Ўзбекистонда пиёз экспорти 4 ойга чекланди
21 январь 2023, 09:38

Ўзбекистонда пиёз экспорти 4 ойга чекланди

Очиқ расталарда сақланаётган пиёз музлаб қолган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги нарх ошишига ёнилғи етишмаслиги сабабли етказиб беришдаги узилишлар ҳам таъсир кўрсатганини билдирди. Вазирликка кўра, мамлакатда пиёз захираси мавжуд ва маҳсулотни четга сотиш 4 ойга тўхтатилди.

Нима тайёрлаймиз: Иссиқ таомлар
21 январь 2023, 09:27

Нима тайёрлаймиз: Иссиқ таомлар

Карам баргларидан дўлма, бедана тухумли тефтеллар, қозонда пиширилган қиймакабоб, нон-палов, печда пиширилган товуқ ва картошка ҳамда бошқалар — Zira.uz мазали ва тўйимли иссиқ таомлар рўйхатини тақдим этади.

«Ноқонуний топшириқларни бажаришни хоҳламайман». Расул Кушербаев — Тошкент ҳокими этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақида
21 январь 2023, 08:22

«Ноқонуний топшириқларни бажаришни хоҳламайман». Расул Кушербаев — Тошкент ҳокими этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақида

Расул Кушербаев интернетда уни Тошкент ҳокими этиб тайинлаш таклифига жавобан: «бу халқнинг хоҳиши бўлиши мумкин, аммо раҳбариятнинг эмас», — деди. У бунга рози бўлмаслигини, чунки «ноқонуний топшириқлар»ни бажаришни истамаслиги, раҳбарият ҳам буни хоҳламаслигини билдирди.

20 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
20 январь 2023, 22:00

20 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Андижонда фуқароларни калтаклаб, кейин видеода узр сўраттирган ИИБ ходимлари, ўқитувчилардан узр сўраган Ангрен шаҳар прокурори, Наманганда жаримага тортилган ҳоким ҳайдовчиси, совуқ дам олиш кунлари, газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ўзбекистон ОТМ, коллеж ва лицейларида ўқиш 23 январдан бошланади
20 январь 2023, 21:28

Ўзбекистон ОТМ, коллеж ва лицейларида ўқиш 23 январдан бошланади

Олий таълим вазирлиги ОТМ, коллеж, касб-ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқиш 23 январдан бошланишини маълум қилди.

Францияда пенсия ёшини оширишга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда
20 январь 2023, 18:02

Францияда пенсия ёшини оширишга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда

Францияда пайшанба куни қарийб 1,12 млн киши пенсия ёшини оширишга қарши намойишга чиқди. Расмийлар сентябрь ойидан бошлаб ҳар йили пенсия ёшини уч ойга кўтариш ниятида, 2030 йилга бориб, у 64 ёш даражасигача етади.

Андижонда ИИБ ходимлари фуқароларни калтаклаб, кейин видео орқали узр сўраттирди
20 январь 2023, 17:17

Андижонда ИИБ ходимлари фуқароларни калтаклаб, кейин видео орқали узр сўраттирди

Асакада ички ишлар ходимлари жамоат тартибини бузганликда айблаб, фуқароларга куч ишлатди. Туман ИИБга олиб кетилган фуқаролар узр сўраб, ходимларга совуқда тартибни сақлаётгани учун миннатдорлик билдирди. Уларнинг калтаклангани акс этган видеони тарқатиш эса яхши иш бўлмаганини айтди.

Ўзбекистонда 60 км тезлик чеклови тақиқловчи белгилар ўрнатилгандан сўнг кучга киради
20 январь 2023, 17:13

Ўзбекистонда 60 км тезлик чеклови тақиқловчи белгилар ўрнатилгандан сўнг кучга киради

Ўзбекистонда ҳаракат тезлиги 60 км этиб белгиланган чеклов кўчаларда тақиқловчи белгилар ва мослаштирилган тезликни аниқловчи мосламалар ўрнатилгач кучга киради. ЙҲХХ масъули ҳайдовчилардан янги тартибга ҳозирдан амал қилишни сўради.

«Мактаб қордан тозаланмаган, ўқитувчилар эса ойлик олиб ётибди» — Ангрен прокурори
20 январь 2023, 15:32

«Мактаб қордан тозаланмаган, ўқитувчилар эса ойлик олиб ётибди» — Ангрен прокурори

Ангренда шаҳар прокурори 22-мактабга бориб, муассаса ҳовлиси муз ва қордан тозаланмаганидан норозилигини билдирди. Унинг ташрифидан сўнг ўқитувчилар ҳудудни тозалашга жалб қилинди. Ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлгач, ўрганиш олиб борилиб, прокурорга интизомий жазо чораси қўлланди.

Чет эллик ва фуқаролиги бўлмаганларнинг фарзандларини мактабларга қабул қилиш хизмати ишга тушди
20 январь 2023, 15:07

Чет эллик ва фуқаролиги бўлмаганларнинг фарзандларини мактабларга қабул қилиш хизмати ишга тушди

Хориж фуқаролари ва чет элда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фарзандларини умумтаълим мактабларига қабул қилиш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилди. Хизмат кўрсатиш бепул амалга оширилади.

Наманганда бошқарув пайтида телефондан фойдаланган ҳоким ҳайдовчиси жаримага тортилди
20 январь 2023, 14:41

Наманганда бошқарув пайтида телефондан фойдаланган ҳоким ҳайдовчиси жаримага тортилди

Тармоқларда Мингбулоқ тумани ҳокимининг ҳайдовчиси бошқарув вақтида қўл телефонидан фойдалангани акс этган сурат тарқалди. ЙҲХХ Trailblazer автомобили ҳайдовчисига нисбатан баённома расмийлаштирилгани ва у 900 минг сўм жарима тўлаганини маълум қилди.

Нурсултон Назарбоевнинг юраги операция қилинди
20 январь 2023, 12:21

Нурсултон Назарбоевнинг юраги операция қилинди

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев Олмаотадаги шифохонага ётқизилиб, юраги операция қилинди. Унинг матбуот котиби жараён муваффақиятли якунланганини билдирди.

Совуқ ҳаво дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради
20 январь 2023, 11:45

Совуқ ҳаво дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради

Ўзбекистонда шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечалари −8…−13 даража, кундузи −2…+3, баъзи жойларда −5 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

3 та вилоятда тадбиркорлар жами 673,4 минг куб метр газдан ноқонуний фойдалангани айтилмоқда
20 январь 2023, 11:01

3 та вилоятда тадбиркорлар жами 673,4 минг куб метр газдан ноқонуний фойдалангани айтилмоқда

Жиззах, Тошкент ҳамда Бухоро вилоятларида табиий газга ноқонуний уланиб олганликда гумонланаётган тадбиркорлар аниқлади. Улар жами 673,4 минг куб метр газдан руҳсатсиз фойдаланган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 545,3 млн сўм зарар етган. Ҳозирда ҳолатлар тергов остида.

Банкларда доллар курси 11 340 сўмгача тушди
20 январь 2023, 10:24

Банкларда доллар курси 11 340 сўмгача тушди

Тижорат банклари 20 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 240 — 11 310 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 340 сўм.

Видео: Тошкентда 3 та машина тўқнашиб, 2 киши шифохонага ётқизилди
20 январь 2023, 10:22

Видео: Тошкентда 3 та машина тўқнашиб, 2 киши шифохонага ётқизилди

Яккасарой туманида Malibu, Spark ва Nexia-3 тўқнашиб кетди. ЙТҲ оқибатида икки ҳайдовчи касалхонага олиб кетилди.

Ўзбекистон Тожикистондан қўшимча электр импорт қилишни бошлади
20 январь 2023, 10:06

Ўзбекистон Тожикистондан қўшимча электр импорт қилишни бошлади

18 январдан бошлаб Сурхондарё вилоятининг қатор туманларига Тожикистон орқали қўшимча электр энергияси етказилмоқда. Ҳудудлар қўшни мамлакатнинг «Регар-500» подстанциясидан чиқувчи 220 кВли кучланиш билан таъминланди.

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов сенсацион тарзда Магнус Карлсенни мағлуб этди
20 январь 2023, 00:59

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов сенсацион тарзда Магнус Карлсенни мағлуб этди

Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess супертурнирида классик шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен устидан сенсацион ғалабага эришди.

Даулетмурат Тажимуратов судда ўз ҳимояси учун нималар деди?
20 январь 2023, 00:00

Даулетмурат Тажимуратов судда ўз ҳимояси учун нималар деди?

Тажимуратов судда унинг айбини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмагани, амалдорлар фарқли кўрсатмалар берганини маълум қилди. У намойишларгача давлат органларидан жим турмасликни сўрагани ва мустақиллик учун уринмаганини айтди. Айни вақтда, «мустақилликни орзу қилиш жиноят эмас»лигини таъкидлади.

Ўзбекистонда 250 та микро ГЭС қурилиши режалаштирилмоқда
19 январь 2023, 22:21

Ўзбекистонда 250 та микро ГЭС қурилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда микро ГЭСлар қуриш учун 250 та истиқболли участка аниқланди. Ҳисоб-китобларга кўра, улар йилига 675 млн киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. ГЭСлар ёнида гибрид ГЭСлар қуриш режалаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг