Юқори Чирчиқ туманида аҳолининг жами 9 бош қўйи ва 2 бош бузоғини ўғирлаган 6 киши ушланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
2022 йилда Россиянинг озиқ-овқат маҳсулотларини хорижга етказиб бериш ҳажми 12 фоизга ошгани, Эронда ҳижоб ўрамаган аёлларни жаримага тортувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани, Қатарда ҳашаротли таомларни сотиш тақиқлангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Тириги эмас, ўлиги танилган 12 ёшли қиз воқеаси, Тошкентда очилган газ «заправка»лар рўйхати, Нукус воқеалари бўйича навбатдаги суд, ЕОИИ мамлакатлари билан ташувларни соддалаштиришга интилаётган Ўзбекистон, диний қўшиқ тарқатиб 5 йилга қамалган йигит ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг фикрича, Ғарб давлатлари «навбатдаги Украина» роли учун Молдовани кўриб чиқмоқда. Кишинёв вазирнинг «таҳдидли риторикасини» қоралаб, «Молдова ўз келажагини танлади ва бу келажак эркин дунёнинг бир қисми бўлишини» таъкидлади.
Қорақалпоғистон воқеаларининг яна 39 нафар иштирокчиси устидан суд жараёни 6 февралда бошланади. Айбланувчилар ЖКнинг «талончилик», «оммавий тартибсизликлар», «ноқонуний ўқотар қурол сақлаш» ва бошқа моддаларида айбланмоқда. Баъзи айбланувчиларнинг қаердалиги бир неча ой давомида номаълум эди.
Тошкентда бедарак йўқолган 12 ёшли қизнинг мурдаси 1 февралга ўтар кечаси ўзи яшаган уй олдидан топилганди. Қизни қидириш ишларида уни ўлдиришда гумон қилинаётган қўшни йигитнинг ўзи ҳам қатнашган. Қизнинг онаси президентга мурожаат қилиб, айбдорга «энг олий жазо» тайинланишини сўради.
Евросиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги тариф ва нотариф тўсиқларини бартараф этиш, бозорларга киришни соддалаштириш бўйича келишув тузиш ва яшил ҳамда экспресс йўлаклар орқали божсиз схемаларини шакллантиришни қўллаб-қувватлади.
Сирдарё ИЭСда қуввати 1,3 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Бу эса қўшимча 2,3 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда йилига 750 минг куб метр табиий газни тежаш имконини беради.
Январь ойида Ўзбекистонда 33 мингдан ортиқ хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг бўлган 5,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 511 та ҳолат аниқланди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги.
Жиззахда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Улардан икки нафари талаба бўлган. Ҳодисага иситиш тизимининг табиий газдан фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид экани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Анҳор канали бўйида объект қурилиши давом этаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Жамоатчилик бунга қаршилик билдирди. Қурилиш вазирлигининг маълум қилишича, компания бир неча огоҳлантиришга қарамай жараённи давом эттирган. Ҳозирда қурилиш ишлари тўхтатилди.
Балиқчи тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида 5 ёшли қиз вафот этгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича бирлашма шифокорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов миссиясини якунлаётган Покистон ва Хитой элчилари билан учрашди. Вазир элчилардан ҳамкасбларига салом етказишни сўради.
Шавкат Мирзиёев биринчи чоракда ЯИМ пасайишига йўл қўймаслик учун совуқдан жабр кўрган тадбиркорлар қўллаб-қувватланишини маълум қилди. Тадбиркорлик субъектларига кредит тўлаш муддати узайтирилади, қарзни бўлиб-бўлиб тўлаш, фоиз ва «пеня» ҳисобини тўхтатиб туриш ва бошқа имкониятлар яратилади.
3 февраль ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида 35 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти қайта тикланди.
Шавкат Мирзиёев ҳафта давомида газ қуйиш шохобчаларига газ етказиб бериш ҳажми 5 баробарга оширилганини маълум қилди.
Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон бошқармаси фуқароларнинг фойдаланилмаётган буюмларини эҳтиёжмандларга тарқатиш бўйича акцияни бошлади. Бошқарманинг Нукусдаги биноси олдига «саховат контейнери» ўрнатилди. Одамлар келтирган буюмлар шу ерда тўпланиб, эҳтиёжмандларга етказиб берилмоқда.
Техника университети 4-курс талабаси диний қўшиқларни танишлари орасида тарқатгани учун беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Диний қўмита хулосасига кўра, ақидапарастлик ғоясига асосланган ушбу нашидани Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва тарқатиш тақиқланади.
Пойтахтда 10−12 февраль кунлари қиличбозлик бўйича аёллар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади. Унда йигирмадан ортиқ давлат вакиллари иштирок этади.
Mobile Retail (Elmakon бренди)нинг «иккинчи хотин» учун техника реклама қилинган баннерлари демонтаж қилинди, деб хабар берди Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси. Давлат идораси буни реклама тўғрисидаги қонунга зид деб баҳолади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг