат импорт қилинадиган товарларга истеъмол кредитлари тақдим этишга рухсат берувчи қонунни маъқуллади (ҳозир ушбу турдаги кредит фақат маҳаллий автомобиллар ва маиший техника учун берилади). Ҳужжат президент томонидан имзоланиши керак.
Ўзбекистонда педагогларнинг ишига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Уларни такрор маъмурий меҳнатга жалб қилганлар БҲМнинг 150−200 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Durable Beton компанияси UzBuild 2023 халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда. Бу сафар компания ўзининг янги маҳсулоти — Constant кимёвий қўшимчасининг тақдимотини ўтказди.
Франциянинг Тулуза шаҳридаги Фуқаролик миллий авиацияси институтида буюк астроном ва олим Мирзо Улуғбек ҳайкали очилди. Қолаверса, ботаника боғи ҳудудида «Ўзбек боғи»нинг очилиш маросими ҳам ўтказилди.
Даниянинг Maersk Air Cargo юк авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди. Компания бошида ҳафтасига 6 марта рейсларни амалга оширади. Илк парвоз 20 мартга белгиланган.
Олий Мажлис сенаторлари томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонун маъқулланди. Сенаторларнинг фикрига кўра, мазкур қонуннинг қабул қилиниши рақобатга қарши ҳаракатларнинг камайишига, товарларнинг эркин ҳаракатланишига, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришга ҳуқуқий асос яратади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қўшилмаслик ҳаракати саммитидаги нутқида ташкилот аъзоларининг БМТ Хавфсизлик кенгашида доимий ўрни бўлиши кераклиги ҳақида гапирди.
Сенаторлар тиббиёт ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарликни жорий этишни маъқуллади — БҲМнинг 5−10 миқдорида жарима ёки 15 суткагача қамоқ. Аввалроқ ССВ шифокорларга қилинган ҳужумни жиноий жавобгарликка тортишни таклиф қилганди.
Қорақалпоғистонда Жўқорғи Кенес томонидан жамоат транспортларининг аномал совуқ даврида (12−31 январь кунлари оралиғида) метан ўрнига Аи-80 маркали бензин фойдалангани бўйича юзага келган харажатлар қоплаб берилади. Бунда транспорт хизматини кўрсатувчи 81 корхона ўз ҳужжатларини топширган.
Тошкентдаги барча мактабларга ички ишлар ходимлари бириктирилади. Улар кун давомида муассаса ҳудуди ва унинг атрофидаги кўчаларда патруллик қилади. Пойтахт ИИББнинг қайд этишича, бу ота-оналарнинг бола ўғирлаш ҳақидаги миш-мишлар бўйича хавотирларига жавобан профилактик чора ҳисобланади.
Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашганди. Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди қарори билан фуқаролар осойишталигини бузиб, майда безорилик содир қилгани учун уларнинг ҳар бирига 7 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов 24 февралда «Ўзбекконцерт»да йиғилиш ўтказди. У ўз чиқишида хонандаларнинг маданиятсизлиги ва савиясиз ижодини танқид қилган, Умра зиёратидан пиар йўлида фойдаланаётган ва фарзандини ҳужрага топширган санъаткорлар ҳақида гапирган.
Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб тадбиркорларга нисбатан янги жазо турларини жорий этишга 3 йиллик мораторий ўрнатилади. Савдо қоидаларини бузишни декриминаллаштириш режалаштирилмоқда.
2024 йилдан ўз вақтида олинмаган пенсия пулини олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ой давр учун пул тўлаб берилади. Қонунчиликка кўра, аввал бу муддат 12 ойдан ошмасди.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Остонада берган интервьюсида айтишича, АҚШ Марказий Осиё мамлакатларига хавфсизлик, иқтисодий фаровонлик ва жамият барқарорлигини ошириш имкониятларини яратишда ёрдам бермоқда. Бунинг учун кучли институтлар, жумладан эркин ОАВ ва фуқаролик жамияти керак, дейди у.
ISH.UZ мутахассислари ходимлар билан ишлаш жараёнида нималарга эътибор бериш кераклиги ва асосий муаммоларни ҳал қилиш усуллари ҳақида сўзлаб бердилар.
Шаҳрисабз шаҳрида 2 фуқаро ички ишлар ходимларининг махсус кийимини кийиб, видео суратга олди. Унда ЙПХ ходими пора олаётган жараён акс этган. Суд йигитларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳри ва Фарғона, Наманган вилоятларида коррупция ва фирибгарликда гумонланган мансабдорларни қўлга олди. Улар фуқаролардан 5−10 минг доллар олаётган вақтларида ушлангани айтилмоқда.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россия-Украина уруши Путиннинг биргина қарори билан якунланиши мумкинлигини билдирди. Шунингдек, Хитойни Россия ташвиқотини илгари суриб, халқаро ташкилотларда унинг манфаатларини ҳимоя қилишда айблади.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдони диверсификация қилиш ва ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади. У, шунингдек, минтақа давлатлари Россиянинг санкцияларни айланиб ўтиши борасидаги ҳаракатларини олдини олиш борасидаги фаолиятини эътироф этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг