Сурияда қўзғолончилар Идлибда 25 та қишлоқ ва ҳарбий аэропортни эгаллаб олди. Шунингдек, ҳукумат қўшинлари Ҳалабни деярли қаршиликсиз тарк этгани маълум қилинди. Ҳужум бошланганидан бери камида 277 киши ҳалок бўлди. «Газета.uz» вазият бўйича Meduza тайёрлаган материалнинг таржимасини ҳавола этади.
Кипр ҳукумати 77 нафар чет эл фуқаросига берилган «олтин» паспортни бекор қилишга қарор қилди. Ушбу рўйхатда Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова ҳам бор. Ҳукумат комиссияси суриштируви давомида улар томонидан қоидабузарликлар аниқлангани айтилди.
Тбилисида Европа интеграцияси бўйича музоракаларнинг бекор қилинишига қарши оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Икки кунда 150 дан ортиқ киши қўлга олинди, 10 нафар полициячи жароҳатланди. Президент полиция ҳаракатларини «Россия услубидаги қатағонлар» билан таққослади.
Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Бахтиёр Адилов тайинланди. У бунгача Бухоро вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.
29 ноябрь куни Click SuperApp’га айланишини эълон қилди ва фойдаланувчилар ва бизнес учун ёрқин ўзгаришлар ҳақида гапирди.
Тошкент шаҳридаги «Чорсу» меҳмонхонаси харобасининг юқори қаватига чиққан йигит у ердан тушиб кетиб вафот этди. Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.
Миршакар Тўрабоев Когон шаҳрига, Ўткир Ҳамроев Қоровулбозор туманига ҳоким бўлди. Ушбу ҳудудларнинг аввалги ҳокимлари Вобкент ва Пешку туманларига ҳоким этиб тасдиқланганди.
Италияда минглаб ишчилар ҳукуматнинг 2025 йилги бюджет режаларидан норози бўлиб, шунингдек, иш ҳақи ва хизматлар сифатини оширишни талаб қилиб, иш ташлашга чиқди. Жараён темирйўл транспортидан ташқари иқтисодиётнинг барча соҳаларини қамраб олди.
Жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жарима 1 млн 125 минг сўм, бир йил давомида такроран содир этилган бўлса 1 млн 875 минг сўм этиб белгиланиши мумкин. Тегишли қарор лойиҳаси сиёсий партиялар муҳокамасига киритиш учун тайёрланмоқда.
Январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари 12,6 млрд долларни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга кўпайди. Пул ўтказмалари АҚШдан 37 фоизга, Жанубий Кореядан 71 фоизга, Буюк Британиядан 76 фоизга ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатларидан 41 фоизга ўсган.
Акмал Остонов Вобкент тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бу лавозимда ишлаб келаётган Фарҳод Умаров соғлиги ёмонлашгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бундан ташқари, Пешку туманига Ҳаёт Давлатов ҳоким этиб тасдиқланди.
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистон каби машиналар кам мамлакатда минглаб инсон йўл-транспорт ҳодисаларида вафот этаётгани нормал эмаслигини таъкидлади. «Швецияда 5 миллионта автомобиль бор, лекин биздан 10 баравар кам одам ўлмоқда, орадаги фарқ эса биз ўзимиз яратган рақамларимиз», — дейди у.
Чиа уруғидан тайёрланган пудинг, сули ёрмасидан тирамису, унсиз, ёнғоқли печенье ва бошқа парҳезбоп десертлар рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари фаолиятини кучайтириш мақсадида тузилган Инсон ҳуқуқлари уйи 3 декабрдан иш бошлайди. Ушбу майдонда халқаро ва миллий ҳужжатлар, инсон ҳуқуқлари бўйича илмий тадқиқотлар ва таҳлилий ҳисоботлар кутубхонаси яратилган.
Президент иштирокидаги йиғилишда банклар балансидаги фойдаланилмаётган иссиқхоналар, қайта ишлаш цехлари ва музлаткичли омборларни бўлиб тўлаш имконияти билан тажрибали тадбиркорларга 3 йил муддатга ишончли бошқарувга бериш таклиф этилди.
Андижонда машинасининг давлат рақамини ечиб олган бир гуруҳ ниқобли шахслар йўл четида тўхтаб турган машинага тош отиб, ҳайдовчининг пулларини ўғирламоқчи бўлди. Жабрланувчи қочишга муваффақ бўлди ва жиноят охирига етмади. Ҳолат юзасидан босқинчилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Uzum Market билан махсус лойиҳа доирасидаги Тошкент вилоятида 1500 аҳолиси бўлган қадимий қишлоқ ҳақида ҳикоялар.
Хоразм вилоятида 110 минг доллар, Тошкентда 5 минг доллар олаётган шахслар қўлга олинди. Улар банкдаги танишлари орқали катта миқдорда кредит ажратиб беришни ваъда қилган. Жиноят ишлари қўзғатилди.
Президент Бухоро ҳокимининг ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш режаларидан қониқмади ва инвестиция, камбағаллик ва ишсизликни камайтириш соҳаларини яхшилаш кераклигини айтди. Вилоятдаги ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари 6 ой фавқулодда иш тартибига ўтиб, шу учта йўналиш устида ишлайди.
Ўзбекистонда дала четидан самарали фойдаланган фермерлар тадбиркорлар рейтингида қўшимча балл олиш, ер солиғини иккига бўлиб тўлаш имконияти ва бошқача кўринишдаги имтиёзларга эга бўлади. Ҳар бир маҳаллада камида 100 та хонадонга лимон ва узум кўчатлари тарқатилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг