ССВ Бухоро вилоятида «Цинепар» сиропини ичган 23 нафар бола вафот этгани ҳақидаги хабарлар ёлғон эканини маълум қилди. Шунингдек, фуқаролардан шифокор кўрсатмасисиз, ўзбошимчалик билан дори ичмаслик сўралди.
«Ўзбекнефтгаз» Туркманистоннинг Petronas Çаrigali компаниясидан нефть сотиб олишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон терма жамоасининг 18 нафар боксчиси Таиландда ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финалига йўл олди. 22 ёшгача бўлган 10 нафар йигит ва 8 нафар қиз олтин медаллар учун 20 давлатдан келган рақиблар билан куч синашади.
WizzAir авиакомпанияси Ўзбекистонга янги — Абу-Даби-Тошкент-Абу Даби парвоз йўналишини очди. Бу йўналишдаги чипталар нархи бир томонга 45 доллардан бошланади.
Ангор туманига Қосим Мардонов, Термиз туманига Шухрат Назаров, Жарқўрғон туманига Элмурод Авазов, Музработ туманига Абдурашид Исмаилов, Шўрчи туманига Улуғбек Зокиров ва Сариосиё туманига Абдуқодир Донаев ҳоким этиб тайинланди.
Президент фармони билан вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий сони 56 573 нафар этиб чекланди. Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони эса жами 26 та этиб белгиланди.
Жидда шаҳридаги Ислом санъати биенналесида илк бор XVIII асрга оид «Катта Лангар Қуръони»нинг тўрт саҳифаси, XVII аср ҳадислари тўплами, Самарқанд ва Афросиёбнинг X-XII асрларга оид кулолчилик буюмлари ва бошқа музей экспонатлари тақдим этилди.
Сариосиё туманидаги «Узун» давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида онасидан ажралиб қолган қўнғир айиқ боласи топилди. Қиш мавсумида озуқа топиши қийинчилиги ва нобуд бўлиши эҳтимоли борлиги сабабли жонивор хўжалик биносида вақтинчалик сақланиб турибди.
Тижорат банклари 25 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 245 — 11 305 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 325 сўм.
Тошкент туманида беморнинг ўғли чақирувга аёл эмас, эркак фельдшер келгани учун ходимни калтаклаганди. ССВ ходимнинг бош мия ёпиқ жароҳати ва бошқа ташхислар билан нейрохирургия бўлимига ётқизилгани, унинг муолажа олаётганини маълум қилди.
Фарғона шаҳрида эрини рашк қилган ҳомиладор аёл машина ичида ўзига бензин сепиб, ёқиб юборди. Аёл ҳодиса жойида, чақалоғи эса шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Нашриёт америкалик Чарльз Уиланнинг «Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси» китобини ўзбек тилида чоп этди. Муаллиф мазкур китобда соҳани оддий тилда соддалаштириб тушунтиради.
Афғонистонда икки ҳафтада 104 киши, жумладан, болалар ва аёлларнинг совуқ туфайли оламдан ўтгани, Антарктидада Лондон катталигидаги айсбергнинг ажралиб чиққани, Мўғилистонда қаҳратон сабабли 68,5 минг бош чорва молларининг нобуд бўлгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида
Президентнинг Қирғизистонга ташрифи, Наманганда ЙПХ автомобилида туғилган чақалоқ, «Тез ёрдам» фельдшерининг калтаклагани, ҳудудларга тарқатиладиган 110 та тез тиббий ёрдам машинаси, лавозимидан кетган «Тошшаҳарнур» раҳбари, ис газидан навбатдаги ўлим ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистондаги қишлоқ аҳолисига молхонада чиққан ёнғинни ўчириш мақсадида сув олиш учун ўз мамлакатига киришга рухсат берди.
Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги сифатидаги ўрнини мустаҳкамлади, Хитой иккинчи ўринда қолди, бироқ импорт бўйича РФдан етакчиликни қўлга олди. Шу билан бирга, Россия бозори ўзбек экспортчилари учун янада жозибадор бўлди, Туркияга етказиб бериш эса кесин камайди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Россиянинг «Газпром» компанияси газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни имзолади. Бундан бир ҳафта аввал Газпром Қозоғистон билан ҳам шундай ҳужжат имзолаган эди.
Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларациялаш тизими 2022 йил 1 январдан ишга тушиши керак эди, бироқ қонун ҳалигача қабул қилинмади. Ноябрда қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун берилган, лекин ҳукумат ҳужжатни ҳалигача парламентга тақдим этмади.
Пойтахт кўчаларини ёритишга масъул бўлган «Тошшаҳарнур» ДУК раҳбари ишдан олинди. Ўрнига янги раҳбар тайинланди.
Касби туманида эр-хотин ҳамда уларнинг 5 ва 3 ёшли фарзандлари заҳарланиб вафот этди. Ўлимга қўлбола усулда тайёрланган иситиш печидан чиққан ис гази сабаб бўлган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг