«Док-1 Макс»дан болалар ўлгани ҳақида хабар бергани учун ишдан олинган бош шифокор лавозимига қайтиши мумкин
5 январь 2023, 17:09

«Док-1 Макс»дан болалар ўлгани ҳақида хабар бергани учун ишдан олинган бош шифокор лавозимига қайтиши мумкин

«Док-1 Макс»дан болалар ўлгани ҳақида хабар бергани учун ишдан бўшатилган Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Маматқул Азизов лавозимига тикланиши мумкин. ССВга кўра, бу жараён юзасидан юристлар иш олиб бормоқда. Кейинроқ якуний расмий маълумот тақдим этилади.

ОТМларда контракт пулларини тўлаш муддати 20 январгача узайтирилди
5 январь 2023, 16:14

ОТМларда контракт пулларини тўлаш муддати 20 январгача узайтирилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, ОТМларда контракт тўловини тўлаш муддати 20 январгача узайтирилди. Қарор билан 2022 йил 10 декабрдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.

«Ўта жоҳил ва нодон кишилар иши». Фатво маркази — зиёратчиларни дабдаба билан кутиб олиш ҳақида
5 январь 2023, 15:57

«Ўта жоҳил ва нодон кишилар иши». Фатво маркази — зиёратчиларни дабдаба билан кутиб олиш ҳақида

Ижтимоий тармоқларда Умра зиёратини адо этиб келган аёлни кутиб олишда унинг қадами остига шолча, кийимлар тўшалгани, ёш болани зиёратчи оёғи остига бостирилиши акс этган видео тарқалди. Фатво маркази бундай ишлардан қайтариб, бунинг риёкорлик ва оғир гуноҳ эканини билдирди.

Жиззахдаги колониядан икки нафар маҳкум қочиб кетди
5 январь 2023, 15:48

Жиззахдаги колониядан икки нафар маҳкум қочиб кетди

4 январь куни Зафаробод туманидаги 30-сон манзил-колониясидан ўта оғир жиноят содир этган икки нафар маҳкум қочиб кетди. Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти томонидан уларни қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятида 9 нафар бола «Док-1 Макс» сиропидан заҳарланди
5 январь 2023, 14:34

Тошкент вилоятида 9 нафар бола «Док-1 Макс» сиропидан заҳарланди

Тармоқларда Тошкент вилоятида «Док-1 Макс» сиропини истеъмол қилган 2 ёшли бола вафот этгани айтилган хабар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги буни рад этиб, шу пайтгача 9 нафар бола ушбу доридан заҳарланганини, 4 нафарининг аҳволи эса барқарор ҳолатдалигини маълум қилди.

Чимёнда Россия фуқароси қор остида қолиб вафот этди
5 январь 2023, 14:31

Чимёнда Россия фуқароси қор остида қолиб вафот этди

Бўстонлиқ туманида 61 ёшли Россия фуқароси тақиқланган ҳудудда чанғи учиб, қор кўчкиси хавфини юзага келтирган ва қор уюмлари остида қолиб ҳалок бўлди.

Бухорода икки аёл ўзини осиб қўйиб вафот этди
5 январь 2023, 12:28

Бухорода икки аёл ўзини осиб қўйиб вафот этди

Пешку туманида 21 ва 24 ёшли аёллар уйида ўзини осиб қўйди. Уларнинг иккиси ҳам вафот этди. Туман прокуратураси томонидан текширув бошланди.

Бўстонлиқ тоғларидаги сойга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
5 январь 2023, 11:44

Бўстонлиқ тоғларидаги сойга тушиб кетган фуқаро қутқарилди

Бир гуруҳ фуқаролар Бўстонлиқ туманидаги тоққа дам олиш мақсадида чиқиб, улардан бири сойга тушиб кетди. ФВВ ходимлари уни қутқариб қолди ва пастга олиб тушди.

Ўзбекистонда келаси ҳафта аномал совуқ бўлиши кутилмоқда
5 январь 2023, 11:35

Ўзбекистонда келаси ҳафта аномал совуқ бўлиши кутилмоқда

9 январдан Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб кела бошлайди. 10−15 январь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари −12…−17 даражагача, кундуз кунлари −5…−8 даражача, чўл ҳудудларда эса −25…−27 даражагача пасаяди.

Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида тиббий суғурта тизими ишга тушади
5 январь 2023, 10:38

Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида тиббий суғурта тизими ишга тушади

1 июлдан Тошкент шаҳрида тиббий суғурта тизими механизмлари жорий этилади. Пойтахтдаги 72 та поликлиника ва 40 та шифохона компьютер жиҳозлари, зарур тиббий ускуналар билан таъминлаш учун 30 млрд сўм берилади. Навоий вилоятида бу тизимни ишга тушуришни вазирлик ўзига мажбурият сифатида олди.

Собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров қамоқдан озод этилди
5 январь 2023, 10:32

Собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров қамоқдан озод этилди

2019 йилда 10 йилга қамалган Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашитжон Қодиров шартли равишда озодликка чиқарилди. У товламачилик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, пора олиш ва бошқа жиноятларни содир этишда айбланган.

Андижонда ЙТҲ оқибатида мактаб ўқувчиси вафот этди
5 январь 2023, 09:53

Андижонда ЙТҲ оқибатида мактаб ўқувчиси вафот этди

Андижон вилоятида 17 ёшли бола тўрт нафар синфдоши билан Spark машинасида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги юк машинасига бориб урилди. Оқибатда улардан бири тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курслари яна ошди
5 январь 2023, 09:48

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курслари яна ошди

Тижорат банклари 5 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 200 — 11 290 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 320 сўм.

ОАВ: Қирғизистон президентининг гардероби нархи унинг йиллик даромадидан 2,5 баравар қимматроқ
4 январь 2023, 22:17

ОАВ: Қирғизистон президентининг гардероби нархи унинг йиллик даромадидан 2,5 баравар қимматроқ

2022 йилда жамоатчилик Қирғизистон президенти Садир Жапаров гардеробидаги деярли 2,5 млн сомлик (қарийб $29,2 минг) ёки унинг йиллик даромадининг 2,5 баробарига тенг кийимларига эътибор қаратди. Мисол учун, ўтган йилнинг октябрида президент $15,3 минглик итальян курткасида кўриниш берди.

4 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
4 январь 2023, 22:00

4 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ишдан кетган Тошкент бош имом-хатиби, Сирдарёда 7 болага ножўя таъсир қилган «Док-1 Макс», Путин билан телефонда гаплашган Мирзиёев, 348 млн сўмга сотилган энг қиммат авторақам, шартнома тузишни вақтинча тўхтатган UzAuto Motors, ЙТҲда вафот этган 4 киши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ўзбекистонда 2022 йилнинг энг қиммат авторақами 348 млн сўмга сотиб олинди
4 январь 2023, 19:41

Ўзбекистонда 2022 йилнинг энг қиммат авторақами 348 млн сўмга сотиб олинди

2022 йилда онлайн-аукционлар орқали умумий қиймати 304 млн сўмдан ортиқ бўлган қарийб 120 мингта автомобиль давлат рақамлари харид қилинди. Энг қиммат рақам автомобиль эгасига 348 млн сўм, энг арзони 494 минг сўмга тушган.

Ўзбекистонда «Хонадон дори қутиси» назоратдан ўтказилади
4 январь 2023, 19:34

Ўзбекистонда «Хонадон дори қутиси» назоратдан ўтказилади

ССВга кўра, «Док-1 Макс» дорисидан болаларнинг оммавий ўлими кузатилганидан сўнг уйма-уй юрган ҳолда «Хонадон дори қутиси» назоратдан ўтказилади. Quramax Medical компаниясининг барча дори воситаларини қабул қилмаслик ва истеъмолдан чиқариш юзасидан зарур чоралар кўрилади.

Ангрен ИЭС ишончли бошқарувдан чиқарилди. Уч йил давомида у кўп млрд сўмлик зарар кўрди
4 январь 2023, 18:47

Ангрен ИЭС ишончли бошқарувдан чиқарилди. Уч йил давомида у кўп млрд сўмлик зарар кўрди

Вазирлар Маҳкамаси Ангрен иссиқлик электр станциясини ишончли бошқарувдан чиқарди. 2019 йилдан бери ИЭС ҳукуматнинг ёпиқ қарори асосида Central Asia Energy компанияси томонидан бошқарилаётган эди. Уч йил давомида станция кўп млрд сўмлик зарар кўрди, ваҳоланки аввал у фойда келтирувчи корхона бўлган.

Қашқадарёда таниши томонидан калтакланган аёл шифохонада вафот этди
4 январь 2023, 18:02

Қашқадарёда таниши томонидан калтакланган аёл шифохонада вафот этди

Шаҳрисабз туманида эркак таниши томонидан калтакланган аёл туман шифохонасида вафот этди. Гумонланувчи ҳибсга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳри бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов ишдан олинди
4 январь 2023, 17:20

Тошкент шаҳри бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов ишдан олинди

Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов ўз аризасига биноан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига «Абу Сахий» жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг